ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 29 марта 2017 г.

бўлма...


Йигитман деб қўлдан келган ишни килма,
Ёлғон сўзлаб гўзалларга севдим дема,
Барчасини худо кўриб турибтику,
Эркаксанку эркак бўлгин, Номард бўлма.
Киз ишониб сенга сирин очиб қўяр,
Номард ишин килиб уни сотиб юрма,
У жонидан ортик кўриб сени севар,
Эркаксанку эркак бўлгин, Номард бўлма.
Қўл кўтарма киз болага синглинг борку,

Сўкмагин хеч ахир сенинг онанг борку
Бу сўзларни эшитмоклик сенга орку,
Эркаксанку эркак бўлгин, Номард бўлма.
Содда кизни алдаб уни кўнглин олма,
У киз билан хилватларга асло борма,
Килар ишни килиб кўйиб ташлаб кетма,
Эркаксанку эркак бўлгин, Номард бўлма.
Йигит кучи беш пахлавон зотга етар,
Йигит кучи ел югурган отга етар,
Номард кучи бир ожиза кизга етар,
Эркаксанку эркак булгин, Номард бўлма.
Ўз ёрини авайлаган асл Эркак,
Киз сирини сир саклаган асл Эркак,
Хотинчалиш, латта йигит кимга керак,
Эркаксанку эркак бўлгин, Номард бўлма.


Комментариев нет:

Отправить комментарий