Озиқ-овқатлардан захарланганда кўриладиган чора
тадбирлар
(бир кунлик зиёфат
деб сўнг азоб чекманг)
Чиройли ва тўкин дастирхон янги йил байрамининг ажралмас қисмидир.Ҳақиқатдан хам
айнан шу байрамда дастирхонга алохида этибор қаратамиз.
Уй
бекалари хам бор
махоратларини ишга солиб кенг тансиқ таомларни тайёрлашга харакат қилишади.Турли салатлар сергўшт ва
сарёғ кучли таомлар ,яхна газаклар ичимликлар ва албатта ,ширинликлар бундай тўкин дастинхон бошида туриб ,миёрни хам
унитиб юбрасан киши.Яна айнан янги йил кечаси тонг отгунга қадар дастирхонимиз очиқ туради.Қисқаси,байрам сабаб ошқозонимизнинг иши
кўпайиб бош қашишга хам вақти қолмайди.Байрамдан сўнг ошқозонимиз касалланмаслиги ,чарчамаслиги ва
ушбу кунда салбий хотиралар қолмаслиги учун нималар қилишимиз керак?
Озиқ-овқатлардан захарланиш холатлари кундалик
хаётимизда кўп учрайди.Унинг асоратлари турлича бўлиши, яни озроқ
безовталанишдан то аянчли оқибатларга олиб келиш мумукин. Ўзимизни ҳамда
яқинларимизни шундай вазиятлардан сақлаш учун заҳарланиш сабаблари,
аломатларини, асосий, заҳарланган кишига қандай ёрдам беришни билишимиз зарур
ушбу мақолачамиз айнан шу хақда.
ЗАҲАРЛАНИШ НИМА.
Захарланиш-бу
организмга захарлар таъсир қилиш туфайли рўй берадиган патологик
холатдир.Айниган озиқ-овқат махсулотлари ва захарли ўсимликлар рўзғор хамда
ишлаб чиқаришда қўлланиладиган турли химиявий моддалар,дори препаратлари ва
бошқалар захарланиш холларига сабаб бўлиши мумкин.
Захарланиш сўзи турли заҳарли моддалар
билан боғлиқ деб тушунилади.Тўғри фақат бу ерда гап турли кимёвий заҳарлар ёки илон оғуси эмас, балки озиқ овқатлардаги одам
организимига тушгач заҳар каби таъсир этиб, ички аъзолар ҳамда тизимларни издан
чиқарувчи моддалар ҳақидадир. Хуллас озиқ овқатдан заҳарланиш сифатсиз
маҳсулотни истеъмол қилгач юзага келадиган хасталик ҳисобланади.Озиқ
овқатлардан заҳарланиш ҳолатлари одамзотга қадимдан маълум.буюк саркарда Зулқайнар ҳам жанг давомида аскарларга
тез айнидигон маҳсулотларни масалан, балиқни истеъмол қилишни ман этган
экан.Қадимги юнонда ҳам балиққа шубха билан қарашган юнон хукумати балиқни
фақатгина пешинга қадар сотишага рухсат этган.Пешиндан сунг сотилмай қолган
балиқлар эса камбағалларга тарқатилар
ёки ташлаб юборилар экан бу қонун нафақат балиққа, балки сут ва бошқа
айнидиган махсулотларга ҳам тегишли бўлган.Музлатгичлар пайдо бўлгач бу одатлар
ўтмишда қолиб кетди аммо бу гўшт ва бошқа махсулотлардан захарланиш ўтмишда
қолди, дегани эмас ҳозирги кунда озиқ овқатдан захарланишни қуйдаги кўринишлари
ажратилади.Бактерия ёки микросикопик замбуруглардан заҳарланиш.Таркибида
захарли моддалар бўлган махсулотлар кўпинча қўзиқорин, резавар мева,балиқлардан
заҳарланиш мумкин.Ноорганик моддалар яъни оғир метал тузлари ёки бошоқли
усимликларга ишлов беришда қўлланиладиган дорилардан заҳарланиш
(қуйироқда захарланишни
синфлари тўғрисида тўхталиб ўтамиз)
.Ушбу китобчада
кунлик хаётимизда қўллайдиган маҳсулотлардан заҳарланиш туринигина кўриб
чиқамиз
БАКТЕРИАЛ ЗАҲАРЛАНИШ.
