ИСИРИҚДАН РЕЦЕПТЛАР:
* Бир сиқим исириқни 400 миллилитр сувга солиб, паст оловда 5 дақиқа қайнатинг. Шу қайнатмага 10 кун давомида пахта ёки матони шимдириб, оғриган жойга қўйинг. Бу малҳам тизза ва суякларнинг қақшаб оғришига даво бўлади.
* Агар бу дамлама билан оғиз чайилса, оғиз бўшлиғи ва томоқ оғриғи касаллиги барҳам топади.
* Исириқни туйиб, хонанинг бурчаклари ва полига сепиб қўйсангиз, ҳар хил ҳашаротлар бу хонадонга йўламайди, борлари ҳам қочиб кетади.
* Исириқдан фойдаланишда шифокор тавсиясига амал қилиш лозим. Агар эътибор берсангиз, айрим кишиларга исириқ ҳиди ёқмайди. Чунки иссиқ мижозли кишиларга исириқ акс таъсир кўрсатади. Бундай кишилар исириқдан тайёрланган дамламаларни ичишлари мумкин эмас. Бу уларнинг бошини оғритиб, юрагини
беҳузур қилиши мумкин.
Эслатма: Юқорида келтирилган тавсияларга амал қилишдан олдин шифокар билан маслаҳатлашинг.
Исириқдан тайёрланган ванна ревматизмдан халос этади. Бу муолажа нафақат бўғинлардаги оғриқни олади, балки теридаги касалликларни ҳам даволайди.
ИСИРИҚ УРУҒИ ДАМЛАМАСИ – САФРО ҲАЙДОВЧИ
* Ўт (сафро) чиқаришни кучайтирувчи дори сифатида исириқ уруғи жуда кенг қўлланилади.
* Исириқ уруғили махсус қайнатма бронхиаль астма ва нафас қисмасини даволайди.
* Исириқ баргларидан тайёрланган дамлама эса буйракка даво.
* Бундан ташқари, бу чой неврастения (тез чарчаш, озиб кетиш, жиззакилик ва бош оғриғи билан характерланадиган асабий касаллик)ни ҳам бартараф этади.
* У яна милкларни шамоллашини олиб, тишларни мустаҳкамлайди.
* Бундан ташқари, бу ўсимлик поясидан тайёрланган аччиққина қайнатма, ичакларни гижжалардан тозалайди, кўнгил айнишини тўхтатиб, қусишни қолдиради ва уйқусизликдан халос этади.
* Энг муҳими, исириқ ҳар қандай ҳолатда (дамлама, қайнатма, тутатиш) ҳам асабларни тинчлантирувчи восита сифатида қўлланилади.
Юқорида айтганимиздек, исириқ таркибидаги гармалин моддаси вирусни нейтраллаш хусусиятига эга. Шунинг учун нафақат грипп, қолаверса, ёш болалар, қариялар ёки сурункали касалликлар билан оғриган беморлар ётадиган хоналарни исириқ тутуни орқали хатарли вируслардан тозалаш мумкин
Комментариев нет:
Отправить комментарий