ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

четверг, 2 января 2014 г.

шеърият гулшани


                  КЎНГИЛ

Мени не..не  куйларга солдинг,
Телба қилиб, ақлимни олдинг!
Мутлоқ ҳокимим бўлиб қолдинг,
Яна нима истайсан, кўнгил,
Тезроқ бўл, деб қистайсан,
                                         кўнгил!

Гоҳо ишва, гоҳ ноз айладинг,
Ишларимни кўп соз айладинг!
Узоқларга парвоз айладинг,
Яна нима истайсан, кўнгил,
Тезроқ бўл, деб қистайсан,
                                       кўнгил!

Ҳар доимо райингга кирдим,
Сенинг учун елиб..югурдим!
Яқинлардан юзимни бурдим,
Яна нима истайсан, кўнгил,
Тезроқ бўл, деб қистайсан,
                                   кўнгил!

Ошно бўлдим жононаларга,
Ишқ дардида парвоналарга!
Ўхшаб кетдим девоналарга,
Яна нима истайсан, кўнгил,
Тезроқ бўл, деб қистайсан,
                                    кўнгил!

Кўпайтирдинг улфатларимни,
Бошга солдинг кулфатларимни!
Буздинг ширин суҳбатларимни,
Яна нима истайсан, кўнгил,
Тезроқ бўл, деб қистайсан,
                                      кўнгил!

Боқмай юрдим ўнгу сўлларга,
Тўғри ва ё қинғир йўлларга!
Чиқиб кетдим саҳро, чўлларга,
Яна нима  истайсан, кўнгил,
Тезроқ бўл, деб қистайсан,
                                     Кўнгил!

Сени дебон ҳаддимдан ошдим,
Ғурур билан қайнадим, тошдим!
Бу ҳаётда гоҳо  а д а ш д и м ,
Яна нима истайсан, кўнгил,
Тезроқ бўл, деб қистайсан,
                                  кўнгил!
Энди мени ортиқ қийнама,
Енгил..елпи ўйин ўйнама!
Ақлли  б ў л ,  асло айнима,
Яна нима истайсан, кўнгил,
Тезроқ бўл, деб қистайсан,
                                   кўнгил!
Етмишдан ҳам ўтди..ку ёшим,
Ҳам тугади сабр..бардошим!
Бўлолмайсан энди тенгдошим,
Яна нима истайсан, кўнгил,
Тезроқ бўл, деб қистайсан,
                                    кўнгил!
Хаёлимни тарк этиб кетгин,
Бу ҳолимга сен раҳм этгин!
Суҳайлийнинг додига етгин,
Яна нима истайсан, кўнгил.
Тезроқ бўл, деб қистайсан,
                                   кўнгил!
             ..........................
                
                   С У Ҳ А Й Л И Й
                (Қоражон ҚОДИРОВ)
                       А н д и ж о н


Комментариев нет:

Отправить комментарий