ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 7 июня 2017 г.

ҳасадгўйнинг жазоси


ҲАСАДГЎЙНИНГ ЖАЗОСИ
Бакр ибн Абдуллоҳ бир ҳокимга яқин бўлган бир кишини ҳикоя қилар эди. У одам кўпинча подшо ҳузурида: «Яхшилик қилганга яхшилик қилинг, ёмонлик қилганга қилган ёмонлиги қайтади», дер эди.
Бир амалдор унинг подшо олдидаги мавқеига ҳасад қилиб, унга туҳмат қилди. У подшога: «Фалончи сизнинг оғзингиздан бадбўй ҳид келяпти, деган гапларни айтди», деди. Подшоҳнинг янада ишониши учун ҳасадгўй деди:
Ишонмасангиз, уни чақиринг. У бурнини бекитиб
туради.
Подшоҳ буни текшириб кўрмоқчи бўлди.
Ҳасадгўй эса ҳалиги одамни чақириб, меҳмон қилди. Зиёфат дастурхонида саримсоқпиёз ҳам бор эди. Зиёфатдан чиқиб, подшоҳнинг ҳузурига боришди.
Подшоҳ вазирига яқин келишни буюрди.
Вазир енги билан оғзини ёпган ҳолда подшога яқинлашди. «Демак, айтилган гаплар рост экан», деб ўйлади подшоҳ. У ўз қўли билан бир ёрлиқ ёзиб, вазирга сарой ходимларига олиб боришни буюрди. Подшоҳ одатда, бировни мукофотламоқчи бўлсагина, ўз қўли билан ёрлиқ ёзар эди. Хатда эса: «Хатни олиб борган кишини терисини шилиб, сомон тиқиб, менга юбор», деб ёзилган эди.
Вазир хатни олиб саройдан чиққанда ҳасадгўйга йўлиқди ва:
— Подшоҳ менга ёрлиқ ёзиб берди, - деди.
— Менга берсанг-чи, хатни.
— Олавер.
Хатни сарой ходимларига олиб борган ҳасадгўйга:
— Бу ерда сени ўлдириб, терингни шилишим ёзилган, - дейишди.
— Йўқ, бу хат мен учун ёзилмаган, — қичқирарди у. Аммо, подшоҳ амри вожиб, уни ўлдириб подшоҳ айтганидек қилишди.
Вазирни саломат кўрган подшоҳ ажабланиб, ундан бўлган воқеани сўради. Вазир ҳаммасини бошидан айтиб бергач, подшоҳ унинг ҳар куни айтиб юрадиган гапларининг нечоғли рост эканига амин бўлди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий