Шамоллашнинг дорисиз даволари
АҚШда. Ялпиз тиндирмаси, лимон шарбати, асал ва саримсоқдан коктейл: 1 чой қошиқ қуритилган ялпиз устига 200 мл қайноқ сув қуйилади ва 3-5 дақиқа паст оловда ушланади, дамламага 1 чой қошиқ асал аралаштирилади. Саримсоқнинг бита бўлакчаси майда тўғралади, лимоннинг чорак қисми сиқилиб, ялпиз дамламаси ва асалга қўшилиб, барчаси аралаштирилади. Тайёр бўлган коктейлни кечқурун ётиш олдидан ичинг, қарабсизки, эрталаб соғлом бўлиб турасиз.
Юнонистонда. Юнонлар кечқурун оёқларини иссиқ сувга солиб ўтириб қуйидаги ичимликни ичишар экан: икки бўлак апельсин ёки лимон устига икки стакан қизил шароб қуйиб, унга 2 чой қошиқ асал, 2 дона қалампирмунчоқ, бир чимдим долчин қўшиб, оловга қўйиб, қайнатишгач,
олиб келинади, иссиғида қултумлаб ичилади.
Англияда. Инглизлар кун давомида камида бешта нордон олма (антонка), шунингдек, мандарин, апельсин, лимон ва грейпфрут сингари цитрус меваларни ҳам истеъмол қилишади. Булар “тирик” аскорбин жавҳарини кўп жамлагани учун тезда соғайишга ёрдам беради. Ёки юқридаги цитрус меваларнинг шарбатидан кун давомида 3-4 пиёла ичилади (меъда шираси кислоталилиги юқори бўлган касалликларда эҳтиёткорлик даркор).
Кореяда. Шамоллаш мавсуми яқинлашаётганини сезган бу халқ қувватни оширишни рағбатлантирувчи занжабилли чой ичишади. Ўзида вирусларга қарши ўнлаб унсурларни мужассам қилган занжабил илдизи бу ҳолатда яхши ёрдам беради. 4 донадан қора мурч ва кардамон, 3 та қалампирмунчоқ, таъбга кўра занжабил ва долчин туюлади ва сирланган идишга 280 мл миқдордаги илиқ сув қуйилади ва зираворлар солинади. Қайнаш жараёнига келтирилиб, 20 дақиқа паст оловда ушланади. Охирида бир чимдим қора чой, озроқ сут ва бир чой қошиқ асал қўшилади. Иссиқроқ ҳолда кичик қултумлардан ичилади.
Фарангча услуб. Фаранглар соғлом бўлганларида шароб ичишади, шамоллаганда эса маъданли сувлар истеъмолиги ўтишади. Ишқорий газсиз маъданли сувларни илиқ ҳолда кўп миқдорда кун давомида ичишади ва бу танадан касаллик чақирувчи зимзарраларни ювилишига сабаб бўлади.
Русча усул. Руслар пиёз, саримсоқпиёз, маймунжон, қорақарғат, иссиқ сут ва асални истеъмол қилиб, касалликнинг олдини олишади.
Ўзбекистонда. Куз ва қишда доимо топса бўладиган бир нечта помидор қоқиларини ювиб, майдалаб тўғралади ва бир коса қатиққа аралаштирилади. Ярим бош пиёз ҳам майда тўғралиб қўшилади, таъбга кўра туз, янчилган қора мурч қўшилади. 1-2 дона қалампирмунчоқ доналарини қўшса ҳам бўлади. Грипп бошланишида кун давомида 3-4 маҳал ичилади. Вирусга қарши ва танани қувватлантирувчи ушбу восита оғизга ҳам ёқади. Қўшимча иссиқ хўрда, ёғсиз шўрвалар қуритилган шивит ва райҳон баргларидан қўшиб ичилса, терлатиб ғуборни олади. Мурчли чой хам яхши самара беради.
Шамоллаш мавсумида соч ва оёқни ҳўл қилмаслик, оёққа эса зиғир ва пахтадан тикилган пайпоқлар кийиш лозим. Хонани шамоллатиш, исириқ тутатиш, лаванда ва эвкалипт эфир мойларидан аромафанор (аромалампа)да буғлатиш юқоридаги тадбирлар самарасини оширади. Шу билан бирга тана харорати кўтарилмаса ва бошқа қарши кўрсатмалар бўлмаса (юқори ёки паст қон босим, оғир даражадаги камқонлик) ота-боболаримиздан қолган одат – ҳаммомда терлаш, ходима (массаж) олиш ёки сауна қилиш (муздек сувда чўмилмасдан) танани терлатиб, инсонни тетиклаштиради ва касалликни енгишида ёрдам беради.
Бошқа усуллар
Судан атиргули – каркадели чой. Муҳими, бундай чойни 4-5 дақиқадан кўп дамламаслик керак. 1 чой қошиқ каркадени 200 мл қайноқ сувга солиб, 3-5 дақиқа дам берилади. Шифобахшлик хусусиятини ошириш учун таъбга кўра асал ва пичоқ учида долчин қўшилади. Бир кунда 3 пиёладан ошиқ ичиш мумикн эмас. Чунки нордонлиги сабабли тиш эмали ва ичакнинг фойдали зимзарраларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Иссиқ каркаде чойи қон босимини оширса, совуғи туширади. Диққат: кимнинг қизил мева ва сабзавотларга аллергияси бўлса, чойни бир ош қошиқдан бошлаши ва ҳолатига қараб кейин кўпроққа ўтиши лозим.
Мавсумий гриппнинг олдини олишда юқоридагилар билан биргаликда юртимиз худудларида бир неча йилдан бери самарали қўлланилиб келаётган гриппга қарша эмлашни ҳам таъкидлаш даркор. Эмламани қачон, қай дозада, кимлар олиши мумкин

Комментариев нет:
Отправить комментарий