ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 19 ноября 2017 г.

варикоз

☘Варикоз – нафақат косметик нуқсон бўлибгина қолмай, жиддий касаллик ҳамдир. Веналарнинг варикоз кенгайиши – веналар касаллигининг бир тури бўлиб, веналарнинг халтасимон кенгайиши билан ифодаланади. Веналарнинг варикоз кенгайиши асосан оёқ пастки соҳаларида, тўғри ичакда, камдан кам ёрғоқда ва қизилўнгачда келиб чиқади.
Веналарнинг варикоз кенгайиши асосан аёлларда кузатилади. Варикоз кенгайган веналардан келиб чиқадиган энг ёмон асорат тромбофлебит ҳисобланади. Варикоз кенгайган веналардан ажралиб чиққан тромблар узилиб чиқиб, муҳим аъзолар қон томирларига тиқилиб қолиб, ўлимга ҳам сабаб бўлиши
мумкин.

☘Сабаблари:
- наслий мойиллик, оёқларга узоқ вақт давомида статик зўриқиш тушиши, кам ҳаракатланиш, гормонал воситаларни қабул қилиш, ҳомиладорлик, оёқ шикастланишлари.
Ушбу касалликнинг бирламчи ва иккиламчи турлари фарқланади.

☘Илк белгилари:
- оёқларнинг тез чарчаши, оғирлик ҳисси пайдо бўлиши, тери куйиш ҳисси, оёқ пастки соҳаларида шиш бўлиши.
Ҳомиладорлик чоғида катталашаётган бачадон йирик вена томирларни босиши ва вена томирларининг гормонлар натижасида заифлашуви туфайли келиб чиқади. Туғруқ вақтида босимнинг ошиб кетиши ҳам касалликка салбий таъсир кўрсатади.

☘Касаллик белгилари:
- оёқларга оғриқ, веналар йўналиши бўйлаб иссиқлик сезилиши, куйиш ва ачишиш ҳисси, оёқларда оғирлиқ ҳисси, кечки пайтларда оёқларда шиш бўлиши, кечалари оёқ тортишиши, веналарнинг кенгайиши яралар пайдо бўлиши;
-
Хавф гуруҳлари:
- мойиллик бўлиши, гормонал бузилишлар (ҳомиладорлик), тана вазнининг ортиши, яшаш тарзи (оғир жисмоний иш, тик ҳолда туриб ишлаш, атрофғмуҳитдаги юқори ҳарорат).

Касаллик асоратлари:
- флебит – веналар яллиғланиши; тромбоз – венада қон лахтаси тромб ҳосил бўлиши. Баъзан ушбу қон лахтаси ўз жойидан узилиб, томирларнинг бекилиб қолишига сабаб бўлади; яралар – шикастланган веналар қон оқимини тиклаб бераа олмаган жойда яра ҳосил бўлади. Натижада тўқималарнинг маҳаллий озиқланиши бузилади.

Ташҳис қўйиш:
- веналарни УТТ орқали текшириш;
- қон таҳлили;
- мутахассис кўриги.

☘Даволаш:
- склеротерапия – вена ичига турли хил дори воситаларини юбориб даволаш усули. Бунда қотирилган веналарда қон оқими буткул тўхтайди. Бироқ ушбу усул вақтинчалик ҳисобланади, чунки қотирилган веналарнинг вақти келиб ёрилиб кетиши ҳавфи бор;
- Лазеротерапия;
- Терида кичик тешик ҳосил қилиб шикастланган веналарни олиб ташлаш усули;
- Хирургик усул- операция йўли билан шикастланган веналар буткул олиб ташланади;
- Электромагнит терапия усули орқали касалланган веналарга маҳаллий таъсир қилиб даволанади;
- Термокоагуляция;
- Профилактик ва даволовчи антиварикоз колготка ва чулкиларни кийиш усули.

☘Олдини олиш:
- иссиқ ванналар, сауна, қуёшда тобланиш ман этилади, чунки юқорида санаю ўтилган омиллар вена тонусини пасайтириб, веналарда қон димланиб қолишига сабаб бўлади;
- оёқни қисиб турувчи чулки, пайпоқ ва бошқалар веналарнинг қисилишига сабаб бўлади;
- тана вазнининг ортиши ҳам веноз босимни оширади;
- юқори пошнали пойабзаллар ҳам оёқларга "ёқмайди”;
- ҳомиладорлик чоғида оёқларни бинтлаш, махсус компрессион воситалар кийиш буюрилади.


Комментариев нет:

Отправить комментарий