ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 11 июня 2017 г.

бақара сураси 197 - оят

🐋💝🍒☺️Бақара сураси 197-оят


Ҳаж маълум ойлардир. Кимки уларда ўзига ҳажни фарз қилса, ҳажда шаҳвоний нарсалар, фисқ ва жанжал йўқдир. Нима яхшилик қилсангиз, Аллоҳ уни биладир. Озуқа олинг, энг яхши озуқа тақводир. Менга тақво қилинг, эй ақл эгалари!
Демак, ҳаж доим бўлавермас экан, уни адо этиш учун маълум вақт, маълум ойлар бор экан.
"Ҳаж маълум ойлардир".
Ҳаж ойлари - шаввол ва зулқаъда ойлари тўлиқ, зулҳижжа ойининг биринчи ўн кунидир. Мана шу пайтда ҳажни ният
қилиб иҳромга кирса бўлади. Албатта, зулҳижжа ойининг ўнинчи, яъни қурбон ҳайити бундан мустаснодир.
"Кимки уларда ўзига ҳажни фарз қилса, ҳажда шаҳвоний нарсалар, фисқ ва жанжал йўқдир".
Ўзига ҳажни фарз қилиш - ҳажни ният қилиб, иҳромга кириш яқинлик ва унинг ҳақидаги гап-сўзларни сўзлаш ва шунга ўхшаш нарсалар мумкин бўлмайди. Яъни ҳажда:
Фисқ - катта-кичик гуноҳ ишларни қилиш;
Жанжал - одамлар билан талашиб-тортишиш ва сўкишиб, аччиқ чиқариш каби ишлар ҳам мумкин эмас. Чунки ҳаж қилувчи инсон улуғ мақомга эришган бўлади. У дунёнинг ҳаммасидан юз ўгириб, ажраб, Аллоҳга юзланади, Роббул Оламийннинг уйини зиёрат қилгани чиққан бўлади. Шу, олий даражадаги одоб билан одобланиши зарур. Ҳамма ёмон нарсаларни тарк этиб, яхши ишларни кўпроқ қилиши лозим. Чунки:
"Нима яхшилик қилсангиз, Аллоҳ уни биладир".
Шу билан бирга, ҳажга кетаётган одамга ҳам руҳий, ҳам моддий озуқа билан озуқаланиб олиш тавсия қилинади ва руҳий озуқа муҳим эканлиги таъкидланади:
"Озуқа олинг, энг яхши озуқа тақводир".
Имом Бухорий Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қиладиларки, у киши:
"Яман аҳли ҳажга озуқа олмай келишар, биз таваккал қилувчилармиз, дейишар эди. Маккага келгандан сўнг одамлардан тиланчилик қилишга тушишарди", деганлар.
Бошқа бир ривоятда яманликлар: "Аллоҳнинг уйини ҳаж қиламиз-у, бизни оч қўярмиди", дейишар экан. Бу албатта, ҳар бир нарсага тайёргарлик кўриб юришга буюрадиган Ислом таълимотига хилоф бўлиб, ҳажини Аллоҳга миннат қилишга ҳам киради.
Шунинг учун ҳам оятда Аллоҳ таоло ҳам руҳий, ҳам моддий озуқа билан озуқаланиб олишга амр қилмоқда:
"Озуқа олинг, энг яхши озуқа тақводир. Менга тақво қилинг, эй ақл эгалари!" Сизлар билан доим www.malham1uz.blogspot.com
🌹
🌿 @malhamuz

Комментариев нет:

Отправить комментарий