Марҳамат қилдилар
Расули акрам, (С.А.В)
Азиз уматларга бу
улуғ карам
“Саримсоқ”дан
енглар, чунки саримсоқ
Етмиш хил касални
қувади хардам.
Саримсоқ пиёз гулдошлар оиласига мансуб
бўлиб, кўп йиллик пиёзбошли ўт ўсимлик. Пояси цилиндирсимон тик ўсувчи, барглари
чўзиқсимон ёки ясси шаклли, ўткир учли ўсувчи, барглари чўзиқсимон ёки ясси
шаклли ўткир учлидир. Гуллари оддий саябонга тўпланган. Меваси кўп уруғли кўсак.
Саримсоқни ёввайи турлари Авғонистон, Греция, Ироқ Малазия каби бир қатор
мамлакатларда ўстирилади. Хозирда барча мамлакатларда маданий холда
ўстирилмоқда. Ўсимликнинг пиёзбошчиси етилганда
ковлаб олинади ва қуритмасдан
ишлатилади. Саримоқ пиёзбоши таркибида
эфир майи, витамин В.С.фотонисидлар, оз миқдорда йод, алин, стеринлар
менераллар ва бошқа шифобахш моддалар бор. Аллин брикмаси фермент таъсирида
кучли броктероцид хоссаларга эга бўлган аллецин ва бошқа моддаларга парчаланади. Абу
Али ибн Сино ўзининг
“Тибқонунларги” китобида саримсоқнинг
шифобахш хусусиятлари устида тўхталиб ўтади. Жумладан, у саримсоқ кулини асал
билан аралаштириб темираткига махлам тайёрланган. Саримсоқ қайнатмаси ичилса
овоз очилиб равон бўлишини, оғиз чайқалса тиш оғриғига, сурункали йўтал ва
астмага даво бўлишини айтган. Қорин дам бўлганида у саримсоқни зайтун билан
қайнатиб ичишни тавсия этган.
Ҳалқ табобати:
Саримсоқ нафас йўллари шамоллашида, нафас қисишида,
лавша, безгак, ичбуруғ касалликларида, қорин дам бўлганида, балғам кўчирувчи
восита сифатида ишлатилади.
Тиббиётда:
Илмий тиббиётда саримсоқдан
атрофлича, жумладан саримсоқдан антибиотик, антисептик, фитонцидлик ва
хашоратлар кушандаси сифатида ишлатилади.
Илмий тадқиқотлар:
Илмий тадқиқотлар шуни кўрсатадики, саримсоқ
иштахани очиш билан бирга овқатни хазм бўлишига ёрдам беради. Ундан тайёрланган
препаратлар қон босимини пасайтириб, юрак қисқариш амплитудасини оширади.
Саримсоқ қон томирларини кенгайтириш билан бирга организмни юқумли
касалликлардан мухофаза қилишда катта роль ўйнайди. У қорин тифи, вабо, ичбуруғ
касалликларини тарқатувчи микробларга қирон келтиради.
Лентасимон қуртга
Бир бош саримсоқни қирғичга тут-да
Йигирма дақиқа қайнатгин сутда.
Тонгда ич, тушгунча овқат емагин,
Давом этир буни, тугар
албатта.
Жинсий қувватга
Саримсоқ қувватга қувват қўшади
Сийдик равон бўлади, сувдек
жўшади,
Томирлар ичини тозалар доим,
Шу сабаб қон босим ундан тушади.
Унутиш ва зехн бузилиши.
Кимда пайдо бўлса агар унитиш,
Бу сўзни лозимдир ёдида тутиш,
Хотира тузилса, ё зехн хира
Саримсоқ ейишни лозим ёд этиш.
Қулоқ оғриғи.
Қулоқ оғир бўлса таъсир қилиб бод,
Ушбу насихатни биздан олгин ёд,
Пахтани саримсоқ сувида намлаб
Қулоққа қуйилса, кар бўлар барбод.
Қон озалаш.
Сиримсоқ тозалар баданда қонни,
Демак, босимга хам қидир дармонни.
Нафас сиқиши хам камаяр ундан,
Баъзан қутқаради бундан инсонни.