Биринчи бўлиб
бактериал заҳарни қузғатувчисини 1888 йили немис олими Авгус Гертнер топган. У касал буқа гўштини истеъмол қилган беморни
курикдан ўтказганида бу микробга дуч келади.бу микроб ташқи куринишдан
ичтерлама (қорин тифи)га ўхшаб кетганлиги учун уни паратифоз таёқча у келтириб
чиқарадиган касалликни эса паратиф деб номлади.Гартнернинг кашфиёти озиқ
овқатдан захарланишнинг келиб чиқишда микроорганизимларнинг ролини органишга
туртки бўлади бу давргача озиқ овқатдан захарланишнинг сабабини овқатга
қўшилган оғулар (масалан,маргумуш симоб) билан боғлашар эди. Аср охири асрнинг
бошларига келиб олимлар озиқ овқатдан захарланишга сабаб бўлувчи барча
микробларни аниқлашди-ю кузатишларга кура улар 2 та катта гурухга яни
таксикозни келтириб чиқарувчи ва токсикоинфекцияга сабаб бўлувчиларга бўлинади
Токсикоз холатида
юзага келтириш учун мироорганизим ишлаб чиқараётган токсин (захар)нинг ўзи кифоя.Масалан агар
махсулотларга стафилококк тушган бўлса зарарланган овқат қайнатилган бўлсада
одам учун хавфлидир.Гап шундаки, стафилококк жуда чидамли бўлиб, юқори
хароратга ҳам бардош беради. Озиқ овқат токсикоз ҳолати билан ошқозон ичак
тизимини инфекцион зарарланиши бирга кечади.озиқ овқат токсиноинфекцияси қисқа
вақт ичида ўткир кечадиган касалликдир.Бунга одам организимидаги ёки озиқ овқат
маҳсулотларидаги заҳарловчи бактериялар сабаб бўлади.Касалликнинг аломатлари
қисқа кечадиган яширин даврдан сўнг бошланади.Организимдаги сув туз айланиши ва
ошқозон ичак тизими фаолиятининг турли оғирликда бузилиши хасталикнинг асосий
аломатлари ҳисобланади.Озиқ овқат таркибидаги захарли инфекциялар табиатда кенг
тарқалган. Улар ерда ҳавода, сув ва одам ҳамда жонворлар аҳлатида, шунингдек,
турли жисимлар устида учраши мумкин уларнинг тарқалиш йўллари турлича. Кўпинча
улар учун энг қулай мухит бўлган озиқ овқат орқали тарқайди.Масалан стафиликокк
инфекцияси сут маҳсулотлари, шунингдек, балиқ, гушт ва баъзи сабзавотли таомлар
хамда қандолат маҳсулотларнинг кремларида учрайди.Клостридия ва протей эса
оқсилли маҳсулотларда ҳамда концерваларда ўзини яхши хис қилади.Одамда озиқ
овқатдан заҳарланишга бўлган таъсирчанлик жуда юқори яширин даврда заҳар
ошқозон ичак тизимининг шиллиқ қаватига таъсир этиб, касаллик аломати
сезилгунича 30 дақиқадан бир неча соатгача давом этиши мумкин.
Одатда, озиқ овқатдан
заҳарланиш бир кундан сўнг ўз ўзидан ўтиб кетиши мумкин.Еган нарсам ёқмади
деган гапларни эштиб қоламиз.Аммо оғир холатларда касаллик чўзилиш баъзан эса
шифокор ёрдами зарур бўлиши мумкин. Аммо сифатсиз маҳсулот истеъмол қилган
кишиларнинг барчаси ҳам захарланмаслиги мумкин бу бир неча омилларга боғлиқ.
Масалан, организимнинг ўзига хос қаршилик кўрсатиш кучи, беморёши ошқозонга
тушган инфекция миқдори ва х.к лар. Бундан ташқари, олимларнинг аниқлашича,
сифатсиз маҳсулотни оч қоринга еган ёки ошқозон ичак тизимининг сурункали
ҳасталиги билан оғриган кишилар тез заҳарланиб касалликни оғирроқ кечирар экан.
Маҳсулотнинг касаллик қузғатувчи инфекцияларга тўйиниши уларнинг сақланишига
боғлиқ бунда маҳсулотларнинг сақланишидан тортиб қандай маҳсулот билан
аралаштирилиши кераклигича мухим саналади. Тез айнидиган махсулот захарларга
айланиши учун ноқулай шароитда бир неча соат туриши ўзи кифоя. Бу махсулот
истеъмол қилинганда овқат хазим қилиш тизими катта миқдордаги бактерия ва
токсинлар тасири остида қолади ва кишига анча азоб беради. Заҳарланган кишида
кунгил айниши, қайт қилиши, қаттиқ қорин оғриғи кузатилади. Бу заҳарланишнинг
илк аломатларидир. Бир оз вақт ўтиб захар қон ва ички аъзоларга синнганидан
сунг умумий белгилар кузатила бошланади. Сифатсиз таом истемоли билан касаллик
белгилари намоён бўлиши орасидаги вақт 24 соатдан ошмайди. Оқсилли махсулотлар
қушилган сифатсиз таомлардан заҳарланиш ёз фаслида купроқ учрайди. Купинча
заҳарланиш манбааси балиқ ёки тухум булади. Жонзотлар оқсилни хуш кўради
бактериялар одам танасида ҳам қулай жойлашиб оладилар. Юқорида айтиб
ўтилганидек озиқ овқатдан захарланишга сабаб бўладиган бактериялар сони жуда
кўп аммо улар орасида қуйдагилари кўп учрайди.
