ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 7 апреля 2017 г.

бўлажак эркакларга...


Ўғил болалар хасталиклари ёхуд бўлажак эр йигитларни бепуштликдан асранг!

Ўғил болаларнинг жинсий аъзоларидаги баъзи хасталикларни ота-оналар гоҳо сезмаслиги, шифокорга мурожаат этмаслиги мумкин. Аксарият ҳолларда вақт бой берилиб, касаллик ривожланишда давом этади. Оқибати эса маълум: оила қурилгач, бепуштликдан азият чекилади.
Масалан, орхитни олайлик. Болаликда орттирилган дардлардан бири бўлиб, у кўпинча, ўғил бола йиқилганида ёки бирор жойга урилиб, жинсий аъзолари лат егач, келиб чиқади. Қаттиқ жароҳатланиш туфайли мояк эзилиши мумкин. Орхит хасталигида моякнинг бир томони қизариб оғрийди, шишади, боланинг тана ҳарорати кўтарилади. Мояк ёрилганида бир томони шишиб, кўкимтир тусга киради, оғриқ тобора зўраяверади.

четверг, 6 апреля 2017 г.

"ж у м а" сўзи

☺️⏰Abduqadir Sattarov

"Жумъа" сўзи арабча бўлиб, "жамлаш" деган маънони англатади. Чунки бу кунда мусулмонлар жамланиб, жума намозини ўқийдилар. Жума куни инсоният тарихида ўта муҳим ҳодисалар бўлиб ўтган. Буларни эслаш, улуғлаш, улуғ неъмат деб билиш учун ҳам бу кун байрам қилинади, тўпланиб ибодат, дуо, зикр ва илтижолар адо этилади.
Аллоҳ таоло Жумъа сурасида марҳамат қилади:
"Эй иймон келтирганлар! Жума куни, намозга нидо қилинган пайтда Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, ана шу ўзингиз учун яхшидир" (9-оят).
Бу ояти каримада жума намозининг фарзлигини таъкидлаб келгандир.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

воскресенье, 2 апреля 2017 г.

одам бургаси


                            ОДАМ  БУРГАСИ –(PULEX  IRRITANS)


   Одам бургаси асосан одам ётоғида, ўрин-кўрпасида, кийим-кечакларида, ерга тўшалган кигизларда яшайди ва етук шакли одамларнинг қонини  сўриб ҳаёт кечиради. Баъзи  холларда одам бургаси уй ҳайвонлари: итлар, мушуклар, отлар, уй кемирувчилари-сичқон ва каламушларда эктопаразит бўлиб яшайди.

Танасини:
Одам  бургасининг  танаси, барча  ҳашоратлар  танаси  каби 3 қисмдан: бош,  кўкрак ва  қориндан  ташкил  топган.  Ўрин-кўрпа қандаласининг  танаси қорин томондан орқага қараб сиқилган бўлса, бурганинг танаси 2 ён томондан сиқилгандир

суббота, 1 апреля 2017 г.

olmaning....


Олма мевалар ичида энг фойдалиси..
Кембридж университети тадқиқотчилари 49 дан 79 ёшгача бўлган йигирма беш минг киши билан илмий тадқиқотлар ўтказишди. Улар инглиз халқининг машҳур "an apple a day keeps a doctor away" ("кунига битта олма ейилса, докторга эҳтиёж бўлмайди ") мақолибу аниқ ҳақиқат исботи эканлиги тўғрисидаги хулосага келишди. Олимлар кунига мунтазам олма истеъмол қилиш инсон саломатлигини сезиларли яхшилашини аниқлашди. Бу олма таркибидаги табиий полимер бўлган пектиннинг (оғир металлар, холестерин ва ҳатто радиоактив моддалар каби) зарарли

пятница, 31 марта 2017 г.

бахорги аллергияни...


Баҳорги аллергиядан халос бўлишнинг 7 усули..
Баҳор – аллергиклар учун қийин фасл. Гуллаётган ўсимликлар ҳатто қуёшли кунда ҳам кайфиятни бузиши мумкин. Лекин, гуллаган дарахтлар, чанглар ва замбуруғларга қарамликни камайтиришга ёрдам берадиган муҳим қоидалар бор.
Аллерголог шифокорлар мунтазам равишда безовта қилувчи «баҳорги-ёзги» тумов ва кўз ёшланишидан халос бўлишга ёрдам берадиган бу оддий қоидаларга риоя қилишни маслаҳат беради.
Сочларингиз орасида ва терингизда ўсимликлар чанглари ёпишиб қолмаслиги учун ҳар куни

среда, 29 марта 2017 г.

бўлма...


Йигитман деб қўлдан келган ишни килма,
Ёлғон сўзлаб гўзалларга севдим дема,
Барчасини худо кўриб турибтику,
Эркаксанку эркак бўлгин, Номард бўлма.
Киз ишониб сенга сирин очиб қўяр,
Номард ишин килиб уни сотиб юрма,
У жонидан ортик кўриб сени севар,
Эркаксанку эркак бўлгин, Номард бўлма.
Қўл кўтарма киз болага синглинг борку,

вторник, 28 марта 2017 г.

қум соат..



Қум соатга ўхшайди умр,
Ҳар зарраси Аллоҳнинг куни.
Бир нафаси учун минг шукр
Қилсак камдир, англайлик буни.

Одам бўлиб келдик, минг шукр,
Мумкин эди хас бўлиб келмоқ.