Сўнгал:
Сўнгал кетказадиган қуюқ суртма тайёрлаш учун
саримсоқнинг тозаланган пиёзбошчасини эзиб бўтқа қилинади ва унга тенг миқдорда
чўчқа ёғи қўшилади.
Тиббиётда:
Тиббиётда саримсоқ настойкаси ичак
атонияси, гипертония хамда атеросклероз
хасталикларини даволаш учун тавсия этилади. Шунингдек унда буйрак ва қовуқда
тош бўлганида ревматизм хамда нақриз касаллигани даволашда фойдаланилади.
Таркибида саримсоқнинг қўюқ экстракти мавжуд бўлган аллохол таблеткалари жигар
хамда ўт-тош, ўт пуфаги касалликларини даволашда ёрдам берувчи доридир.
Фармацевтика:
Фарматцевтика саноатида
сиримсоқ таркибида аллицин деб аталувчи
кучли бактерицид хусусиятга эга бўлган антибиотик олинган бўлиб, у жуда суюқ
конантрацияда бактерияларни ўсишини тўхтатади.
Захарлар:
Агар саримсоқни шароб билан ичилса
илонлар ва газандаларнинг чаққанига фойда қилади. Буни “Малхам” табобат
ходимлари текшириб кўришди. Бундан ташқари қутурган итнинг тишлаганига хам
фойдаси бордир. Агар саримсоқнинг анжир барги ва зира суви билан қўшиб илон ва
қовоқ ари чаққан жойга қўйилса фойда қилади.
Буйрак ва сийдик йўлларига:
Агар саримсоқ баргидан ва новдасидан тайёрланган қайнатмага
ўтирилса, сийдик ва хайз қонини юриштиради. Бундан ташқари у йўлдошни туширади.
Саримсоқ Христианлар истеъмол қилганидек қилиб зайтун ва сабзи қўшиб
пиширилгани қоринда сув йиғилишига фойдалидир.
Зарари:
Саримсоқнинг
ўзини истеъмол қилса бошни оғритади. Кўзни заифлантиради. Бундан ташқари кўзга
майда чиқиқлар тоширади.
Уй шароитида:
Уй шароитида саримсоқдан қуйидагича
дориворлар тайёрлаш мумкин. 100 гр ароққа 40гр саримсоқнинг тозаланган пиёзбошчаси бўтқа
холига келтириб солинади. Аралашманинг мазасини яхшилаш мақсадида ялпиз шарбати
қўшилиб бир хафта мобайнида қўйиб қўйилади. Бир хафтадан сўнг настойкани
кунига 4 махал 15 томчидан овқатланишдан
олдин истеъмол қилинади. Бундан ташқари саримсоқ бўтқаси қичима, эшакеми, соч тўкилиши каби касалликларда фойдалидир, ёки майдалаб эзилган
саримсоқни докага ўраб ярага боғлаб қўйилса, 3–4 кундан сўнг яра йиринглардан тозаланиб
бита бошлайди.
Илмий
тиббиётда:
Илмий тиббиётда саримсоқ пиёзбошчасидан
тайёрланган препаратлар (настойка, аллисат, аллифид) атеросклероз, ичак
фаолияти заифлашганда, колит, гипертония касаллигида даво қилинади. Бундан ташқари доривор
препаратлар буйрак ва қовуқда тош бўлган холларда, ўпка сили касалликларида хамда гинекология амалиётида
трихомонадали кольпитда қўлланилади. Бундан ташқари острицаларни ўлдириш учун
клизма қилинади. Саримсоқ шираси аэрозол холида бронхиал астма, сурункали
шамоллаш, пневмания ва томоқнинг турли касалликларини даволашда томоққа
пуркалади, ингаляция қилинади. Бизнинг “Малхам” халқ табобати маркази ходимлари
бундан 15 йил бурун ажойиб малхам дори тайёрлашган. Шунинг рецептини сизларга
раво кўрдик: 5 бош саримсоқ бўлакчалари пўстидан тозаланиб,10 дона лимон билан
майдалагич (мяссорубка)дан ўтказилади. (Лимон уруғи олиб ташланади),
