ТАРВУЗНИНГ
ХОСИЯТЛАРИ.
Абдуқодир Саттаров,
“Малҳам” халқ табобати маркази раҳбари, халқ табиби,
Тарвузким ёз ойи жонга ҳаловат,
Чанқаган одамга беради роҳат.
Ўзининг ҳўл совуқ мижози билан
Танани совутар, сўнар ҳарорат.
Тарвуз қовоқгулдошлар оиласига мансуб
1 йиллик ўсимлик бўлиб, ер юзида кўп етиштириладиган полиз маҳсулотларидан
биридир. Тарвузнинг хўраки, хашаки ва ёввойи турлари бор. Тарвуз Европа, АҚШ,
Япония, Хитой, Ҳиндистонда кенг тарқалган. Асосан Волгабўйи, Ғарбий Кавказ, Украинанинг жануби, Молдавия, Жанубий-Шарқий Қозоғистон ва айниқса Ўрта Осиё республикаларида кўплаб
экилади.
Ривожланиши…
Тарвуз ер бағирлаб ўсади, унинг палаги 3-4 метр атрофида бўлади. Илдиз ўқ илдиз, барги узун бандли, бўлакли, унинг
гули икки жинсли, эркак гуллари палакда Ғуж, тўп-тўп Урғовчилари аксарият якка холда жойлашган бўлади. Аввал эркак сўнг урғочи гуллар, кейинчалик хар иккаласи баравар очилади. Кеч тушгач
гултожи барглар ёпилади. Тарвузнинг гуллари хашоратлар ёрдамида чангланади.
Тарвузнинг маданий навлари республикамизда ёз ойларидан то кеч кузга қадар пишади.
Таркиби…
Тарвуз ўта хушхўр, шифобахш
неъмат. Тарвузнинг таркибида 11% га қадар қанд, витамин В1, В2, С, жумладан, фолат кислотаси, лектин
кабилар мавжуд. Булардан ташқари тарвуз шарбатида
фосфор, кальций, магний, темир, калий тузлари хам бор.
Ҳалқ табобатида…
Ҳалқ табобатида тарвуз водянка сариқ касаллиги
билан оғриган беморларга тавсия қилинади. Ундан ўт ва сийдик хайдовчи
воситаси сифатида фойдаланилади. Тарвузнинг қуритилган пўчоқларидан дамламалар
йўғон ичакнинг яллиғланишига қарши восита сифатида ишлатилади. Семиз
одамни озишга ёрдам беради. Паришонхотирлик давоси сифатида хам қадрланади.
Тарвуз шарбати ўт пуфаги, буйрак хамда қовуқдаги майда тош ва қумларни нуратиш ва организмдан чиқариб ташлаш
хусусиятига эга. Тарвуз қанд фруктоза кўринишида бўлганлиги сабабли, уни
диабет билан оғриган беморлар истеъмол қилишлари мумкин. Юрак хамда буйрак касалликлари билан оғриган беморланинг шишганда тарвуз тавсия қилинади. Тарвуз шарбати жигар тўқималарининг
енгил хазм бўладиган қандлар билан
таъминлайди. Тарвуз таркибидаги фолат кислотаси унинг
шифобахшлигини янада оширади. Холин моддаси жигар фаолиятини яхшилаб,
ёғ алмашинувига ижобий таъсир кўрсатади.
Тарвуз
уруғи
Ҳалқ табобатида тарвуз уруғидан хам фойдаланилади. Унинг уруғлари сут
билан яхшилаб аралаштириб истеъмол этилса, бачадондан қон кетишни тўхтатади. Тарвуз уруғининг мағизлари гижжа хайдовчи омиллардандир.
Илмий
тиббиётда…
Илмий тиббиётда тарвуз шарбати подагра ва артритга даво сифатида тавсия
этилади. Тарвузнинг қуритилган пўчоқлари билан болаларда учрайдиган калит
касаллигини даволашда фойдаланилади. Тарвуз склерозга ва камқонлик касаллигига дармон бағишловчи омил
сифатида истеъмол қилинади. Шунингдек ўт, сийдик йўлларида тошдан тозалашда кўплаб истеъмол қилиш буюрилади.
Тайёрлаш…
100 гр қуритилган тарвуз пўчоғи ярим литр қайноқ сув билан дамлаб, совутилади. Сўнгра дамлама
шарбатидан ярим стакан миқдорида кунига 4-5 махал
ичилади. Бундай муолажа ўткир ва суринкали йўғон ичак яллиғланишида фойдали
хисобланади.