САЛМОНЕЛЛА бу баъзи ичак касалликларига сабаб бўладиган таёқчасимон
бактериялар .Энтеробактериялар ойласига мансуб бўлиб ичак бациллаларини тифоид
,паротифоид группасига киради.Салмонелланинг ўнга яқин ахолида тури бор.Тиф,А
ва С паратиф салмонеллалари фақат одамда касаллик пайдо қилади.Салмонелланинг
энтерит,галинар,аборт турлари асосан маълум хайвонлар учун патогендир.Бу
бактерия кўпинча гўшт ва паранда, айниқса, сувда сузувчи қушларни тухумида
учрайди. Ундан захарланганда бемор ошқозони оғриб, ичи кетиши кузатилади.
КАМПИЛОБАКТУМ.
Товуқ гўштида бўлади.
КЛИСТЕРИЯ музлатилган махсулотларда тайёр
твуқ гушти ва салмияда учрайди. Бу бактерия айниқса хомиладорлар учун ҳавфли
хисобланади. Негаки у гриппсифат аломатларни келтириб чиқариб, магнит, қон
захарланишига ва хатто, ҳомила тушишига сабаб бўлади. Озиқ овқатдан захарланиш
аломатлари қандай бактериядан захарланганликдан қатьи назар ўхшаш бўлади. Шунга
қарамай касалликнинг биргина ўзига хос характерли томонларига кўра ажиратиш
мумкин. Агар организимга клостиридия тушган бўлса, беморда ўткир гастирит ёки
гастроэнтерит аломатлари (қайт қилиш) кузатилади. Протей билан захарланганда,
бемор ичи ноҳуш хидга тўлади. Стофиликокк инфекциясида диарея (ич кетиши) кам
учрасада, қайт қилиш хамда ошқозон қаттиқ оғриғи азоб беради.
САЛЬМОНЕЛЛЁЗ
Буни асосан
салманелла грухидаги микроблар келтириб чиқаради
Кўпинча озиқ овқатдан
заҳарланганда, сальмонеллёз касаллиги аниқланади. Бу хасталик уй
паррандаларининг, айниқса сувда сузадиган ўрдак,ғозларнинг сифатсиз гуштидан
тайёрланган таомларни истеъмол қилингандан келиб чиқади. Бундай нохушликлардан
сақланиш учун бир неча қоидаларга амал қилиш лозим. Парранда гуштини пиширганда,
унинг оёқларига нисбатан тўши тезроқ пишишини унутманг. Оёқларини пиширишга
купроқ вақт керак бўлади. Бундан ташқари, парранда гушти ва ичаклари узоқ вақт
хона хароратида сақланиши мумкин эмас. Акс холда, организимга сальмонеллоз
микробининг кириб олиши эхтимолдан холи эмас. Гушт ва парранда тухумларида
яшовчи сальмонеллар хам мавжуд. Улар билан зарарланганда, ошқозон атрофида
оғриқ тез тез қайт қилиш ва ич кетиши кузатилади. Сальмонеллёз касаллигининг
инкубацион даври қисқа бўлиб, заҳарланган таом истеъмолидан 8 соатдан 36 соатгача давом этади.
Касаллик тана хароратининг кескин баъзан 40 даражага кўтарилиши, бош оғриғи
совуқдан титраш, холсизлик, бош айланиши, шунингдек, озиқ овқатдан заҳарланишга
хос бўлган аломатлар билан бошланади. Бемор ичи тез тез, суюқ , оғир холларда
эса қон аралаш келади. Касаллик узоқ чузилмайди. Уз вақтида туғри даволанса,
беморнинг ахволи 3.5 кунда яхшиланади. Хозирда салмниёнларнинг 1500 тури аниқланган. Уларнинг ҳаммаси хам енгил
заҳарланишларни келтириб чиқаравермайди. Шунинг учун бу инфекцега қарши
профилактик чораларни куриш жудда мухимдир. Бу инфекциядан захарланишнинг
олдини олиш учун 3 хил яъни эпидемияга қарши, санитаргигиэник ва ветенинар
санитария чоралари кўрилади. Агарда инфекция ўчоғи топилса, дизинфекция отказилиб,
беморлар билан мулоқотта бўлган ҳар бир киши бактериологик кўрикдан ўтказилади.
ЦЕРЕУС ВА ПЕРФРИНГЕНС
Деярли барча ичак
бактериялари катта ҳажмда одам ошқозонига тушса, захарланишга сабаб бўлиши
мумкин. Айнан шундай бактерияларга протей ичак таёқчалари ҳамда четда яшовчи
цереус ва префренгенес ташқи мухитда яшасада, озиқ овқат орқали одам
организимига кириб жиддий асосларга сабаб бўлиши мумкин. Заҳарланиш инфекция
организимга киргач 6.24 соатдан сунг бошланади. Барча заҳарланишлар сингари
бунда хам касаллик қорин оғриғи, қайт қилиш ич кетиш билан бошланади. Бемор
ахлати купиксимон бўлиб холсизлик ва бош айланиши оғир холатларда эса
организимнинг сувсизланиши ҳамда тиришиш ( болаларда) хам кузатилади.
