Аччиқ хақиқат
Ой ранжи
оламлар сочган бу кеча
Дил
қайғу шаробин ичган бу кеча
Висол
иккимиздан қочган бу кеча
Тушингизга
менмас бошқалар кирсин.
Майли
малаклар ҳам тарк этиб кетсин
Не сулув гўзаллар лаб буриб кетсин
Майли
васлингизга ўзгалар етсин
Тушингизга менмас бошқалар кирсин
Қамар
сиймонгиздан нур олсин тунлар
Қирмиз
юзингиздан ранг олсин гуллар
Барибир
сиз томон боқмайди диллар
Тушингизга
менмас, бошқалар кирсин.
Вафо деб хиёнат йўлин тутдингиз
Қодирий қолиб ўзгалар қўлин тутдингиз
Билмай муҳаббатдан нелар кутдингиз
Тушингизга
Қодирий эмас, ўзгалар кирсин.
|
Комментариев нет:
Отправить комментарий