ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 14 июня 2017 г.

ифторлик

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан диний таълим тизимига катта эътибор қаратилиши ва бу борада дин уламолари ҳамда соҳа вакилларига зарур кўрсатмаларнинг бериб борилиши, шунингдек, бу ишларда давлат раҳбарининг шахсан ўзи бош-қош бўлаётгани жамоатчилик томонидан яхши қабул қилинмоқда.

Мисол тариқасида айтадиган бўлсак, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилнинг 10-11 март кунлари Бухоро вилоятига ташрифи чоғида Бухоро вилоятида Мир Араб олий мадрасасини ташкил қилиш бўйича
кўрсатмалар берилган эди. Адлия вазирлигининг хабар беришича, берилган кўрсатмаларга асосан Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан Мир Араб олий мадрасаси ташкил қилиниб, 2017 йил 7 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан қисқа муддатда давлат рўйхатидан ўтказилган.

Бундан ташқари, сўнгги пайтларда мактаб, коллеж, лицей ва олий таълим муассасаларида диншунослик фанини киритишга доир ишлар олиб борилмоқда. Мутахассисларнинг сўзларига кўра, маърифий исломга оид ўқув адабиётлари ва дастурлар кўриб чиқилиб, бу фан қайта ташкил қилинади.

Кун.uz'нинг бир нечта манбалари берган маълумотга кўра, жорий йилнинг 15 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев ўзбекистонлик диний соҳа вакиллари билан мажлис ўтказади ва шу билан бирга ифторлик ҳам бўлиб ўтади. Бу мажлисда, ўз навбатида, Ислом дини маърифати ва унинг ёшлар ҳаётида тутган ўрни юзасидан кенг муҳокама ўтказилиши ҳам кутилмоқда.

Шу ўринда алоҳида таъкидлаш лозим-ки, бугунги даврда жаҳон халқларига хавф солаётган терроризм, экстремизм ва ақийдапарстликнинг мақсади, аввало, ёшлар онгини заҳарлашга, бу орқали улардан жангарилар, қўпорувчилар етиштириб чиқаришга қаратилган. Соф Ислом ғояларига мутлақо бегона бўлган бундай қарашлар илмга чанқоқ ёшларни алданишига, уларнинг тўғри йўлни топиб олишларига ғов бўлмоқда. Жамиятдаги бу бўшлиқни тўлдиришни, ёшлар тафаккурида соф Ислом маърифатини шакллантиришни замоннинг ўзи талаб этмоқда.
Ўзбекистон диёри забардаст олимларни, Ислом дини илмининг дарғаларини етиштириб берган муқаддас замин сифатида жуда кўплаб давлатлар томонидан эътироф этилмоқда. Юрт келажаги бўлмиш ёшларнинг аждодларга муносиб издош бўлиши эса бугунги ташланажак қадамлар ва муҳим қарорларга чамбарчас боғлиқдир.

Манба: kun.uz сайти.

Комментариев нет:

Отправить комментарий