Перфирингенс споралари билан захарланган егулик хавфсиз махсулотдан тами билан
фарқланмайди. Аммо кацерваланган махсулотларда уни аниқлаш қийин эмас. Бу
микроб газ чиқариш хусусиятига эга бўлганлиги учун концервалар бомба симон
бўлиб қолади. Цереус ҳам перфирингенсга ўхшаш хусусиятларга эга бўлиб у ҳар қандай
хароратда 5 дан 59 даражагача иссиқликда хам ривожланаверади. Аммо бунинг учун
албатта хаво бўлиши лозим. У хатто бир неча соат қайнаганда ҳам тирик қолади.
Цереус кенг тарқалган бўлиб, баъзан ердан сабзавотлар билан бирга чиқиши ҳам
мумкин. Касалликнинг инкубатсион даври
12 соатдан ошмайди. Сунг кўнгил айниши, қайт қилиш қорин оғриши ва ич
кетиши бошланиб 24 соатдан сўнг буткул тўхтайди.
ИЧАК ТАЁҚЧАЛАРИ (ЭНТЕРО ПАТОГЕН)
Ҳозирги кунда олимлар
ичак таёқчаларининг озиқ овқат таксиноинфекцияси келтириб чиқарувчи хужайралар
ичидаги токцинларга эга бўлган турларини аниқлаш. Булар (энтеро патоген
таёқчалар) 2 турга болаларда энтреколитларни келтириб чиқарувчи ва катталар
ҳамда 10 ёшдан ошган болаларда кечадиган турига бўлинади. Ҳар бир киши ташқи
мухитга уз ахлати билан 17 миларддан микробларни чиқарар экан. Демак ичак
инфекциясидан захарланганда ва ичи тез тез кетганда, уларни сони янада ортади.
Агар таёқчалар таомга тушса, одам организимининг ҳимоя кучи туфайли аксаряти
нобут бўлсада улар шиддат билан купайиб, тезда захарлайди. Энтропатоген
таёқчалари билан захарланганда инкубатцион давр, тахминан 6 соат давом этади.
Бу касаллик турида
ҳам бошқалари сингари заҳарланиш аломатлари кузатилади. Бир оздан сунг ич
кетиши баъзан кунига 15 марта келиши
кузатилади. Аммо жуда кам холларда бемор қайт қилади. Беморга ўз вақтида
ёрдам кўрсатилса ва тугри даволанса бу аломатлар 24соатда ўтиб кетади. Агар
бемор шифокорга мурожат қилмаса касаллик сурункали турга айланиб хазм қилиш
жараёни қайта қайта бузилиб туриши мумкин. Энтропатоген ичак таёқчалари (эпит)
ингичка ичакда йигилади. Натижада овқатни парчаланиш жараёни ишдан чиқади,
овқат таркиби бузилади ва захарланади. Бу эса нафақат хазм қилиш фаолиятини
издан чиқаради, балки организимни доимий равишда захарлаб туради. Шу тариқа
эпит нафас олиш қон айланиши жараёнига шунингдек асаб тизимига салбий таъсир
ўтказади. Эпитдан ташқари одам ичакларида энтерококк ва протей каби
душманларимиз мавжуд. Лекин бу инфекцилар махсулотлар пиширилганда халок
бўлади.
Захарланганда
биринчи ёрдам
Одам бирдан
захарланиб қолган хамма холларада кўрсатиладиган шошилинч ёрдам куйдаги
мақсадларни кўзлаши керак.
1)захарни организмдан мумкин қадар тезроқ
чиқариб ташлашни ,
2) организмда қалган захарни антидодлар яни
зиддизахарлар ёрдамида зарарсиз холга келтириш,
3) нафас ва қон айланишининг бузилишига қарши
курашни
Захар организмга
оғиздан тушган бўлса дархол меъдани ювиш зарул.Бу иш одам захарланиб қолган
жойнинг ўзида ўтказилади.( уйда ишлаб чи қаришда ) ишчакни тозалаш максадга
мувофиқдир,бунинг учун сурги берилади,клизма(хуқна) қилинади.
Захар бадан териси
ёки шиллиқ пардаларига тушиб қолган бўлса дархол захарни механик йўл билан
кетказиш керак.
Дезинтикациия яни
захар кучини кесиш учун шифокор буюрганига қараб тери остига ва венага глюкоза
,натрий хлорид,гемодез полиглукин ва бошқалар эритмалари юборилади.Зарул бўлса
жадаллаштирилган диурез деган чора кўрилади Яни бир йўла 3-5 летр суюқлик ва
тез кор қиладиган сийдик хайдовчи воситалар юборилади.Захарни зарарсиз холга
келтириш учун захарланиш ходисасининг характерига қараб махсус антидодлар
–унитиол,метилин кўки ва бошқалардан фойдалинади.