Тарвуз
навлари…
Республикамизда тарвузнинг “Мармар”, “Хаит қора”, “Кубо қироли”, “Кўзибой”, “Ўзбекистон 452” ,
“Йўлдош” каби кўплаб навлари етиштирилмоқда. Бундан
ташқари яна бир қатор тарвуз
навлари борки улар чорвачиликда озуқа сифатида фойдаланилади.
“Ўзбекистон-452”
“Ўзбекистон 452”-тезпишар
нав, серхосил, меваси ўртача катталикда, юмалоқ бўлиб, ранги оч яшил, тўқ яшил
белбоғ йўл бор. Тарвузнинг эти пушти, сершарбат, ширин уруғлари заъфарон сариқ 4 рангли, бу нав тарвузнинг сақланиш муддати ўртача. Тарвуз этида 8-9 фоиз
қанд моддаси бор. Мазкур нав замбуруғли
касалликларга, хамда шўрхок ерларга чидамли.
Унинг ўртача оғирлиги 3-5 кг атрофида бўлади.
“Мармар”
Нави…
“Мармар” нави ўртапишарлиги, серхосиллиги
ва яхши сақланиши билан ажралиб туради. Меваси
думалоқ, шарсимон, ўртача вазни 4 кг атрофида бўлади. Сирти яшил бўлиб оч яшил доғ учрайди. Эти юмшоқ бўлиб, оч қизғиш рангли уруғи бор.
Маззаси ширин, ундаги қанд миқдори 8-8,5 фоизни ташкил этади.
“Хаит қора” нави…
“Хаит қора” нави
кечпишар бўлиб, жуда яхши сақланадиган сафарбо навлардан хисобланади. Бир дона
тарвуз вазни 7-кг 8-кг 15-16
кг гача бўлади. Тарвузнинг кўриниши юмалоқ, тўқ яшил
бўлиб, пўсти қалин, сершарбат, ундаги қанд миқдори 10 % га боради. Мева
уруғлари йирик, оқ ёки оч сариқ рангда бўлади. Тарвузнинг бу нави қурғоқчиликка
анча чидамли бўлиб, серхосилдир.
“Чавкари”
нави.
“Чавкари”-тезпишар нав бўлиб, пўстини ранги оч яшил, доғлар бор. Унинг меваси
ширин, сершарбат, уруғи қора ва йирикдир.
“Қўзибой” нави…
“Қўзибой”- ўртапишар, серхосил,
яшил сақланиши ва сафарбоблиги билан ажралиб
турадиган навдир. Меваси йирик, 5-8
кг атрофида, кўриниши юмалоқ, пўсти тўқ яшил, сершарбат, ширин, ундаги қанд миқдори 8,6-9, 7 %
бўлиб уруғлари йирик, оқ рангли. Мазкур нав қурғоқчиликка
анчагина чидамли бўлиши билан бирга ун-шудринг ва
фузароиз касалликларига хам бардошли.
“Йўлдош” нави…
“Йўлдош”-ўртапишар
сафарбоп, декабр-январ ойларигача сақланадиган навдир. Мазкур
нав Ўзбекистон олимлари томонидан яратилган
бўлиб, Америка оқ тарвузи ва “Қўзибой” нави чачиштириш йўли билан
яратилган. Унинг кўриниши юмалоқ, вазни 5 кг атрофида, қўнғура-элептик шаклда, пўсти тўқ яшил рангли ва тўқ яшил белбоғи бўлади. У қурғоқчиликка чидамлидир.
Сафро
ва пешоб.
Тарвузким сафро ва пешобни сўндирар хар дам,
Пешоб хайдар ундан еганда одам.
Суюқ қонлар пайдо бўлади ундан,
Вужудингга хўллик ато қилар хам.
Мижозни
ўзгартириш.
Сафро билан тўлса меъдаю жигар,
Мижоз қизиб, дам бўлганида
логар,
Бу ёмон мижозни ўзгартиришга
Тарвуздан яхшироқ даво йўқ ўтар.
Куйган
сафро.
Тарвузга қўшилса искажубин хам,
Ичилса, ярақон топади бархам.
Куйган сафро хилтин қувиб чиқарар,
Овқат хазми учун берар ёрдам.
Тошларни
хайдаш
Исканжубин қўшиб ичилса, эй инсон,
Сийдикни танангда айлайди равон.
Вужудинга тошлар ўрнаган бўлса,
Тошларни майдалаб чиқарар осон.
Тарвуз
ейиш вақти
Тарвуз ейиш учун энг яхши замон,
Хар икки овқатнинг ўртаси, ёрон.
Биринчи овқатинг меъдадан ўтса,
Тарвузни тўхтатмай
еявер равон.
Зарар
юз бериши.
Овқатнинг устидан ейилса хар чоғ,
Овқат хазм бўлмай туради
узоқ,
Нахорда ейилса зарар қилади,
Хусусан, дим хаво хукм сурган чоғ.
