Баҳорги аллергиядан халос бўлишнинг 7 усули..
Баҳор – аллергиклар учун қийин фасл. Гуллаётган ўсимликлар ҳатто қуёшли кунда ҳам кайфиятни бузиши мумкин. Лекин, гуллаган дарахтлар, чанглар ва замбуруғларга қарамликни камайтиришга ёрдам берадиган муҳим қоидалар бор.
Аллерголог шифокорлар мунтазам равишда безовта қилувчи «баҳорги-ёзги» тумов ва кўз
ёшланишидан халос бўлишга ёрдам берадиган бу
оддий қоидаларга риоя қилишни маслаҳат беради.
Сочларингиз орасида ва
терингизда ўсимликлар чанглари ёпишиб қолмаслиги учун ҳар куни
ухлашдан олдин бошингизни ювинг, шунингдек албатта душ
қабул қилинг.
Ўзингизни қўлга олинг. Нью-Йоркдаги Тиббиёт марказида ўтказилган тадқиқотлардан бирида аниқланишича, стрессни бошдан кечирганларнинг кўпчилиги аллергия билан касалланган кишилар экан.
Бурнингизни тозаланг. Бир сутка давомида бурун орқали 17
минг литр атрофида ҳаво ўтар экан. Юқори нафас йўллари шилимшиқ қаватида
қанчадан-қанча майда заррачалар ўтириб қолишини ҳатто тасаввур ҳам қилиш қийин.
Шунинг учун ҳар куни бурнингизни ювиб туринг.
Чойшабларни қайнатинг. Кичик чойшаб ва ёстиқ жилдини ҳар икки
ҳафтада жуда иссиқ сувда ювиш зарур. 30—40 даражали сувда ювилган чойшаблардаги
энг кенг тарқалган аллергия қўзғатувчи ётоқ кана-сапрофитлари ўлмайди.
Тозалаш ишларини тўғри бажаринг. Ҳўл тозалаш, шубҳасиз уй
учун жуда фойдали. Лекин, гиламлар ва юмшоқ мебелларни чангютгич билан тозалаш
бирмунча самаралироқ натижаларни беради.
Игнатерапияни синаб кўринг. Мичиган иммунологик марказида
ўтказилган охирги текширишларга кўра, астма касаллигининг мавсумий хуружларини
даволашда шарқ табобати жуда муваффақиятли усул ҳисобланиши маълум бўлди.
Уй ҳавоси нам бўлганда қуритиш, қуруқ бўлганда эса намловчи
воситалардан фойдаланинг. Юқори намлик ҳам, юқори қуруқлик ҳам аллергия
хуружини келтириб чиқаради.
Комментариев нет:
Отправить комментарий