Нафас хамда қон
айланиш функцияларини аслига келтириш учун кислород,юрак томирларини
қувватлайдиган воситалар ,нафас аналиптикалари,суний нафас ,жумладан апарат
билан нафас бериш усуллари қўлланилади.
БАКТЕРИАЛАР МАКОНИ ҚАЙЕР
Идиш товоқларни ювгач
яна бир марта оқиб турган иссиқ сувда чайиб олинг. Негаки овқатни кузга илинмас
майда қолдиқлари ёки ювиш воситасининг қолдиқларини қолиб кетиши мумкин.
Гниколог мутахасисларини такаитлашича ювилган идишларни махсус панжараларда қуритган
мақул. Чунки ошхона сочиқлари нам ёки ёғли булиб қолиши сабабли хар кун кечки
пайит ювиб турилиши керак. бундан ташқари ошхонадаги озодалик қойдаларига роия
қилиш керак.
ОШХОНАДАГИ ОЗОДАЛИК.
Ошхона пол барча
жихозларни юзалариниҳар кун артиб туринг. хом гушт ёки бошқа гушт
махсулотларидан фойдалангач тахтакачларни яхшилаб ювинг. Тахтакачни ювмасдан
туриб бошқа махсулот учун фойдаланманг. Кечаги овқатни иситсангиз унинг
харорати 63 даражадан юқори бўлишга ахамият беринг.уйда жонворлар (ит, мушук) сақласангиз
уларни ошхонага киргизманг. Ахлат ва чиқиндиларни ҳар куни ташлашни унутманг.
Қўл ва идиш товоқ , ювадиган артадиган сочиқларни хар куни кечки пайит ювиб
қуйиш керак.
ОЛДИНИ ОЛИШ ЧОРАЛАРИ.
Озиқ овқатдан
захарланишнинг олдини олишга қаратилган чора тадбирларни шартли равишда
қуйдагиларга бўлиш мумкин. 1 маҳсулотларни инфексияланишдан сақлаш 2 егуликка
тушган инфексияни ўлдириш.3 махсулотларда микробларнинг кўпайиш эхтимолини
олдини олиш.
Бунда инфекция
ўчоғини аниқлаш,яни айниган махсулотларни ишлатмаслик турли яралар
бўлмаслигига,шунингдек унинг юқишига йўл қўймаслик ,яни профлактик чоралар ва
озодаликка этибор бериш ўта мухим.
Масалан агар таом
тайёрлаёган одамлар йирингил тери касаллиги аниқланган бўлса,уни буткул
тузалгунча қадар дархол идишдан четлатиш зарур,бу билан одамларни
стафиллакаккдан захарланишларни олдини олган бўлади.Бу қўлдаги йирингли яралар
инфекцияланган . кесилган жарохатлар йирингли тумов,гаймарит ва бошқа
стафилакаккларга хам тегишли.Яқинда тузалган беморлар ёш болалар ва кексаларнинг
организми касалликка моил бўлгани учун уларнинг таомлари янги махсулотлардан
таёрланишига ахамият беринг. Шу тариқа хеч бўлмаганда, битта инфекциядан
сақланган бўласиз. Саламонеллёзга келсак бу анча қийин масала. Негаки бирон бир
одам ёки жонзотнинг бу инфекция билан касаллангалигини аниқлаш мумкин бўлган
аломатлари мавжуд эмас. Лекин ҳар қандай гўшт ишлаб чиқарувчи корхоналарда
маҳсулот инфекциясига текширилади. Аҳамият беринг бунда гушт шубхали бўлса,
қизил тамға босилади.
Шахсий озодалик
Овқат тайёрлашдан
олдин кейин, шунингдек, йуталгандан , аксргандан, қашингандан сўнг ҳам қўллар
ювилиши шарт. Кўчадан келибоқ кўча кийимида ошхонага кирманг. Салат ва шу каби
таомларни қўлда эмас балки санчқичда аралаштиринг. Агар озиқ овқатдан
захарланиш аломатларини сезсангиз, купчилик учун таом тайёрламанг.
МАҲСУЛОТЛАРДАН ЗАҲАРЛАНИШ.
Тиббиётда озиқ
овқатдан заҳарланишнинг бактериал инфекциялар билан боғлиқ бўлмаган ҳолатлари
ҳам кам бўлсадаучраб туради. Бундай заҳарланишнинг сабаблари кўп бўлгани учун уларни
аниқлаш анча мушкил.
ЗАХАРЛИ ЖОНИВОРЛАР.
Бир қатор балиқлар,
моллюскалар ҳамда молнинг ички секреция безлари захарли гўшт маҳсулотларидан
ҳисобланади. Балиқларнинг заҳарли турлари бизнинг бозорларда учрамасада, ташқи
мухит таъсирида яни нотўғри сақланганлиги туфайли заҳарлига айланиб қолиши
мумкин. Бундан ташқари чучук сувларда яшайдиганбалиқлар орасида ҳам заҳарлиси
учраб туради. Масалан қора балиқ (маринка)нинг гўштини истеъмол қилиш мумкин.