майдаланмаси 2–3 марта ўтказилиб устига 1 кг асал қўшиб аралаштирилиб, шиша идишда
совутгичнинг пастки қисмида сақланади. Уни 1 чой қошиқдан кунига 3–4 махал
истеъмол қилинади. Микроэлементларга тўла бу малхам дори одам танасини бақувват
қилади, ишчанлик ва харакатчанлик қобилиятини оширади, жигар, талоқ, қон
томирлари, юрак фаолиятини яхшилайди, жинсий безлар ахволини яхшилаб, суяклар
емирилишининг олдини олади, танадан кераксиз зарарли чиқиндилар радиоктив
моддаларни, тузларни хайдаб чиқариш билан бирга соч тўкилишини олди олинади. Бундан
ташқари саримсоқдан ажойиб “кукун” дори тайёрлаганмиз. У қуйидагича қилинади:
Тозаланган саримсоқ бўлакчалари майдаланиб 1 қават дока устига ёпиб очиқ қуёш
тушмайдиган соя жойда қуритилади. Яхши қуритилган саримсоқ ховончада ёки электр
асбоби ёрдамида туйилади, оғзи берк шиша идишда сақланади. Эхтиёж туғилган
пайтда ярим чой қошиқдан истеъмол қилинади. Бундан ташқари “Малхам” халқ
табобати маркази ходимларида саримсоқ мойи хам мавжуддир. Биз сизларга уни
тайёрлашни ўргатиб қўймоқчимиз. Бунинг учун 1 бош саримсоқ бўлакчалари тозаланиб ховончада майда қилиб эзилади,
устига 250 мл кунгабоқар мойи қўшиб аралаштирилади. Шиша идишга ўтказилиб совутгичнинг
пастки қисмида сақланади. 24 соатдан сўнг 1 чой қошиқдан овқатдан олдин кунига
3 махал 1 ой давомида истеъмол қилинади. Ёки ажойиб бўтқамиз бор бунинг учун
350 гр саримсоқ бўтқасига 15–20 дона янги чиқарилган лимон шарбати аралаштириб
24 соат давомида сақлаб қўйилиб сўнг истеъмол қилинаверади. Бунинг учун тайёр махсулотдан 1 чой қошиқ олиниб ярим
стакан сув, компот ёки шарбатга аралаштирилиб ухлашдан олдин ёки эрталаб кунига
1 махал ичилади. Муражат учун телефонларимиз
+998-74-998-5-998 ёки abduqodir sattarov<malham53@gmail.com>
Кўк йўтал:
Кўк йўта–йўтал, нафас йўллари шамоллашда,
ўпка сил касаллиги, тумовда 1 бош саримсоқдан 4-5 бўлакчасини олиб майдалаб, 0,5 литр сутга солинади.
Қайнаб чиққунча паст оловда сақланади. Қайнагандан сўнг ярим соат дамлаб
қўйилади. Шу усулда тайёрланган сутдан бемор болаларга ёшига қараб 1 ош
қошиқдан ярим стаканча 3-4 махал ичириш мумкин.
Ўпка
сили:
Ўпка сили (туберкулёз) билан оғриган
беморларга саримсоқни хар хил шаклда кўплаб истеъмол қилиш буюрилади. Саримсоқ
ўпка сили таёқчаси ривожланишига тўсқинлик қилар экан.
Ўзингиз тайёрлашингиз мумкин:
Саримсоқ -100 гр,
Карам шарбати-200мл олиниб
саримсоқ тозаланиб яхшилаб майдаланади сўнгра карам шарбати қўшилиб
аралаштириб 1 ой давомида 3 махалдан
овқат олдидан 30 гр дан бошлаб аста секин ошириб 150 гр гача қабул қилинади. Даволанишда
кўп миқдорда суюқлик қабул қилиш зарур!
Қандли диабет:
Қандли диабет хасталигида саримсоқни
кундалик овқатда истеъмол қилиб юриш, айниқса уни кўк петрушка, топинамбур
туганаги, карам, салат барги билан истеъмол қилинса қанд миқдорини нормал ушлаб
туришга ёрдам беради.
Уй шароитида ўзингиз саримсоқдан куйдагича дори – дармон
олишингиз мумкин;
Артрит ва бўғимлар яллиғланишига.
