ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

суббота, 23 апреля 2016 г.

гижжа ва уларни даволаш....


ГИЖЖА ВА УНИ ДАВОЛАШ УСУЛЛАРИ.



Гижжалар—одам, хайвон ва ўсимликларда касаллик кузгатувчи  паразит чувалчанглар.

Бугунги кунда хар хил гижжа касалликлари кўпайиб бормокда. Кўпгина касалликларнинг  сабабчиси бўлган  «гижжа» ўзи нима?

Паразит қуртлар одамларга қадим замонлардан маълум бўлган.Бу хакда эрамиздан аввалги  16 асрдаги папирус 
коғозлардаги ёзувларда айтиб ўтилган. Гиппократ  гельминтларни бир неча  касалликларнинг сабабчиси деб кўрсатган. Табобат илмининг олимлари, дахоларидан бири бўлган Абу Али ибн Сино хам  ўз асарларида қуртларни таърифлаб берган.

Хозирги кунда одамлар , хайвонлар  ва ўсимликларнинг  хисобига яшовчи паразитларнинг  15 мингдан зиёд тури  маълум. Уларни тиббиетнинг алохида сохаси--- «Гельминтология» ўрганади.

Гельминт пайдо киладиган касалликлар «Гельминтозлар» деб аталади.

Гельминтлар 4 турга бўлинади.

1.Ясси чувалчанглар- трематодалар ( сургичлар ва цестодалар еки лентасимон чувалчанглар).

2.Юмалок чувалчанглар (аскаридалар, килбош гижжа, острица, анкилостомида, трихинелла ва бошкалар).

3.Тиканбош чувалчанглар.

4.Халкали чувалчанглар еки аннелидлар.

Гельминтлар паразитлик килиб яшайдиган организм шу гельминтнинг хужайини хисобланади.

Етилган гельминт хўжайини  организмида тухум қўйиш еки личинка туғиш  орқали кўпаяди.

Гельминтлар одам организмининг нафас олиш , овқат хазм килиш , мускул системасида, жигар, ўт пуфаги, талок, қон, мия, куз ва бошқа органларида паразитлик килади. Гижжаларнинг хили, сони ва кайси органда паразитлик килишига караб касаллик хар-хил кечади. Паразитлар билан зарарланган  одамнинг вазни камаяди,коринда оғрик ,кўнгил айниши, ич кетиши ёки бош айланиши, жиззакилик пайдо булади. Гижжа ичакда бўлса – ич қотади ёки ич кетиши, кўнгил айниши, кайт килиш холатлари кузатилади. Жигарда бўлса-кўз оқи ва бадан сарғаяди, шиш пайдо бўлади,баданга хар-хил доғлар тушиши мумкин. Ўпкада бўлса- иситма чиқиши ва йўтал пайдо бўлиши мумкин.

Гельминтозда мехнат кобилияти пасаяди, болаларда ривожланиш орқада қолади, яхши ўсмайди, хотира пасаяди,уйкуси нотинч бўлади ва хокоза.



Одамда купрок  аскаридалар, острицалар, килбош гижжалар учрайди.
Булар тўғрисида хар икки кунда бир мартоба мақола бериб бораман сайтни ва фб ни кузатиб боринглар сайтимиз ўшаhttp://malham 1 uz.blogspot.com аввалги блогимиз хам ишлаб турибди http://malhamUZ.blogspot.com мархамат...ёки www.malham 1 uz.blogspot.com аввалги блогимиз  www .malhamUZ.blogspot.com мархамат...прексисиз кириш мумкин

Комментариев нет:

Отправить комментарий