ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

четверг, 21 апреля 2016 г.

Нафисахон Мухаммаджанова


ОНАМ МЕНГА АЙТМАС


Онам менга айтмас оғриқларини,
Шунчаки таскинлар малҳам бўлолмас.
Бошқалар сингари очиб кўнглини
Бошқалар сингари яйраб кулолмас.


Супуриб сидиргай шамол ҳовлини,
Онамнинг ғамини супура олмас.
Кўриб  сиқиламан онам ҳолини,
Менга онам шодон кулиб турса бас.

Дардига малҳам бўлайин дейман,
Онам менга айтмас оғриқларини.
Юрагим эзилар, ичимни ейман,
Қандай асраб қолай соғлиқларини?!

ОЙДИНОЙ ИСРОИЛОВА
 Олтинкўл тумани 12-мактаб
 6-синф ўқувчиси

Комментариев нет:

Отправить комментарий