ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 19 апреля 2016 г.

хамида турғунова


ҲАМИДА  ТУРҒУНОВА
 Андижон педагогика коллежи ўқувчиси


Рус тилини ўрганиш

Жажжи жияним Раъно
Тутди бир кун саволга:
Бўлмасада ҳеч маъно
Жавоб бердим сўровга.


Айтиб беринг опажон,
“Что” нима дегани?
Жавобим шу укажон:
“Что” нима дегани.

Устимдан опа кулманг,
Мазаҳ қилмангда мени.
Ўз сўзимни қайтарманг,
“Что” нима дегани?

“Мама” она дегани,
“Папа” ота дегани,
Рус тилидан ўгирсак,
Что—нима дегани.


Комментариев нет:

Отправить комментарий