ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 19 апреля 2016 г.

ғани мажид



БОЛАЖОН


Ҳали сен боласан гўёки ғунча,
Ширинсан, асалсан, ширмойи кулча,
Сенга умид кўзин тиккандир барча,
Соғлам ўсиб улғай ширин болажон!


Сендирсан онангнинг ширин орзуси,
Сенга боғланади ҳар гап мавзуси,
Сенсан оиланинг қувонч ёғдуси,
Соғлам ўсиб улғай ширин болажон!

Ҳали оилада қилар ишинг кўп,
Шодликлар бахш этар битта десанг хўп,
Кўчада ўртоқлар кутмоқда тўп-тўп,
Соғлам ўсиб улғай ширин болажон!

Бўлгин отангнинг суянган тоғи,
Ота хонадоннинг ўчмас чироғи,
Бугунча сендирсан орзу булоғи,
Соғлам ўсиб улғай ширин болажон!

Бувию боболар сенга парвона,
Уларга энг қувонч сенсан ягона,
Чунки сен келажакдан бир нишона,
Соғлам ўсиб улғай ширин болажон!
                            Ғани МАЖИД

Комментариев нет:

Отправить комментарий