Киши тумов бўлганда
Сиз бемаврид шамоллаб қолсангиз, дори-дармонлар бўлмаса, ташвишланманг, халқ табобатининг синалган даволаридан фойдаланинг: давоси ҳовлингизда ўсган (бўлмаса бозорда) оддий саримсоқпиёз. Икки-уч донасини ажратинг, тозалаб майдаланг, ярим пиёладан кўпроқ қайноқ сув қуйиб, тиндиринг, докада сузинг. Тайёр тиндирмани кунига икки-уч маҳал, икки-уч томчидан бурунга томизинг. Тиндирмани ҳар куни янгиланг. Кор қилмаса, кунига бир марта қиймаланган саримсоқни ўн-ўн икки дақиқа
ҳидланг.
* * *
Қадимда ота-боболар малина мевасидан ташқари шохларидан ҳам фойдаланганлар. Шохларни қишин-ёзин ишлатса бўлади. Бир пиёла қирқилган шохларни қайноқ сувда 10-20 дақиқа қайнатилади, икки соатча тиндирилади. Салқин жойда сақланади. Кўнгил кўтарганда оз-оздан ҳўплаб-ҳўплаб ичилади.
* * *
Бир чой қошиқдаги майдаланган андиз томирини пиёладаги қайноқ сувда ўн соатча сақлайсиз, сўнг қултум-қултум қилиб ичасиз. Қайнатма тайёрлаш: бир ош қошиқдаги майдаланган томирни бир пиёла доғ сувда ярим соат мобайнида паст оловда қайнатасиз. Тиндириб, совитилгач, кун давомида уч-тўрт марта бир қошиқдан ичасиз.
* * *
Ўртача катталикдаги бир дона тозалаб тўғралган пиёзни ярим коса сутга солинади. Ўн дақиқа давомида тиндирилади. Оз-оздан ичилади.
* * *
Қаттиқ тумовда қизилчанинг янги сиқиб олинган шарбати бурунга томизилади. Наъматак мевасидан дамланган чойга асал қўшиб ичилса, тумовнинг олди олинади. Одамга қувват бағишлайди.
Балғам кўчирадиган рецептлар
— 500 грамм пиёз, 400 грамм шакар, 1 литр сув ва 50 грамм асал олинг. Пиёзни тўғраб, сувга солинг, шакарни ҳам қўшасиз. Паст оловда тахминан 3 соат қайнатинг. Совигач, унга асал аралаштирасиз. Шиша идишга солиб, оғзини маҳкам беркитасиз. Овқатланишдан кейин 4-5 ош қошиқдан истеъмол қиласиз.
— Бу дори учун 2 та банан, 1 пиёла сув, 1-2 ош қошиқ шакар керак бўлади. Бананни майда қирғичдан ўтказинг. Идишга сувни қуйиб, газ плитасига қўйинг ва унда шакарни эритинг. Ширин сувга бананни аралаштириб, ичасиз.
— Турпнинг ичини ўйиб, 2-3 ош қошиқ асал солинг. Идишга совуқ сув қуйиб, турпни солиб қўясиз. 4 соатда шарбати ажралиб чиқади, шуни ичасиз.
— 1 чой қошиқ истеъмол содасини 1 стакан сувда аралаштириб, томоқ ғарғара қилинса, нафи бўлади.
— Саримсоқнинг бешта тишчасини майдалаб, устидан 1 стакан сут қуйилади. Қайнаб чиққач, оловдан олиб, уч қисмга бўлинади ва 3 маҳал ичилади.Cоғлиғингиз учун севимли канал . турли касалликлар ва уларни олдини олиш. Сизлар билан доим Каналга аъзо бўлиш учун линкни босинг👇👇👇
www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿 🍎🍓🌺 🍒💞🍇 телеграмда 👉 @malhamuz

Комментариев нет:
Отправить комментарий