Аммо унинг уруғ безлари икраси ва қора қорин пардаси заҳарли бўлади. Шунинг
учун балиқни тутилган захоти тозалаш зарур. Қорабалиқни заҳри нейротроп бўлиб,
переферик ва нафас олиш азолари мушакларнинг фалажланишига олиб келади. Бу оғу
шунингдек, бош оғриғини ҳам келтириб чиқаради. Аммо маҳсус ишлов берилса бу балиқни
бехавотир истеъмол қилиш мумкин. Биринчи ёрдам дарҳол ошқозонни ювиш
зарур.бунинг учун 1 литр
сувга 2 фоизли ош содаси аралаштирилиб,беморга берилади ва қайт қилдирилади.
ЗАҲАРЛИ ЎСИМЛИКЛАР
Ўсимлик
маҳсулотларидан заҳарланишга кўпинча заҳарли қузиқоринлар сабаб бўлади. Бундай
заҳарланишлар, одатда, бахор ва куз фасилларида кузатилади.ҚУРБАҚАСАЛЛА.
заҳарли замбуруғлар орасида энг хавфли ва маккори хисобланади. Ундан заҳарланиш
холатлари кузда кўп учрайди. Бу қўзиқоринларнинг баъзи турлари шампинъонларга
ўхшаб кетади. Аммо уларни ажиратиш мумкин. Масалан қурбақасалланинг оқ рангдаги
қини бўлади. Шампиньонларники эса бўйига қараб, пушти ёки қўнғир тусда бўлади.
Заҳарли қўзиқорин одам ошқозонига тушгач бир неча соатдан сунг захарланишнинг
илк белгилари пайдо бўлади. Яъни қайт қилиш анурия, ич кетиши ёки қотиши
қоринда қаттиқ оғриқ кузатилади. Сўнг беморда цианоз (кўкариш), умумий
ҳолсизлик камдан кам ҳолларда сарғайиш ва тана хароратини пасайиб кетиши
кузатилади. Бемор ахволи оғирлашиб комага тушиш хавфи ортади.заҳарланиш
ривожлангани сари асабийлик ва рухий бузилиш кузатилиши мумкин. Биринчи ёрдам
аломатлар сезилиши билан беморни қайт қилдириш ёки ошқозонни ювиш зарур.
Шунингдек, беморга фаоллаштирилган кўмир бериш керак. цианид (санил) кислотаси.
Ўзбеклар қўзиқориндан кўра хўл меваларни кўпроқ истеъмол қилади. Ғарқ пишган
шафтолию ўриклар ёзги дастурхондан аримайди. Нахотки хўл меавлар заҳарли бўлса
деб ажабланаётгандирсиз бу меваларни ўзи эмас балки данагидан захарланиш учраб
туради. Шафтоли олча, ўрик данаклари хамда аччиқ бодом магзидаги амигдамин
глюкозит моддаси овқат хазм қилиш ферментлари тасирида бензот альдегит глюкоза
ва цианид кислотасига айланади. Айнан цианид кислотаси кишининг заҳарланишига
сабаб бўлади. Бундан ташқари узоқ муддат сақланган компотдаги данаклардан
хамзаҳарланиш мумкин.
ЗАҲАРЛИ ГИЁҲЛАР.
Тоғ бағирларига чиқиб
сайир қилиш ўтлоқларда юриш қандай мароқли аммо билиб билмай узилган ёки хидлаб
курилган оғизга олинган ўт ўланлардан азият чекиб қолиш тўғрисида хеч ўйлаб
курганмисиз. Улар орасида захарлилари учраб туради. Бангидевона (дурман)ва
мингдевона (белена) заҳри юрак фалажини келтириб чиқаради. Аввалига бу оғу асаб
тизимини қузғатиб сунг уни фалажлантиради. Бу ўсимликлар ўта захарли булиб
аҳлатҳоналарда, қаровсиз овлоқ жойларда учрайди. Бангидевона ўта заҳарлидир
унинг барглари ҳалқ табобатида қўлланилади. Шуни унитмангки бангидевонадан
узбошимчалик билан фойдаланиш ўта хавфли. Уни мутмахасис курсатмасига қаттий
риоя қилган холда қўллаш зарур. Мингдевона баргларидан тайёрланган дорилар ҳам
захарли булиб улар шифокор тавсияси билан махсус дорихоналарда тайёрланилади.
Заҳарланишни олдини олиш учун ўзбошимчалик билан гиёхлар териш билиб билмай
чиройли гулларни узишдан йироқ бўлинг.
