УЛУҒ БОБОЛАРНИ ЁД ЭТИБ
9-14-феврал
кунлари Ўзбекистонда ўзига хос байрам кўринишида нишонлаш анъанага айланган. Бу
кунлар шеърият мулкининг султони буюк бобокалонимиз Алишер Навоий ва шоҳ ва
шоир Бобур Мирзо ҳам таваллуд топгани бундай катта байрамга сабаб бўлмоқда. Бу
кунларни ҳеч қаерда байрам деб эълон қилинмаган. Лекин барча ўқув юртларида,
ҳокимликларда, ижодий ташкилотларда бу кунни ажиб бир кўтаринки кайфиятда кутадилар.
Бу кун албатта буюк бобокалонларимиз пойларига гулчамбарлар қўйиб шеърларидан ўқиб,
қўшиқларидан куйлаб руҳларини шод этадилар.
Андижон вилоят
ахборот ресурс марказида ҳам бу кунни ажойиб шеърият ва санъат байрамига
айлантириб кутиб олинди. Кечага Андижон шаҳардаги 10-чи умум таълим мактаб ўқитувчилари
Х.Низамова ва З.Турғунова бошчилигидаги ўқувчилар ўз тайёргарликлари
билан келиб буюк бобокалонларимиз шеърларидан ўқиб берган бўлсалар, 14 умум
таълим мактаб олий тойфали ўқитувчиси Ж.Байбабаева ва кутибхоначи
Р.Ахмедова
бошчилигидаги 4в синф ўқувчилари ўзларининг сахна кўринишлари билан бирга Республика Маънавият тарғибот маркази вилоят
бўлими ,халк таълими бошкармаси тасаруфидаги вилоят ахборат ресус маркази рахбари А. Кулдашов ва китобхонларга хизмат курсатиш
бўлими мудири Г.Абдурахимова бошчилигидаги ходимлар жумладан , Г.Одилова ,
М.Назирова ва З.Юсуповалар хамда Ўзбекистон
Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлимлари қошида ташкил этилган ижодкорларнинг
“Нафосат” клуби қатнашчилари Навоий ва Бобурга аталган шеърлари ва саҳна
кўринишлари билан кечага ўзига хос лирик кайфият улашдилар.
Айниқса Олтинкўл
тумани 12-умумтаълим мактабининг 5в синф ўқувчиси М.Ғуломов
БОБУРМИРЗО ва 9в синф
ўқувчисиХ.Хасанова ХОНЗОДАБЕГИМ кўринишидаги сахна кўринишида ижро этган
роллари келган қатнашчилар қалбидан
чуқур из қолдирди.
Кечани клубнинг
бадиий раҳбари шоир ва носир Ғани Мажид олиб бораркан, биринчи сўзни таниқли
шоир ва носир Фарид Усмонга берди. У Навоийнинг ижоди ва уни тушуниш борасида
ёшларга юрагидаги дил сўзларини баён этди. Шундан кейин мактаб ўқувчиларининг
чиқишлари бошланиб кетди. Андижон адабий гурунгги иштирокчилари Турғун Тўра,
Баҳодиржон Андижоний, Одилжон Худойбердиев, Суҳайлий, Равоний, Комилжон
Ҳакимовларнинг чиқишларини учрашув қатнашчилари гулдурос қарсаклар билан кутиб
олдилар.
“Эъзоз” ансамбли
хушовоз хонандаси Абдужаббор Юсупов ва Рустамжон Фармоновнинг Навоий ғазаллари
билан айтган қўшиқлари ҳам катта ва ёшларни бирдай ўзига ром этгани уларнинг
қарсакларидан сезилиб турди.Кеча охирида
фаол иштирокчиларга шоир Сухайлий мухаммасларларидан намуналар ва шоир
ва ёзувчи Фарид Усмон хакидаги очек китобчаси дан совға сифатида берилди
Абдуқодир
Нурмухаммад ўғли Саттаров-рухшунос олим
профессор
Қуйида тадбир кўринишидаги
фотолавхалар ..
Комментариев нет:
Отправить комментарий