Бугун Андижан шахридаги БОБУР
номли халкаро жамоат фонди биносида Заҳириддин
Муҳаммад Бобур таваллудининг 535 йиллигига бағишланган илмий
конфренция бўлиб ўтди.Конфренцияга
Республикамизнинг барча вилоятларидан ва ундан ташкари
Эрон,Авғонистон,Покистон,Туркия ,Япония каби кўзга кўринган давлатлардан
Бобуршунос олим ва уломалар
келишди
Боғи Бобурда давом этган
тантаналар шарқий халқлар маданияти тоабад муштараклигидан дарак берди. Бобур
номидаги халқаро жамоат фонди ва музейга ташриф буюрган меҳмонлар ўзаро фикр
алмашиб, кейинги йилларда Ўзбекистон заминида олиб борилаётган эзгу ишлар
ҳақида ўртоқлашдилар.
Анжуманни фонд раиси Зокиржон Машрабов олиб борди.
Нотиқ ўз сўзида Президентимиз Ш. Мирзиёевнинг 2017 йил 24 майда қабул қилган
«Қодимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорининг ижроси ҳамда фонд
томонидан амалга оширилган ишлар ва галдаги режаларга тўхталди.
Шундан сўнг, адабиётшунос Бобуршунос
олим Ваҳоб Раҳмонов «Бобур абадияти» китоби ҳақида маъруза қилди. Ўзбекистон
Республикасида хизмат кўрсатган мураббий, шоир ,Бобуршунос
олим Мирзо Кенжабекнинг «Мубайян» ва насрий баёни «Рисолаи Волидия»нинг
назмий таржимаси ва шарҳи ҳамда ёзувчи Омина Тожибоеванинг «Шамолларга учган
нидолар» китобларининг тақдимотлари эшитилди.
Япониялик олим Кумэ Шого ва Эрон Ислом
Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси маданият ишлари бўйича маслаҳатчиси
Муҳсин Пирмуҳсиний, Ўш давлат университети проректори Идрисбек Кенжаев ва
бошқалар сўз олиб, буюк Бобурийлар
салтанатининг бугунгача дунё маданиятида тутган беқиёс ўрни ҳақида тўхталдилар.
- Форсий адабиётдаги туркий
услубга Бобур асос солган эди, - дейди эронлик Муҳсин Пирмуҳсиний. - Ҳанузгача
бу услуб форс ва ҳинд шеъриятининг асосини ташкил этади. Биз бу йил яхши ният
билан келганмиз. Эронда ҳам халқаро Бобур фондининг бўлимини ташкил
қилмоқчимиз.
Муштарак мақсадлар ва яхши
ниятларни бирлаштирган илмий анжуман барча йиғилганларда катта таассурот
қолдирди.
Ёзувчи Сирожжидин Саид ўз
чикишларида Бобур хаётидан гапириб узиниг “ХОРИЖДАГИ ЎЗБЕКЛАР” шеърини ўқиб
эшиттирди
Тантананинг иккинчи қисми
тушликда давом этди ва пойтахдан келган хонанда
ва Авғонистондан келган хофизлар
иштирокида Бобур
лирикаси,ғазалхонлик хамда танкли
санаткорлар ижросида куй ва қўшиклар
тингланди хамда Бобур жамғармаси тамонидан мукофатлар топширилди
Тантаналарда Молия
ва Адлия вазирликларини ходимлари ва вилоят
ҳокимининг ўринбосари С. Исмоилов қатнашди.
Саттаров Абдуқодир
Нурмухаммад ўғли, рухшунос олим ,профессор
Суратда: илмий анжумандан
лавхалар
Комментариев нет:
Отправить комментарий