Маломат тошин отсанг розиман, Сенга малол ўлсам,
Ёрилсин ер, узилсин осмон, Сенга малол ўлсам.
Ғурур мулкида бошимни эгиб, абгор этсанг-да,
Паришон ҳисларим, ҳолим ёмон, Сенга малол ўлсам.
Менга не бор парилар базмида, тутма умид обин,
Дилингни овласин гул ёсуман, Сенга малол ўлсам.
Кўзимда нур йўқдир, жозиба кетмиш мени ташлаб,
Назар солма, нетай, рангим сомон, Сенга малол ўлсам.
На бор менда субут, на телба руҳимда гина-кудрат –
Ҳаё наҳрига чўкмасман ҳамон, Сенга малол ўлсам.
Этар Хуршидани бадном ишқ ўти аёвсиздир,
Юрак ерни қучар, қолмас омон, Сенга малол ўлсам.
ХУРШИДА. 2017 йил, 5 июнь.
Комментариев нет:
Отправить комментарий