ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

суббота, 1 апреля 2017 г.

olmaning....


Олма мевалар ичида энг фойдалиси..
Кембридж университети тадқиқотчилари 49 дан 79 ёшгача бўлган йигирма беш минг киши билан илмий тадқиқотлар ўтказишди. Улар инглиз халқининг машҳур "an apple a day keeps a doctor away" ("кунига битта олма ейилса, докторга эҳтиёж бўлмайди ") мақолибу аниқ ҳақиқат исботи эканлиги тўғрисидаги хулосага келишди. Олимлар кунига мунтазам олма истеъмол қилиш инсон саломатлигини сезиларли яхшилашини аниқлашди. Бу олма таркибидаги табиий полимер бўлган пектиннинг (оғир металлар, холестерин ва ҳатто радиоактив моддалар каби) зарарли
моддаларни организмдан чиқариб юбориши натижасидир. Олма шунингдек, ичак йўлларини тозалаб, уларнинг микрофлорасини тиклайди, қон таркибини яхшилайди ва иммунитетни мустаҳкамлайди. Бир сўз билан айтганда инсонни ёшартирувчи оҳанрабо ролини ўйнайди.

Олма саратон касаллигидан ҳимоя қилади

    Олма таркибида онкологик касалликлар келтириб чиқарадиган эркин радикаллар деб аталувчи моддалар таъсирини зарарсизлантира оладиган катта миқдорда антиоксидантлар мавжуд. Шунингдек унда тритерпеноидлар деб аталадиган органик бирикмалар сут безлари, жигар ва йўғон ичакда саратон ҳужайралари ўсишига барҳам беради.

Олма юрак-қон томир касалликларининг олдини олади

    Флорида штати университети тадқиқотчилари бир группа (45 дан 65 гача ёшдаги) аёллар билан бир йил давомида қондаги холестерин таркибини ўрганиш бўйича илмий тадқиқот ўтказишди. Бунда тадқиқот ўтказилаётган аёлларга кунига 75 грам олма қоқисини истеъмол қилишни буюришди. Тадқиқот натижалари ярим йил ўтгач, аёлларда зарарли холестерин 23 % га пасайганини кўрсатди. Яна тадқиқот ўтказилган аёлларнинг ҳар бири ўртача 1,5 кг га озишди.

Олма ошқозон-ичак йўллари касалликларини енгиллаштиради

     Олма таркибига кирувчи бириктирувчи модда ичаклар фаолиятини яхшилайди, уларнинг микрофлораси саломатлигини таъминлайди ва қабзиятнинг олдини олади. Органик кислоталарга бой таркиби овқат ҳазм қилишни яхшилайди.

Олманинг фақат мағзи ва териси фойдали. Уруғининг фойдаси йўқ

    Мақола мавзуси олманинг инсон учун фойдаларига бағишланган бўлса-да, унинг организм учун фақат мағзи ва пўстлоғигина фойдали эканлигини таъкидлаб ўтиш лозим. Унинг уруғларини ейишдан киши ўзини тийиши зарур, чунки уруғ таркибида заҳарли глюкозид амигдалин моддаси бор. Шуни билиб қўйиш фойдалики, агар киши олма уруғидан тасодифан 3-4 дона истеъмол қилган бўлса, бунинг хавфли жойи йўқ. Лекин ўзингизнинг соғлиғингизни асраш учун заҳарли кислота таркибини организмда кўпайтирилмагани яхшироқ.


Комментариев нет:

Отправить комментарий