ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

суббота, 28 декабря 2013 г.

Гуручнинг ( шолининг) шифобахш хусусиятлари


Гуручнинг ( шолининг) шифобахш хусусиятлари

Ҳабарларда келтирибди-ки оллох таоло дунёнинг яратилишидан неча йил аввал пайғамбар алайхисаломнинг муборак нурларини яратди.

Ва ниманики дунё ва охиратдидир.У нурдан пайдо қилди.ул нур то бобомиз Одам алайхисаломнинг сулблари яни белларига ўтгунча Аллох жала ва аъло ул нурни бир гавхарда сақлади. Пайғамбар алайхиссалом нурларидан ажиралган бу гавхар ғам-андухда қолиб пора- пора бўлди ва гуручга мубаддал бўлди. Шунинг учун бу неъматдан тайёр қилинадиган таом  мусулмонларнинг энг яхши таоми хисобланади. Хатто, энг улуғ мехмонни хам ушбу таом билан зиёфат қиладилар.

Пайғамбар алайхисаломнинг. Таомлар ичида гуруч, қавм орасидаги пешво кабидир, деганлари сўзимизнинг далилидир. Ривоят қиладиларки, ердан чиқадиган ҳар бир гиёҳ манфаатли бўлиши билан бирга зиёнлик томони хам бор. Магар, гуруч ҳамма ҳолда фойдали ва шифодир. Баъзилар дўст тутмай еганлари учун уларга шифо бўлмагай.

Жалолийда келтирилади. Гуруч меъдага қувват бағишлайди,  ич кетишини тўхтатади, ичакларнинг захмини даволайди ва нутфани зиёд қилади. Ҳукамолар айтибдилар. Гуручли таом еган киши яхши тушлар кўради. Шунинг учун у яхши яшаш ва умирнинг узоқ бўлишига хам сабаб бўлади.

                                                                                 “Таомланиш одоби”рисоласидан

 

Табиати: Совуқ ва қуруқ.

Хосияти: Қувватни оширади ва меъдага фойдалидир.

Зарари: Қуланж билан оғриган беморга зиёни бор.

Зарарини даф этиш: Ёғ ёки сут билан истеъмол қилинади.

Гуручни нима учун севиб истеъмол қиламиз? Чунки уни ҳар қанча есак ҳам меъдага тегмайди. Ўзбекнинг мард йигитлари наҳорга тўй ошига чиқади, кексалари тушликка аччиққина мастава ёки мошхўрда ичмагунича кўнгли жойига тушмайди, кичкинтойлар эса байрамларда гуруч қандни маза қилиб ейишади. Гуручнинг шифобахш хусусиятлари ҳам талайгина. Уларни билишни истасангиз, мақоламизнинг бугунги сони билан танишиб чиқинг.
Гуруч тарихи

Бошқа бошоқли ўсимликлар қатори гуруч ҳам Ер юзида тахминан ўн минг йиллар илгари баҳайбат музликлар эригандан кейин ҳозирги Ҳиндистон, Таиланд ва Хитой мамлакатлари жойлашган ерларда пайдо бўлган. Шундан бери дунё аҳолисининг тўртдан уч қисми учун гуруч дони озиқ-овқат сифатида ишлатиб келинмоқда.

Шоли  туркуми  ғалладошлар оиласига мансуб бир йиллик ва кўп йиллик ўсимликдир.Бу турким йигирма тўрт турдан иборат бўлиб улар асосан тропик мамлакатларда тарқалган.Дехқончиликда энг кўп экиладиган тури дала шолисидир.Бу икки турчадан иборат бўлиб ҳинд турчаси Хиндистон ярим ороли ва унинг атрофида экилса ,япон турчаси Хитой, Бирма, Ветнам, Кария, Япония  ва бошқа мамалакатларда етиштирилади

