Президент учрашувда имом-хатибларга жазони ўташ жойларига бориб ишлаш вазифасини қўйди
Бугун, 15 июнь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида «Ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр талаби» мавзусида видеоселектор бўлиб ўтди.
Йиғилишда туман ва шаҳар ҳокимлари, ёшлар ва хотин-қизлар бўйича ҳоким ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари раҳбарлари, халқ таълими, маданият, соғлиқни сақлаш, бандлик ва меҳнат муносабатлари, банклар, маънавият-тарғибот марказлари раҳбарлари, «Маҳалла», «Нуроний», «Камолот» ЁИҲ раислари, ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасалари ва умумтаълим мактаблари директорлари,
маҳалла фуқаролар йиғини раислари, уларнинг диний-маърифат ва маънавий ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари иштирок этди.
«Кун» манбаси берган маълумотга кўра, президент мамлакатда ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш, ёшларни турли таҳдидлардан асраш, бунинг учун ҳудудда истиқомат қилувчи ДЭО (диний экстремистик оқимлар) вакилларига имом-хатиблар ҳамда жамоатчилик вакилларини бириктириш ва улар фаолиятини назоратга олиш, ДЭО аъзоларини соғлом ҳаётга қайтариш чораларини кўриш муҳим вазифа эканлигини таъкидлади. Юқоридаги масалаларни ҳал этишда жойлардаги имом-хатибларнинг ўрни катта эканлигига тўхталди.
«Турли ёт оқимларга қўшилиб, улар тарафида бўлиш Ўзбекистон фуқаросига умуман тўғри келмайди. Халқимиз орасида соғлом муҳит бўлиши кимдан сўралади? Албатта имом-хатиблардан. Сизлар инсонлар миясида ғоявий бўшлиқ пайдо бўлмаслигига ҳаракат қилишингиз зарур. Бир ёш йигитнинг йўлдан адашиши нафақат битта оиланинг, балки бутун юртнинг кулфатидир. Маҳаллалардаги ДЭОга қўшилиб қолган ёшларни бу йўлдан қайтариш имом-хатиблар вазифасидир» деди президент.
Йиғилишда ёт оқимлар таъсирига тушиб қолган ёшлар билан иш олиб борувчи имом-хатиб, маслаҳатчилар, профилактика инспекторларининг малакасини ошириш учун курслар ташкил этиш масаласи кўтарилди. Ёлғон ғояларга алданганларни ўз ҳолига ташлаб қўймаслик уларни маънавий ҳаётга қайтариш - «Жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш» зарурлиги уқтирилди.
Президент мутафаккир Абдулла Авлонийнинг: «Олийжаноб кишилар узрни қабул қилур» деган сўзларини ёдга олиб, ёт оқимга адашиб қолганлар ўз хатосини тушунса, кечирилиши ва уларнинг соғлом фикрловчи жамиятга қўшилиши йўлида имом-хатиб ва жамоатчиликни шижоат билан меҳнат қилиш кераклигига алоҳида тўхталиб ўтди. Лекин, оқни оқ - қорани қора дейдиган пайт келгани, ёт оқимга қўшилиб, бу йўлдан қайтмаслиги аниқ бўлган кимсалар Ўзбекистон фуқаролигидан чиқарилиши айтилди. Имом-хатиблар ва жамоатчилик вакилларига жазони ўташ жойларига бориб иш ташкил этиш вазифаси қўйилди.
Йиғилишда сўз олган Ўзбекистон мусулмонлар идораси раҳбари, Хоразм, Наманган, Андижон вилояти раҳбарлари, вилоят ва туман имом-хатиблари ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш йўлида олиб борилаётган ишлар юзасидан ахборот бердилар. Уламолар шу пайтгача ДЭО аъзолари билан умумийлик нуқтаи назаридан шуғулланиш самара бермагани, эндиликда янгича ёндашув билан ҳамкор ташкилотлар ёрдамида ҳар бир ёт оқим вакили билан алоҳида эътибор билан иш олиб борилиши самараси ҳақида ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашишди.
Президент йиғилишда кўрилган долзарб масалалар бўйича халққа мурожаат қабул қилиниши ҳақида кўрсатма берди.

Комментариев нет:
Отправить комментарий