ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

четверг, 11 февраля 2016 г.

мастонаман


МАСТОНАМАН

Нетай дўстим, бу дунёда битта масту девонаман,
Ихтиёрим эмас ўзда иложсизман, хайронаман.

Чин дўстларим даврасига ошиқарман мисли гўдак,
Тўймагайман бу суҳбатга бошқа ишга қизғонаман.


Шеър ёзурман, шеър ўқурман, кайф қилурман гўёки маст,
Ажойиб шеър ўқиб қолсам қувончимдан мен ёнаман.

Куй қўшиқлар айлайди кайф, яйраб кетар бор вужудим,
Ташлаб кетолмагайман ҳеч, фидодурман бу она ман.


Унутарман ишларимни яхши китоб ўқиб қолсам,
Дароматли ишлар қолиб ўқиб роҳатга қонаман.

Чин севгила боқса ёрим унутарман режа, корим,
Бахш этарман унга борим, қасд қилгандай гоҳ жона ман.

Нафсим менга ҳоким эмас кечарман ҳар маишатдан,
Таклифда йўқ бўлса ихлос, бормагайман меҳмона ман.

Тингламоққа ошиқар дил доноларнинг суҳбатини,
Тўплагайман ҳар бир сўзин хотир деган жавона ман.

Енголмайди мени шайтон виждон, иймон қўриқчимдур,
Устозларим сабоғила енгилмайман шайтона ман.

Гоҳо қилган ишларимни тушунтирмоққа ожизман,
Ғани нетгум, иложсизман, яшайдурман мастона ман.

Комментариев нет:

Отправить комментарий