Кўпчилик Осиё мамлакатларида бу ўсимлик нон ўрнини босади. Ҳозир унинг дони қайта ишлаб спирт, пиво, похолидан эса сифатли қоғоз арқон ва халқ хўжалигида керакли бошқа нарсалар тайёрланади. Шоли буғдой ва арпа сингари қадимий экинлардан ҳисобланади. Лекин унинг қаердан ва қачон келиб чиққанлиги тўғрисида хозирча аниқ  маълумотлар йўқ. Аммо тарихий маълумотларга кўра, шолини Хиндистон, хитой ва Бирмада 4-5минг йиллар илгари хам экилган. Шолини маданий ўсимлик сифатида араблар европага    VII асрда олиб борганлар. Ақш да    XVII        асрнинг бошларида экила бошлаган. Россияда шолига қизиқа бошлаган киши Петр 1 бўлган. У арабистонга махсус киши юбориб шоли уруғини олдириб келган. Олиб келган шоли дони Царицин қўйниғи дейилиб, уни биринчи марта Астрахан шахрининг атрофларига, кейинроқ Кубан дарёси хавзасида  экилган.

Ўзбекистонда шоли милоддан аввал III асрларда экилгани маълум.

Дунё бўйича шоли 147 миллион гектар ерга экилади. Шунинг 90 фоиз дан зиёдроғи Осиё қитқасига тўғри келади. Ер юзи бўйича йилига 328 милион тонна(2010 йил малълумоти) шоли хосили олинса унинг учдан бир қисми Хитойга тўғри келади. Шолининг 2000 дан ортиқ нави бўлиб, уларнинг кўпчилиги Хитой, Хиндистон,Япония,Ветнам ва бошқа мамлакатларда тарқалган.

Ҳозир мамлакатларимизда 20 дан ошиқроқ шоли нави районлаштирилган бўлиб, улардан кенг тарқалганлари. Кубан-3, дон-163, Краснадар-424,Дубовский-129 ва боқалар. Республикамизда эса УЗРОС-7,УЗРОС-13,УЗРОС-269, Узбекистон-15 арпа шоли навлари экилади. Шунингдек қадимдан экилиб келаётганмахаллий навлардан ҳам фойдаланилади.


Гуруч - витаминлар манбаи
Унинг таркибидаги фойдали моддаларни санаб ўтсак Менделеевнинг жадвалини нақ ўзини такрорлаган бўламиз. Гуруч айниқса калий моддасига бой. Калий организмга овқат билан бирга тушган тузнинг зарарли таъсирини камайтиради, юрак, қон-томирлар ишини яхшилайди, магний билан бирга асаб тизимини тинчлантиради. Бундан ташқари, «иккинчи нон» таркибида суякларнинг мустаҳкамлигини таъминловчи кальций, фосфор, қон ҳосил қилишда ўрни беқиёс бўлган темир моддаси, асаб тизими учун муҳим бўлган руҳ йод, мис, селен, ҳамда марганец моддалари мавжуд.
Унинг таркибида А, С, Е, РР, В гуруҳ (В1, В2, В6 витаминлари бисёр. Маълумки, В гуруҳга мансуб дармон-дорилар асаб тизимини мустаҳкамлайди, соч, тери, тирноқларнинг соғломлигига жавобгар саналади. Айнан шу витаминлар овқатнинг ҳазм бўлиш жараёнида қатнашиб, организмни зарурий қувват билан таъминлайди.
Қолаверса, гуручда, организм учун зарур бўлган 8 хилдаги аминокислоталар мужассам. Улар танамизда янги ҳужайраларнинг ҳосил бўлишини таъминлайди. Гуруч уруғининг 7-8 фоизи оқсилдан иборат. Бошқа бошоқли ўсимликлардан фарқли равишда, гуруч таркибида глютен моддаси йўқ. Глютен - баъзи инсонларда аллергик таъсир келтириб чиқариши аниқланган. Гуруч таркибидаги лецитин моддаси бош мия фаолиятини кучайтиради, хотирани мустаҳкамлайди, олигосахарид моддаси эса ичаклар ишини яхшилайди, гаммааминокислотаси эса қон босимини туширади

