ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 8 февраля 2016 г.

навоий - асарларига.....


                          ЖОН АРО
       Нома битти ул париваш танлабон хушхон аро,
Сирларин пинҳон тутубким бир неча жанон аро.
Ҳам яна топшурғали кўп излади имкон аро,
Жонда қўйдум чирмоғон мактубини ҳижрон аро,
Билмон ул мактубдурур ёхуд алифдур жон аро.


Ўртади ҳижрон азоби, ортти фиғону касратим,
Кимға дил изҳор қилайким, тилда бисёр ҳасратим.
Билмайин тақдир экан, бир бевафоға учрадим,
Риштаи олики, чирмаб, эрди очиб асрадим,
Хунфишон кўз рагларидек дийдаи гирён аро.
Чун ажаб эъзоз этурмен мисли бир гулдастадек,
Лек табора жисму жоним ҳам яро, дил хастадек.
Бул табаррук бир матоким, асрадим ол нуқрадек,

Нотавон жисмим кўринди заъфдин ул риштадек,
Баски, бўлғондим икки кўзумдин оққон кон аро.
Ҳурлигу шодлик ароким ҳар киши булғай амон,
Чун кўнгул шод ўлди чандон хушхабар келган замон.
Бул хабардин хонумоним бўлди кўп дорулламон,
Нома эрмас эрдиким, бор эрди ул хизруламон
Ким, ғамим айш этти еткач кулбаи эҳзон аро.
Хуснини чун кўргузурда ул санам эрмас хасис,
Лек қиё боққанда турғай индамай, унсиз, сасиз.
Соқиё, суҳбат ширин бўлғонда бода ҳам лазиз,
Гарчи жанондин азиз эрмас эрур жондин азиз
Ким, васила бўлди маҳзун жон билан жанон аро.
Эй кўнгул, бул номанинг мағзин чақиб, маънини тер,
Мақсадин билмоқ керакким, ҳам яна ул неки дер.
Дил тасалли топмағайким, ҳар нечук ғамларни ер,
Руқаъи эҳсондин, эй муньим, гадо комини бер
Ким, бу янглиғ ганж топмас кимса бу вайрон аро.
Нома жоним риштасидек икки дилға топди йўл,
Эмди чин равшан эрурким бул кўнгулға ўнгу сўл.
Ул париваш Суҳайлийға берди кўнгул бирла қўл,
Эй  Н а в о и й ,  номаи мақсуд етти, хушдил ўл,
Ким, хати озодлиғ бу дурур ғами ҳижрон аро


                 ДИЛОРОМИМ  КЕРАК
       Боғ аро сайр этгаликим, базму оқшомим керак,
Базми оқшом чоғида ҳам май тўла жомим керак.
Чун ширин суҳбат қурурға вақтим оромим керак,
Гулшан ичра йўқтур оромим, дилоромим керак,
Сарву гулни найлайин, сарви гуландомим керак.
Воажаб, кўнгул узолмам бул макону манбаъдин,
Мутлақо ҳеч қўрқмағаймен барча ғов ва зарбадин.
Ҳар дам огоҳ, мунтазирмен, лек чиқолмам кулбадин,
Гар парилар қуш киби рам қилсалар мен телбадин,
Ғам йўқ  ул шўхи пари пайкар менинг ромим керак.
Зору саргардон эрурмен, манзилим йўқ, турбатим,
Дарду ғам бирла тобора ҳар кун ортар ғурбатим.
Дилкушо бир ҳамдамим йўқ, кимға айтай суҳбатим,
Офият куйида маҳвашларға йўқтур нисбатим,
Ул муқомиршева шўхи бодаошомим керак.
Абр ичинда кўзға гўё гар нихон бўлғай офоқ,
Ҳар кишиким истаса гар мулладин олғай сабоқ.
Гарчи мўминлар била кофир эли ноиттифоқ,
Каъбада ноком ила дин аҳлида йўқ жуз нифоқ,
Дайр ичинда кофири бебоки худкомим керак.
Йўл босиб келдим йироқдин чун мисоли сорбон,
Ким, анинг васлин тилармен ҳам бўлуб ширин забон.
Боғ аро бўлгум паривашлар учун мен посбон,
Гул била сунбул керакмастур менга, эй боғбон,
Зулфи сунбул атрилиғ руҳсори гулфомим керак.
Дилни хушнуд айлагайким, турфа гуллар бўй тараб,
Ҳам сурур олғай кўнгуллар ушбу гулларға қараб.
Сайр этиб бул боғда бўлмоқ ким учундур шон-шараф,
Эй харобот аҳли, расво кўнглум этмиш бир тараф,
Келмишам топиб сўроғ ул ринди бадномим керак.
Сеҳру жоду кўрсатурким ул санамжон антиқа,
Айласа аҳду вафо гар, менға бўлғай рафиқа.
Чун ҳанузким Суҳайлийнинг қалбида бор таҳлика,
Эй Навоий, хонақоҳда топмадим жуз тафрика,
Хум киби майхонанинг кунжида оромим керак.

Комментариев нет:

Отправить комментарий