Уриғи ва тош.
Хўл-совуқ бўлади уруғда мижоз,
Моддалар қўзғалса, унга қарши соз.
Ичими беш дирам, тошни қувишда,
Овқатнинг хазмида марғубу мумтоз.
Пўчоқ муроббоси.
Тарвузнинг пўчоғин солиб асалга
Мураббо қилсангу берсан касалга,
Барсан билан вас-вас қувилар ундан,
Хазмга куч берар ўзгармас салга
Тарвуз қадимдан дори воситаси сифатида қўлланилади
Олим табиб Маҳаммад
Аъзамхоннинг “Буюк уммон” асарида тарвузнинг этини йилнинг иссиқ даврида пайдо
бўладиган куйдирувчи безгакда фойдаланиш ҳақидаги маълумотлар келтирилади.
Тарвузни жигар касалликларида, қон қуюлиб қолишида ва организмдан шлакларни
чиқаришда қўллашган. Ўрта асрларда араблар “агар тарвуз мунтазам равишда
овқатдан олдин тановул қилинса, баданни тозалаш ва ундаги касалликларни олиб
чиқиш” хусусиятига эга бўлиши ҳақида гапиришган. Қадимги ҳинд табиблари
санскрит ёзма манбаларида тарвуз бутун организмни юмшатиши ва пешоб ҳайдовчи
восита сифатида яхши эканини таъкидлашади.
Ёш оналарга – шарт
Дарвоқеа, бундай таркиби билан
фақатгина тарвуз мақтана олмайди, қолаверса, очиғини айтамиз, ундаги витаминлар
миқдори жуда ажралиб турувчи эмас. Тарвуз том
маънода қимматли фолат кислатаси
(ёки В9 витамини) га эга эканлиги
муҳитроқки, унингсиз инсон танаси меъёрида ривожланолмайди. Фолацин (ушбу
витаминннинг яна бир номи) ДНК ва РНК тузилилмалари учун ниҳоятда зарур, у
ҳужайралар бўлинишида иштирок этади ва
оқсилларнинг сўрилиши ва қайта
ишланишини назорат қилади.
Аммо бу кўз илғамас жараёнлар бизга сезилмайди;
фолат кислатасининг “кўзга кўринарли”
самараси шундаки, у терининг ранги соғлом
бўлишини таъминлайди, овқат хазмини
яхшилайди ва кўкрак сути
ажралишини кўпайтириш билан ёш оналарга фойда беради.
Айтмоқчи, ҳомиладорларга
ҳам В9 сақловчи маҳсулотларни
кўпроқ истеъмол қилишни маслаҳат
беришади, негаки, бу элементнинг
етишмаслиги ҳомиланинг асаб тизими
шаклланишини салбий акс этади. Ундан ташқари, ДНК қйта ишлаб чиқилишидаги
тўхтаб қолиш (у ҳам фоталацин тақчиллигида содир бўлади) саратон
ўсмалари ривожланиши хавфини бирмунча оширади.
Тарвузнинг шифобахш хусусиятлари
замонавий тиббиётда ҳам қўлланади
Хусусан, тадқиқотчилар берган маълумотларга кўра, тарвуз таркибидаги
фолий ва аскорбин кислотаси бошқа моддалар билан биргаликда склерозга қарши
таъсир кўрсатар экан. Тарвузнинг суви артрит, подагра, ичак касалликлари,
атеросклероз каби касалликларни даволашга ёрдам беради. Унинг пешоб ҳайдовчи
хусусияти юрак ва буйрак касалликлари билан боғлиқ аъзолардаги шишларни йўқ
қилади. Жигар хасталикларида тарвуз суви организмдан ортиқча суюқлик ва
шлакларни чиқарибгина қолмасдан, жигар тўқималарини енгил ўзлаштириладиган
қандлар билан ҳам таъминлайди.
Турли илмий манбаларга қараганда, организмда суюқликларни ушлаб
турмасдан кечадиган буйрак тоши, цистит, нефрит ва пиелонефрит касалликларида
суткасига 2,5 кг
гача тарвуз тановул қилиш тавсия этилади. Тарвуз буйраклар ва пешоб йўлларини ачиштирмайди.
Шифобахш озуқа сифатида камқонликда қўлланилади, таркибидаги фруктоза эса қонда
қанд моддаси кўп бўлганида ҳам организм томонидан яхши ўзлаштирилади, шу боис
уни қандли диабетда ҳам тановул қилиш мумкин.
Айтиш жоизки, полиз экинларини етиштиришда унга бериладиган ортиқча
азотли ўғитлар тарвузларнинг озуқавийлик ва шифобахш хусусиятларига салбий
таъсир кўрсатиши мумкин. Савдога чиқариладиган тарвузлар
санитария-эпидемиология хизматлари томонидан кимёвий таҳлилдан ўтказилади.
