ЖОНГА ҚАСД Ғани МАЖИД
Йигит қизга:
-Агар менга
тегмасангиз жонимга қасд қиламан,-деди.
Тўйдан бир йил
ўтгач йигит шуни англадики, у қизга уйланиб жонига қасд қилган экан.
Томоқни қиришнинг фойдаси
-Нега ха деб
томоғингизни қироврасиз?-дебди хотин эрининг томоқ қиришидан ғаш
келиб.
-Ариларни
ҳайдаш учун-жавоб берибди эр.
-Ахир уйда ҳеч
қандай ари йўқ-ку?-хайрон бўлибди хотин.
-Ана,
кўрдингми, томоқ қиришнинг фойдасини,-дермиш эр.
Шикоят
-Қани, сиз
нимадан шикоят қиласиз?-деб сўрабди қабулига келган навбатдаги кишидан бошлиқ.
-Котибангиздан.
-Котибам сизга
нима қилди?-сўрабди бошлиқ.
-Бир соат
аввал келиб бир оғиз гапим бор, десам навбатга ёзилинг, бизда тартиб шундай,
деб туриб олди.
-Тўғри, бизда
тартиб шундай-дебди бошлиқ.
-Тўғри-ку-я,
лекин мен уйингизга ўт кетганини айтгани келгандим-да.
Фаросатсизнинг жазоси
Меҳмоннинг
пиёлага сигарет кулини ташлаётганини кўрган мезбон унга кулдонга чой қуйиб
узатибди.
-Ия, бу нима
қилганингиз?-сўрабди меҳмон.
-Кечирасиз,
мен сизларда пиёлага кул ташлаб, кулдонда чой ичиларкан, деб ўйлабман, - дебди
мезбон.
Мунажжимлар башорати
-Дўстим менга
ўн минг бериб туролмайсанми?
-Афсуски,
иложим йўқ.
-Нега?
-Кеча
мунажжимлар башоратида эртага ҳеч ким билан пул алоқа қилманг, деган.
Комментариев нет:
Отправить комментарий