Гуручнинг ватани Осиё, аниқроғи Таиланд ҳамда Вьетнам ҳисобланади. Жанубий Осиёда кўп сув ҳамда йил бўйи иссиқ ҳаво талаб этадиган гуруч нави, Хитой, Корея ва Япония мамлакатларида эса совуққа чидамли, кам сув талаб этадиган навлари етиштирилган.
Сувда етиштириладиган шолининг етилишига яқин сувнинг баландлиги 13 см. атрофида бўлиши шарт. Бир туп ўсимлик поясида 100дан 200 донагача донлар етилади. 100 гр. хом гуруч таркибида 4,1 г оқсил моддаси мавжуд.
Гуруч оқ, сариқ, қизил, қўнғир ҳаттоки қора рангларда бўлади. Қора ранг­даги гуруч ёввойи тур ҳисобланиб таркибида фойдали моддалар кўп бўлади. Ундан таом тайёрлаганда бошқа гуручларга нисбатан қаттиқ бўлгани учун 40-45 дақиқа вақт керак бўлади. Қўнғир рангли ёки қипиғидан тозаланмаган гуруч бош мия фаолияти учун зарур фолий кислотаси ҳамда онкологик ва юрак қон-томир касалликларини олдини олишга хизмат қиладиган ёғ моддасига бой.
Хитой, Австралия, Жанубий ҳамда Шимолий Америкада етиштириладиган чўзинчоқ кўринишдаги гуруч 15 дақиқада пишади ва кўп сув талаб этмаслиги билан бошқа навлардан ажралиб туради. У ёпишқоқ бўлмаганлиги боис турли таом ва салатларда гарнир сифатида қўл келади. Бу гуручдан тайёрланган ош ҳам албатта хушхўр бўлади. Фақат сабзи билан ёғни аямасангиз бас.
Ўртача катталикдаги донли гуруч нисбатан юмшоқ бўлиб, сал ёпишқоқлик хусусиятига эга. Думалоқ кўринишли оқ рангли гуруч эса тез пишиш хусусиятига эга бўлгани учун ундан бўтқа, ширинликлар, Корея таоми - суши тайёрлаш мумкин.
Фойдаси
Гуруч оқилона овқатланувчи ҳамда фаол ҳаёт кечирувчилар учун ажойиб озуқа ҳисобланади. Унинг таркибида 78 фоизгача углеводлар мавжуд бўлиб, тиамин-В1, рибофлавин-В2, ниацин-Вз, В6, Е витаминларига бой. Углеводлар инсон организмидаги энергияни сақлаган ҳолда ортиқча ёғ ва қанд моддасини ҳамда асаб тизими фаолиятини меъёрлаштиришга ёрдам беради. Калий моддасига бойлиги боис организмга бош­қа маҳсулотлар билан тушадиган туз миқдорини меъёрлаштиради. Шунингдек, фосфор, рух, темир, кальций ҳамда йод моддаларининг организмда модда алмашинувини меъёрлаштиришда, тишларнинг мустаҳкам бўлиши, бош мия фаолиятини бошқаришдаги аҳамияти ниҳоятда катта. У оқсилларни организмга сўрилишини тезлаштиради.
Гуруч таркибида умуман туз бўлмаганлиги сабабли уни юрак қон-томир, буйрак етишмовчилиги касалликлари бор бўлган ҳамда ортиқча вазндан қутулишни истаган кишиларга ҳам озуқа сифатида тавсия этилади.
Гуруч ҳақида қизиқарли маълумотлар:
. Инсон 7-8 минг йил илгари гуруч етиштиришни бошлаган.
. Ҳар йили Ер юзида 500 миллион тонна гуруч етиштирилади.
. Бир килограмм гуруч етиштириш учун 5000 литр сув сарфлаш керак бўлади.
. Шимолий Америкада шоли самолётлар ёрдамида, Осиёнинг баъзи жойларида эса қўл билан экилади.
. Бошқа бошоқли ўсимликларга нисбатан гуруч таркибида калий ва фосфор, углеводлар, витаминлар ва минерал моддалар кўп.
. Шоли – ягона сувда ўсадиган асосий бошоқли ўсимлик.