Шунинг учун полиз маҳсулотларини харид қилаётганда сотувчилардан тегишли
сертификат бор-йўқлигини сўранг.
Машҳур кишиларнинг
кўпчилиги ўз организмини тез-тез турли мевалар, сабзавотлар, реза мевалар ва,
ҳатто, донли ўсимликларнинг шарбати ёрдамида тозалаб туради. «Marie Claire»
журнали турли-туман маҳсулотлар орасида нега айнан тарвузни маъқул кўриш
кераклигини аниқлади.
1. Тарвуз калорияси –100 г га бор-йўғи 38 ккал. Агар тарвуз кундалик
рационга киритилса, вазнни самаралироқ назорат қилиш ва тери остидаги ёғларни
камайтириш мумкин. Тарвуз организмдан холестеринни чиқариб ташлайди, демак,
юрак касалликларнинг олдини олишда ҳам ёрдам беради.
2. Тарвуз детоксикацияда самарали. Меваларни кўп миқдорда истеъмол
қилиш аллергияни қўзғатиши мумкин. Узоқ вақт ушланган шарбатли парҳез ошқозон
билан муаммоларни ва, ҳатто, диабетни келтириб чиқаришга қодир. Тарвуз эса
аллергияни қўзғатмайди, уни чекланмаган миқдорда истеъмол қилиш мумкин.
3. Магний моддаси антидепрессант ҳисобланади, у тарвузда кўп миқдорда
мавжуд. Асабларни тинчлантирар экан, у уйқуни йўлга қўйиш ва диққат-эътиборни
ишга жамлаш учун керакли гормонларни ишлаб чиқади.
4. Тарвуз фолий кислотасига бой бўлиб, у ҳужайраларнинг бўлиниш
жараёнида бевосита қатнашади ва оқсилларнинг ишлаб чиқарилишини тартибга
солади. Шу боис тарвуз шарбати мушак массаси ривожланишини ҳам рағбатлантиради.
Тарвуз спортчилар ва тана парвариши билан шуғулланувчи вақтини кўпроқ жисмоний
машқлар билан ўтказадиган кишилар орасида ҳам оммабоп.
5. Тарвуз бўйича ўтказилган охирги тадқиқотлар унинг таркибидаги L-цитруллин аминокислотаси мушаклардаги зўриқишни бартараф этишда
ёрдам беришини аниқлади. Жисмоний юкламалар пайтидаги оғриқ мушакларда сут
кислотасининг тўпланиши туфайли пайдо бўлади. L-цитруллин уни
орагнизмдан тезроқ чиқариб юборишга кўмаклашади ва бу билан оғриқни
енгиллаштиради ҳамда спортчига кучларини тиклаш учун зарур бўлган вақтни
тежайди.
Деярли ичимлик.
Тарвуз микроэлементларга қанчалик бой бўлмасин, унинг асосий таркиби бу сув (85 дан 90 % гача).
Шундай экан, у ажойиб тарзда чанқоқни
босади ва ёзнинг иссиқ кунларида
салқин ичимлик вазифасини бажара олади.
Газланган сув ёки кўплаб мева
шарбатларидан фарқли равишда,
у қийин ҳазм бўлувчи қанд
моддаларини сақламайди. Бундай қанд
моддалари эса инсулин ишлаб чиқишни талаб этади, демак, тарвузни қанд касалига чалинганлар ҳам
чекланган миқдорда истеъмол қилишлари мумкин.
Бошқа томони, унда минерал тузлар бор, яъни
тарвуз меъёрий туз-сув
мутаносиблигини қўллаб-қувватлайди ва шу билан бирга, буйракларга зиён
етказмайди.
Панд бериши
Тарвузда мавжуд ҳужайралар,
шунингдек ундаги магний ичаклар
моторикасини яхшилайди. Ошқозон-ичак йўлида муаммолари бўлган
кишиларнинг тарвузни хаддан ташқари
истеъмол қилишлари уларда диареяни қўзғатиши мумкин, бу эса–
сувсизланиш, демакдир. Бундай ҳолатда тарвуз
сиз кутган самаранинг тескарисини кўрсатади.
Фойдаланилган адабиётлар
А.Н.Саттаров ,Т.Р.Абдурахманов“дардинга шифоман “
М.Хасаний “ Даволардан чиққан садолар”
Даракчи рўзномаси
Интрнет матераллари
Абдуқодир Нурмуҳаммад ўғли Сатторов
“Малхам” табобати маркази
рахбари, халқ табиби.
Комментариев нет:
Отправить комментарий