💞🍒Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қадр кечасини Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларида изланглар», дедилар».
Бухорий, Муслим, Термизий ривоят қилишган.
Бу кеча Рамазоннинг охирги ўн кечасининг илк тоқ кечаси яъни 21 кеча бўлиб ҳадисга биноан Қадр кечаси деб
умид қилинади.
Аллоҳим барчаларимизга ушбу Қадр кечалари умид қилинадиган лаҳзаларни фойдамизга бўлмоқлигини насиб айласин
🌹 сизлар билан доим куйдаги линкни БОСИНГ www.malhamuz.blogspot.com
🌿
🌾🍂 @malhamuz
Савол: Қадр кечаси бўлганини қандай билса бўлади? Жавоб: Алҳамдулиллаҳ. Қадр кечаси аломатлари тўғрисида бир қанча ҳадислар келган. Биз қуйида улардан саҳиҳларини айтиб ўтамиз. (1) Қадр кечаси эссиқ ҳам, совуқ ҳам бўлмаган мўътадил ва порлоқ кечадир. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Менга тушимда Қадр кечаси қайси кеча экани айтилган эди, сўнг унуттириб юборилдим. Қадр кечаси охирги ўн кечаларда яширинган. У иссиқ ҳам, совуқ ҳам бўлмаган порлоқ ва ёқимли кечадир”[1]. Бу аломатни бугунги кунда ҳамма ҳам ҳис қилиши қийин. Уни кўпроқ шаҳардаги турли чироқлар ёруғидан узоқ бўлган дашт аҳолиси яхши ҳис қилишлари мумкин. (2) Қадр кечаси тонгида қуёш шуъласиз, қизариб чиқади. Зир ибн Ҳубайшдан ривоят қилинади: “Биз айтдик: “Эй Абул Мунзир (Убай ибн Каъб), Қадр кечаси нимаси билан ажралиб туради?”. У деди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтган белги ёки аломат билан ажралиб туради: ўша куни қуёш чиқаётган пайтда (кўзни қамаштирадиган) шуъласи бўлмайди”[2]. Демак, Қадр кечаси тугаб, тонг отганда қуёш нурсиз қизариб чиқади, унинг кўзни қамаштирадиган шуълалари бўлмайди. Баъзи ривоятларда унинг тоғорадек чиқиши айтилади, яъни тоғорага қараган инсон унинг гардишини очиқ-ойдин кўрганидек, қуёшга қараган киши ҳам унинг гардишини тўлиқ кўра олади. Бу ҳолат фақат қуёш чиқиб келаётган пайтда юз бериб, қуёш кўтарилгач, кўзни қамаштирадиган шуълалари қайтадан пайдо бўлади. Қадр кечаси аломатлари тўғрисида халқ орасида талай асоссиз сўзлар ҳам юради. Бу аломатларнинг биронтаси саҳиҳ ҳадисларда зикр қилинмаган. Шунинг учун бу сўзларга ишонмаслик ва Қадр кечасининг бундай аломатлари бор деб эътиқод қилмаслик лозим. Қуйида ана шундай аломатларни санаб ўтамиз:
Бу кечада денгиз суви чучук бўлади.
Бу кечада итлар ҳурмайди.
Бу кечада эшак ҳанграмайди.
Бу кечада дарахтлар шохларини ерга тегизиб туради.
Бу кечада ҳатто қоронғу жойлар ҳам ёришиб кетади.
Бу кечада фаришталар масжидга келган намозхонларга салом беради.
Бу кечада осмон ёрилади, осмондан қандил ва чироқлар тушиб келади.
Маълумки, Қадр кечасига оид аломатлар ғайбга тегишли нарсалар бўлиб, бирон саҳиҳ шаръий далилсиз «бу кечада ундоқ бўлади, бундоқ бўлади», дейиш жоиз эмас, валлоҳу аълам. [1] Саҳиҳ: Ибн Хузайма (2190, 2192, 2193), Ибн Ҳиббон (3688) ва Аҳмад (5/324) ривояти.
[2] Муслим (762), Абу Довуд (1378), Термизий (793) ривояти.
Комментариев нет:
Отправить комментарий