Саримсоқ-100г
Сут – 200 мл,таёрлаш;саримсоқни
тозалаб қирғичдан ўтказиб,бир неча қават докага солиб сиқилади.Шарбат сут билан
аралаштирилади
Қўллаш; 50 мл дан кунига 4 махал
ахвол енгиллашгунча қабул қилинадиБу билан бир пайтда саримсоқ бўтқаси
шимдирилган бинтни терига аввал вазелин суркаб
устидан боғлаш тавсия этилади.Бу восита оғриқларни бартараф этиб
,шишларни камайишига ёрдам беради ёки иккинчи
рецептимизни ўқинг-а;
Саримсоқ-200 г
Зайтун мойи -50мл
,тайёрлаш;саримсоқни тозалаб,уни йирик тўғраб,бир оз қиздирилган зайтун мойига
солиб ,5 дақиқа тиндирилади.Хосил бўлган массани иссиқ сув билан ҳўлланган
қалин матога ўралади ва уни хар куни 5-7 дақиқадан хасталанган бўғимга ишқаб суртилади.
Буни иложи бўлмаса қуйдаги рецепни
қўлланг;
Саримсоқ -500 г
Лимон-1 кг
Асал-500 г тайёрлаш;юқоридагидек
саримсоқ тозаланиб яхшилаб майдаланади сўнгра унга аввалдан сиқиб олинган лимон
шарбати қўшиб аралаштирилади.Сўнгра асал хам қўшиб аралаштирилиб шиша идашга
солиниб 7-8 кун қоронғу жойда тиндириб
қўйилади.
Тайёр махсулотни хар куни 20 г дан 10 дақиқа
давомида бир соат мабойнида истемол қилинади.Муолажа
20-25 кун давом этади.
Бодомча без яллиғланиши(ангина)да
Саримсоқ-100г
Асал-100г
тайёрлаш;юқоридагидек саримсоқ тозаланиб ,майдалаб,бўтқа холига келгунча эзилади.Асални қўшиб аралаштириб
тайёр махсулотни 10 г
дан 5-6 махал енгиллагунча қабул қилинади. Ёки бўлмаса
Саримсоқ 100 г
Олма шарбати 200 мг олиниб
юқоридагидек тозаланиб яхшилаб майдаланиб шиши ёки эмаль идишга солиб устидан олма шарбати куйилади.Аралашма
паст оловда 5 дақиқа қайнатилиб сўнг совутиб
сузилади.Илиқ холатда 50-70 г
дан 5-6 махал ичиш буюрилади.муолажа 5-6 кун давом эттирилади. Юқоридагиларни
қилишни имкони бўлмаса
Саримсоқ 200г
Дистирланган сув 500мл
Ялпиз 5г олиниб саримсоқ тозаланиб эмал идишда сув куйиб
оловга қўйиб 15 дақиқа қайнатилади.Сўнгра сузиб олиниб бундан томоқ ни чайиш
учун қўлланилади.Хар куни 4-5 махал 5-6 кун давомида бажарилади.
Гижжа касаллигига
Саримсоқ -100г
Сув-250мл юқоридагидек тозаланиб олиниб бир хил бўтқа холига
келгунча эзғиланади сўнгра қайнаган сув куйиб 4-6 соат тиндирилади кейин
сузилади.Тайёр м ахсулот хуқна(килизма) учун ишлатилади.Муолажа кун оро хафта
давомида бажарилади.
Буни иложи бўлмаса
Саримсоқ-10г
Сут 100мл олиниб юқоридагидек тозаланиб
яхшилаб майдаланиб устига сут куйиб оловга қўйилади.Уни 2-3 дақиқа
қайнатиб кунига овқатдан ярим соат олдин қаьбул қилинади.
Ёки бўлмаса;
Саримсоқ50 г
Дастарбош гули 10 г (пижма ўти)
Сут 200мл олиниб обдан тозаланиб
,аралаштириб устига сут куйиб 3 соат
давомида тиндирилади сўнгра тайёр
махсулотни хуқна(клизма) қилиш учун ишлатилади.
Саттаров Абдуқодир Нурмухаммад ўғли
“МАЛХАМ” халқ табобати маркази рахбари профессор Мурожат учун телеграм +99893-385-16-49 ёки мобил телфонда @malhamuz ёки сайтларимизда www.malhamuz.blogspot.com
ва www.malham1uz.blogspot.com почтамиз
malham53@gmail.com
Комментариев нет:
Отправить комментарий