ДАСТУРХОНИМИЗДАГИ ОҒУЛАР
Нафақат гиёхлар,
балки кундалик истеъмол махсулотлардан ҳам захарланиш мумкин. Баъзи ўсимлик ва
махсулотлар таркибида жудда кам миқдорда захарли моддалар бўлади.бу моддалар
токсинлар деб номланади. Масалан қиш давомида сақланган илдиз ортган картошкани
олайлик. Одатда бунга ахамият бермаймиз хам. Аслида бундай ўсиб кетган картошка
таркибида солани деган захарли модда купайиб кетган булади. Бундай картошкалар
кук яшил рангга кириб тами аччиқроқ болиб қолади. Ярокли картошка таркибида
салонин моддаси 0.001 фоиз бўлиши лозим. Акс холда кукарган картошка одамни
захарлаши турган гап. Ундан захарланганда, тил ачишиб оғизда ҳам аччиқ там
ўрнашиб қолади. Кўнгил айниди, қорин огриб ич кетади. Асални ҳам ози даво
эканлигини унутманг. Агарда меёрдан ошган бўлса ўзингизни нохуш сезишингиз билан
қахва ёки чойни аччиқ қилиб дамлаб, ичиб олинг. Ровоч ва исмалоқ фойдали
махсулот. Уларни хафтасига 1.2 мартта истеъмол қилиш мумкин. Аммо буюрак тош
касаллигида бу ўсимликдан эхтиёт болиш зарур. Негаки уларни таркибидан шовул
кислотаси болиб, хасталанган азоларга салбий тасир қилиш мумкин. Қизил ловияни
олдиндан камида 5дақиқа ивитиб сунг пишириб ейиш мақсадга мофиқдир. Ловияни яни
10 дақиқа тузсиз сувда бақирлатиб қайнатиш лозим. Сунг эса пишгунча қадар
(1.1,5соат)паст оловда қайнатилади. Агарда ловия нотугри пиширилса, унинг
таркибидаги моддалар қондаги қизил таначалар эритроцитларга салбий таъсир этиш
эхтимоли бор. Истеъмол учун мужалланган ўсимликлар заҳарли бўлмасада, баъзан
замбуругли инфекция тасирида хавфли тус олиши мумкин. Бу инфексия купинча бошоқли
ўсимликларни зарарлайди. Бундай махсулотлар билан захарланиш микотоксикоз
(эрготизим ва алейка)даб аталади. Қиш бўйи қор остида қолганда хам замбуруглар
пайдо булади ва уни истеъмол қилган кишида алейкия касаллиги ривожланиши
мумкин.
МАҲСУЛОТЛАРНИ САҚЛАШ ҚОИДАСИ.
Маҳсулотлар уз
намлигини йўқотмаслиги учун ёпиқ идишда ёки ўралган холда сақлаш зарур. Улар
шиша чинни ҳамда пластикидишларда яхши сақланади. Махсулотларни ўраш учун ёғ
утказмайдиган ёки мумқогозлардан фойдаланган мақул. Бундай қогозлар қузиқоринларни
сақлаш учун хам мос келади. Фақатгина нордон бўлмаган махсулотларни алюмин
фольгага ўраш мумкинлигини унитманг. Маҳсулотларни сақлашда қуйдагиларга амал
қилинг. Совитгични доим озода сақланг. Ундаги харорат 10 даражадан 4 даражагача
бўлиши керак. бу хароратда бактериялар секин ривожланади ва махсулот узоқ
муддат сифатини йукотмайди. Агар истасангиз, бунинг учун термометрдан
фойдаланишингиз мумкин. Музхона хароратида эса 18 даражадан 22 даражагача болиш
лозим. Уни хаддан зиёд тулдириб ташлаш ярамайди. Акс холда хароати
курсатилгандан анча юқори булиб кетиши мумкин. Музхонадаги овқат қолдиқларини
тозалаб туришни унутманг. Бирон бир маҳсулотнинг суви иккинчисига томиб
турмаслиги зарур.
Маҳсулотларни ёпиқ
ҳолда сақланг. Дўкондан сотиб олинган тайёр музлатилган махсулотларни музхонада
сақланг.
БУНИ БИЛГАНИНГИЗ МАЪҚУЛ.
Ақшдаги озиқ овқат
техналогиялари иниститутининг олимлари озиқ овқатдан захарланиш, сурункали
аллергия, теридаги тошмаларга купинча уйимиздаги совитгич сабаб бўлишини
аниқлашди. Яъни нотуғри сақланган махсулотлар муддатидан аввал айниб, одам
саломатлиги учун хавф тугдиради. Бунинг олдини олиш учун олимлар совитгичда
маҳсулотларни сақлаш қоидасини ишлаб чиқишди. Унга кўра 1 Музхона. Ҳар бир
махсулотни алохида алохида елим халтачага ўраб, музлатиш лозим. Ўрамларни устма
уст тахламанг улар орасида ҳаво айланиши керак.2 биринчи қават. Бу музхона ости
бўлганлиги учун энг совуқ жой ҳисобланади. Бу ерга тез айнидиган, яқинда
ишлатишга муллжалланган гушт ёки балиқ, сарёғ, сут, қолган овқатларни қўшиш
мумкин.3 Иккинчи қават. Тайёр озиқ овқатларни, яъни салат,торт ёки пирожниларни
сақлашингиз мумкин. 4 учинчи қават. Концерва, пишлоқ, тузламаларга мос. 5
сабзавотлар учун тортмалар.шуни билинки, сабзавотлар ўрамларсиз яхшироқ
сақланади. Негаки сабзавотлар ўзидан намлик чиқариб, намланган елим халтача
ичида чирий бошлади. Мева ва сабзавотларни бир биридан алоҳида сақлаган маъқул.