. Toyota – япон автомобили «ҳосилдор гуруч даласи» маъносини беради.
. Қайнатилган илиқ гуруч сувида дурлар ювилса, рангги оқ ва жозибали даражада ялтироқ бўлади.
ТАВСИЯЛАР:
 Гуруч саратонга қарши
Гуруч донлари крахмал моддасига бой бўлиб, боғловчи хусусиятга эга Шунга кўра, Уни ошқозон-ичак хасталикларига чалин ган беморлар хотир жам истеъмол қилишлари гастрит, ошқозон-ичак ва ўн икки бармоқ ярасидан азият чекадиган беморлар учун кони шифо. Гуруч қайнатмаси диарея (ичкетар), дизентерия (ичбуруғ) касалликларида яхши ёрдам беради. Гуруч кепагини қайнатиб ичиш ичак саратонининг олдини олади
Гепатит (сариқ) касаллигида фақат гуруч билан сариёғ ейилади.
Қандли диабет касаллигида қора ловиядан 250 г, ошқовоқдан 250 г, гуручдан 150 г олиб қайнатиб умоч қилиб ичилади.
Тери касаллигида гуруч унини қовун суви билан аралаштириб суртсангиз, бадандаги оқ доғлардан қутуласиз.
Чечак касаллиги етилганда ва уни қуритишга киришилганда, чечак тошган беморни гуруч, тариқ ёки арпа унларининг устига ётқизиш фойдалидир.
ТАОМ ТАЙЁРЛАШ:
Жиғилдон қайнашини даволашда мастава ҳам муҳим аҳамиятга эга. Тайёрлаш: гуручни илиқ сувда ювиб, 5-6 соат мобайнида ивитиб қўйилади. Сўнгра мантиқозон патнисига дока ёпилиб, устига гуручни ёйиб, юмшагунга қадар буғланиб пиширилади. Аввал ажратиб қўйилган зардобни қозонга солиб, устига пиёз, сабзи, ҳамда ёғли гўштдан тайёрланган қийма солиниб, маълум вақт мобайнида қайнатилади. Сўнгра пишган гуручни қўшиб яна бир оз қайнатилади. Ёз пайтларида зардобнинг ҳар бир литрига 1 ош қошиқдан асал солиб қайнатилади ва шишаларга қуйилиб, салқин жойда сақланади. Кейин яхна ичимлик сифатида ичилади.
Олимларнинг фикрига кўра, «мастава» гуруч, гилос катталигида тўғралган гўшт, пиёз ва сабзини қатиқ зардобига солиб тайёрланган. Ҳақиқий мастава ана шу бўлган. Бу таомни табиблар меъда-ичак тизими буйрак ва бошқа касалликларда доимий пар­ҳез таом сифатида тавсия қилишган.
Ток оши керакли масаллиқлар: 1кг гуруч, 500 г қўй гўшти, 500 г сабзи, 4-5 бош пиёз, туз ва зираворлар таъбга кўра олинади. Ҳар порциясига 12-15 донадан коваток ҳисобига 60-70 дона ток барги керак бўлади.
Бахорий қувватий таом
Керакли махсулотлар - тўрт дона шолғам,бир стакан гуруч,бир ярим стакан сметана,тўрт ош қошиқ сариёғ,кўкатлар,туз ва табга кўра мурч
Тайёрлаш усули-пўсти арчилган шолғом пишгунча қайнатилади,ўзаги олиб ташланади ва ичига майда тўғраб қовурилган пиёз,қайнатилган гуруч солинади.Устига сметана куйилади,шакар сепилади.Қирғичдан ўтказилган пишилоқ қўшиб газ духовкада қўйилади.таом пишгач юзига кўкатлар сепиб дастурхонга тортилади.
Абдуқодир Саттаров-МАЛҲАМ ҳалқ табобати маркази рахбари.
Мурожат учун тел +998-91-611-0-611
Фойдаланилган адабиётлар
М. Хўжамуродова-гуруч хам озуқа хам даво-
Ў.Ҳасанов – маданий ўсимликларнинг келиб чиқиши-
А.Саттаров-дард кўп-давоси ундан кўп-



Комментариев нет:

Отправить комментарий