🙈😢😡Бағдод ҳокими Ҳажжож умрининг охирларида тушида Азроил алайҳиссаломни кўриб, у зотдан сўраган экан:
— Ҳазрат, сиз жонни олувчи фариштасиз. Мен қачон ўламан? Менга ўлим қачон келади?
Шунда Азроил алайҳиссалом беш панжаларини кўрсатиб ғойиб бўлган эканлар.
Эртаси куни Ҳажжож олимларни чақириб, тушининг таъбирини сўрабди. Олимлардан бири: «Беш йил умрингиз қолибди», дебди. Бошқаси беш ҳафта дебди, бирови беш кун
дебди. Жавобларнинг биронтаси ҳам Ҳажжожнинг кўнглига таскин бермабди. Шунда Ҳажжож буюк мужтаҳид имом Моликдан тушининг таъбирини сўрабди. Имом шундай жавоб берибдилар:
— Қиёматнинг қачон бўлишини (1), ёмғирнинг қачон тушишини (2), бачадондаги хомиланинг ўғил ёки қизлигини (3), эртага нима бўлишини (4) инсонга ўлим қаерда ва қачон келишини (5) Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди. Ҳазрати Азроил алайҳиссалом шу бешта нарсага ишора қилмоқдалар. Ҳатто мен ҳам жон олувчи фаришта бўла туриб, қачон ва қаерда ўлишингни билмайман, демоқчи бўляптилар...
Сизлар билан доим босинг www.malham1uz.blogspot.com
🌹
🌿 @malhamuz
Комментариев нет:
Отправить комментарий