Акл ёшда эмас бошда!
Қадим замонларда бир подшоҳ ўтган экан. Унинг ой деса ойдек, кун деса кундек гўзал хотини бўлиб, подшоҳ уни жуда хам севар экан. Подшоҳнинг бир одати бор экан. Ҳар куни эрталаб ўрнидан тураётиб ёнида ётган гўзал маликани ўпиб қўяр экан. Бир куни уйқудан уйғониб уни ўпаётганида малика уйқусираб “Йўқол, иймонсиз” деб юборибди. Подшоҳ унинг бу гапидан ғазабга келибди ва “Нечун мени иймонсиз дейсан? Мен иймонсиз бўлсам жавобингни бердим” деб юборибди. Бирок подшоҳга хам “иймонсиз” деган ҳақоратни эшитгани, ҳам суюкли хотинидан ажралиб қолиш алам қилибди. Аламига чидолмай саройдаги вазирлару казо-казо уламоларини тўплабди. “Мен иймонсизманми, йукми, шуни исботлаб беринглар” дебди. Бандасининг иймонли ё иймонсиз эканлигини аниқлаш факат АЛЛОҲни қўлидан келиши мумкин. Уламолар кўп ўйлаб ўйларига етишолмабди. Бундан қаҳри келган подшоҳ “Сизларга қирқ кун мухлат. Шу қирқ кун ичида
масалани жавобини топмасанглар, ҳаммангни ўлимга ҳукм қиламан” дебди.Орадан қирқ кун ўтибди. Уламолар масалани ечимини топишолмабдилар. Подшо уларни шаҳарни чеккасига олиб бориб каллаларини танларидан жудо қилишни буюрибди. Жаллодлар уларнинг қўлларига кишан солиб олиб кетишаётганида кўчада бир олти-етти ёшлардаги бола лой ўйнаб ўтирган эмиш. У занжирбанд уламоларни кўриб ҳайрон бўлибдию “Сизлар кимсизлар? Сизларни қаерга олиб кетишаяпти?” деб сўроққа тутибди. Бироқ куни битиб кўзларига ҳеч нарса кўринмаётган уламолар “Лойингни ўйнайверсангчи, нима қиласан катталарни ишига аралашиб” дейишипти. Шунда шу уламоларнинг энг кексаси “Тўхтанглар. Бола бўлса хам саволини жавобсиз қолдирмайлик” дебди ва бўлган воқеани айтиб берибди. Шунда бола жаллодларга қараб “Бандиларни орқага қайтаринглар, бу масалани ечимини мен топиб бераман. Лекин подшоҳ мен учун шоҳона арава юборса бораман саройга” дебди. Подшох болани ҳузурига чорлаб арава юборибди. Болани иззат-икром билан олиб келишибди. Тахтда ўтирган подшоҳ “Қани кўрсат-чи кароматингни” дебди. Бола эса подшоҳга қараб “Сиз хозир хожатталаб оддий одамсиз. Мен эса хожатбарорман. Шунинг учун хожатбарор юкоридаю хожатталаб қуйида ўтириши керак” дебди. Боланинг аклига қойил бўлган подшоҳ тахтни унга бўшатиб берибди ва бўлиб ўтган воқеани ҳаммасини унга айтиб берибди. Шунда бола подшоҳга караб “Ҳаётингизда нима яхшилик килган бўлсангиз сўзлаб беринг” дебди. Подшох унга мамлакатга, халққа килган яхшиликларини санай бошлабди,мачиту хайру эхсонларигача сўзлабди. Шунда бола “Бу яхшиликлар ўзингизни савобингиз учундир. Сиз ўз ҳаётингизда Худонинг қаҳру ғазабидан қўрқиб, ўзингизни оғир гуноҳдан тийганингизни гапиринг” дебди. Подшоҳ ўйлаб- ўйлаб бир воқеани айтиб берибди: “Шаҳзодалик пайтларим эди. Отамнинг хотинлари ичида бири гоят гўзал, сулув, шаддод эди. У мени яхши кўриб қолган ва мени хам унга мойиллигим бор эди. Кунлардан бир куни биз панада учрашиб колдик ва у мени бўйнимга осила бошлади. Мен хам уни қучоқлаб турдиму бирдан эс-хушимни йигиб олдим. Худонинг қахру ғазабидан қўрқиб, тавба келтирдиму у аёлга: ” Нари кет! Мен отамнинг ҳаққига хиёнат қилмайман” дедим. Бир амаллаб унинг кучогидан чиқдиму лекин у кўйлагимнинг бир парчасини узиб қолди. Мен ундан озгина узоклашишим билан у дод-вой солишга тушди. Отамга ” Ўғлингиз мени номусимга тажовуз килди. Мана кўйлагини бир парчаси бунга гувоҳ” деб арз килди. Отам унинг гапига ишониб мени ўлимга ҳукм килди. Шунда отамнинг вазири: “Шошманг шаханшох. Ақл билан иш куриб ҳукм чиқарайлик. Кўйлакни парчасини кўрайлик. Ўғлингиз йиртик кўйлагини кўрсатсин. Агар кўйлак олдидан йиртилган бўлса ўғлингиз гунохкор, агар орқадан йиртилган бўлса аёлингизни айби” деди. Мен йиртик кўйлагимни олиб келдим. Кўйлак орқадан йиртилганини кўрган отам туҳматчи хотинини ўлимга ҳукм қилди, мен эса оқландим”.
Шунда донишманд бола подшоҳга қараб: ” Бировнинг хасму ҳаққига хиёнат қилиш иймонсизнинг ишидир. Сиз Худодан қўрқиб отангизни хасмига хиёнат килмабсиз, демак сиз иймонли кишисиз. Ўшанда хам аччигингизда “мен иймонсиз бўлсам сенга жавоб” дегансиз, демак бу сўзларингиз ҳисобга ўтмайди,чунки сиз иймонсиз эмассиз” деган экан. Ана шундай қилиб ёш бола мамлакат уламоларини ўлимдан асраб қолган экан. Бу бола ўн ёшидаёқ етук олим булиб дунёга ном чиқарган буюк донишманд ИМОМ АЪЗАМ – Нуъмон бин Собит эканлар. АЛЛОҲим хаммамизни иймонимизу инсофимизни, сабру тоқатимизни берсин ва ўз панохида асрасин..!!
Комментариев нет:
Отправить комментарий