Сен учун
яшайман жоним
Сен учун яшайман жоним
Қароғимга
зардоб тўлса ҳам
Куйиб кетса бор хону моним
Юрагимни
қамраса олам.
Ҳаёлларим майли
тентрасин
Сенинг учқун хаёлинг мисол
Кўкда руҳим
парвозлар этсин
Хилватларни
кезай телба хол.
Соғинмаган
мени бечорам
Оҳ,
боқмагин мени кўзимга
Суюклигим йўқдир
ҳеч чорам
Умрим йўли
ўзгадир ўзга
Ўксик
қалбим тилмагин ёрим
Куз
ёмғири мисол бўзлатма
Сен
бахтимсан менинг дилдорим
Қаламимни ғамгин
сўзлатма
Ўртамизда
қўрғонинг бордур
Бу қўрғонинг
мангу то абад
Кимдир Қодирийдек бахтсиздир
Лек юракда йиғлар муҳаббат.
1995
йил
Абдукодир Саттаров
Комментариев нет:
Отправить комментарий