6 эшик чунтаклари. Бу ерда катакларга нисбатан ҳарорат 2 даража юқорироқ
бўлгани учун узоқ муддат сақламоқчи болган махсулотларингизни қуйманг. Эшикнинг
юқори қисмига тухумларни, ундан пастига очилган шарбат майонез ва ҳ.к ларни
қуйиш мумкин. Энг қуйида мураббо ва кетчуп сингари махсулотлар яхши сақланади.
ЗАХАРЛАНИШНИ ТАБОБАТ УСУЛИДА ДАВОЛАШ
*озиқ овқат билан
захарланганда энг аввало иссиқ сувга озроқ туз қўшиб 2-3 стакан сув ичилади ва
икки панжа билан тил томирини босиб қайт қилинади. Меъдани ўн ўн икки марта
ювиш керак
* магний ёки натрий
тузларидан 20-30 г
олиб, 400 мл сувга солиб, ични суриш учун берилади. Болаларга ёшига қараб, бир
ёш болса бир грамм, катталарга бир ош қошиқ ёғоч кўмир ёки магнезий берилади.
Орқасидан ич юриштирувчи тузли сув (ярим литрга бир грам танин ёки чой
қушилади) ичирилади.
* захар сурилишини
тухтатиш учун тухум оқи (1-3 дона тухим оқи бир литр сувда эритилади) ёки сут,
сут зардоби, кисел, ун, крахмал истемол қилинади. Буйрак атрофи грелка билан
иситилади.
* захарланиш кучли
бўлмаса, меъдани ич юриштирувчи тузли сувлар билан ювиш орқали чекланиш мумкин.
Болалар меъдасини ювиш учун кўп миқдорда сут берилади.
* захарланган беморни
қустириш керак, бунинг учун сутга тухум оқини кўпиртириб, аралаштириб берилади.
* кислоталар билан
захарланганда меъда 3-5 г
магний окиси билан ювилади. Захарланиш ишқорлар туфайли бўлса меъдани сирка
эритмаси ёки лимон кислотаси билан ювиш зарур. Кунига 200г зайтун ёки
кунгабоқар ёғидан истемол қилинади.
* ароққа кўпроқ туз
солиб, аралаштириб ичилади. Агар ундан кейин ҳар 15 дақиқада бир дона апелсин
шарбатидан ичилса, яхши натижа беради
* мўмиё бутун
организмга айниқса юракка куч-кувват беради.Захарланишда ,чаён ,қорақурт,илон
ва хашоратлар чаққанида мошдек мўмиёни ичиб туриш ҳам яхши шифо бўлади.
* қўзиқорин,қўрғошин
,симобдан захарланганда дархол нокни тойиб тановул қилиш лозим. Нок сувидан
ичилса ундан хам яхшироқ чунки нок захарни олиш хоссасига эга пешобни тез
хайдайди, жигардаги тиқилмаларни тез хайдайди. Ични яхшилайди хамда меъда
мушакларини мустахкамлайди. У хатто ич буругни хам қолдиради..
* АБУ АЛИ ИБН
СИНОайтишича чаён ва қора қурт чаққанда дархол анжир баргини ювиб, ундан
оқаётган сути ишқаланса наф беради, захарни қайтаради. Анжир энг яхшиси оқи,
сўнг қизили, ундан кейин қора ранглисидир.
* анжир билан ёнғоқ
мағзини қушиб кунига 3 махал 3 кундавомида 500 грам оч холда ейилса захар
ичилган болса хам зиён қилмайди.
* мол ёғини
эритилгани кунига 3 махал 50г дан 5 кун ейилса захарларни даф қилади.
* анжир қоқисидан
15-20г олиб, 200г қайноқ сувда ярим соат қайнатиб, кунига 4 махал 1-2 стакандан
ичилади. Анжирда асосан ёғ, қанд,пектин, оқсил ва бошқа яна бир қанча фойдали
кислоталар мавжуд. У ичак касалликларида хам ўта фойдали деб топилган.
* табиб Ванга
рутубатли буғлардан захарланган одамда кечқурун оёқларни илиқ сувга солиб
озгина ушлаб туриш буюрилган.
Фойдаланилган
адабиётлар,
Нортош Ўлжабоева
*халқ табобати хазинасидан жавохирлар*
Абдукодир Саттаоров
*дард кўп-давоси ундан кўп*
Саттаров Абдукодир
Нурмухаммад ўғли-“МАЛХАМ”ҳалқ табобати маркази рахбари,халқ табиби.Муражат учун
телфонларимиз +998-91-611-0-611