ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 2 апреля 2017 г.

одам бургаси


                            ОДАМ  БУРГАСИ –(PULEX  IRRITANS)


   Одам бургаси асосан одам ётоғида, ўрин-кўрпасида, кийим-кечакларида, ерга тўшалган кигизларда яшайди ва етук шакли одамларнинг қонини  сўриб ҳаёт кечиради. Баъзи  холларда одам бургаси уй ҳайвонлари: итлар, мушуклар, отлар, уй кемирувчилари-сичқон ва каламушларда эктопаразит бўлиб яшайди.

Танасини:
Одам  бургасининг  танаси, барча  ҳашоратлар  танаси  каби 3 қисмдан: бош,  кўкрак ва  қориндан  ташкил  топган.  Ўрин-кўрпа қандаласининг  танаси қорин томондан орқага қараб сиқилган бўлса, бурганинг танаси 2 ён томондан сиқилгандир
.  Бурганинг бош қисми юмалоқ бўлиб, 2 дона содда кўзи,  1 неча бўғимлардан иборат 1 жуфт қисқа мўйлаби бор.  Оғиз аппаратига калта ва юпқа юқори лаб, 1 жуфт юқори жағ ва 1 жуфт понасимон шаклдаги пастки жағ, тоқ пастки лаб киради. Юқори ва пастки жағлар тишсимон сатҳлидир. Пастки жағ ва пастки лаблар бўғимли пайпаслагичлар билан қуролланган.  Пастки лаб  эса чўзиқ тарновсимон шаклда бўлиб, барча оғиз аппарати шу тарновда жойлашган.

  Одам бургасининг бош қисми майин туклар билан қопланган.

  Одам бургасининг кўкрак қисми 3 сегментдан: олдинги сегмент, ўрта сегмент, ва орқа сегментдан, иборат. Ҳар 1 сегментда 1 жуфтдан бўғимли оёқлар бор. Бу оёқлар 5  бўғимли бўлиб, хусусан орқадаги жуфт оёқлари бошқаларга нисбатан узунроқдир, шунинг учун ҳам бурга куч билан сакрай олади. Оёқлар қора суваракдаги каби қисмлардан (чаноқ, ўйноғич, сон, болдир ва панжадан) иборат. Бурга  оёғининг чаноқ бўғимида актив қисқарувчи мускул толалари бор. Одам бургаси орқа оёқларининг узун бўлганлиги, унинг жуда актив ҳаракат қилишини таъмин этадики, натижада алоҳида қанотларга эҳтиёж қолмайди.

 Тузилиши:
Бурганинг қорин қисми ҳам ҳашоратларга хос тузилишига эга бўлиб, 10 та сегментдан  иборат. 9-қорин сегментида нафис тукчалар бор, мазкур тукчалар сезиш вазифасини ўтайди. Қориннинг 10-сегментига анал тешик очилади.
  
  Одам  бургаси аксарият тўқ қўнғир рангли хитин билан қопланган. Бургалар ҳам, бошқа ҳашоратлар сингари,  айрим жинслидир. Урғочи бурга эркагига нисбатан хийла катта, эркак бурганинг қорин қисми бироз юқори    кўтарилган бўлиб,  7-8 чи сегментларида хитин билан қопланган  жуфлашиш органи бўлса, урғочи бургаларда 7 чи қорин сегментида  уруғ қабул қилувчи халтача  ва 9 чи сегментда конуссимон ўсимта-церки бор. Бурганинг жинсий,  нафас, ҳазм, айирув органлари ҳашоратларнинг юқорида баён этилган  вакилларига хосдир. Одам бургаси жуфтлашганидан сўнг оталанган тухумини пол ёриқларига, ахлатхона ва  ташландиқларга қўяди. Одам бургасининг тухуми овалсимон бўлиб, 0,5 мм келади. Тухум етилиб, ундан  чувалчангсимон нозик личинка чиқади.

Личинкаси:
Личинка кўп сонли тукчалар билан  қопланган бўлиб,  оёқлари бўлмайди, личинканинг оғиз аппарати кемирувчи типда тузилган.  Бургаларнинг тараққиёт цикли тўлиқ метаморфоз тартибида кечади. Личинка тараққий этиб, туллайди ва ғумбакка  айланади, ғумбакдан эса вояга етган бурга чиқади.
  
 Одам бургаси 10 минутдан тортиб 3 соатгача қон сўриши мумкин. Бургалар қонга ўч бўлади, улар бутун ҳазм тракти тўлгунча қон сўради. Бургалар ҳам 1 йил ва ундан ортиқ очликка чидайди.
  
  Одам бургасининг медицинада катта аҳамияти бор, аввало бургаларнинг чақиши уйқуга ҳалал беради, бундан ташқари одамлар бурга чаққан жойларини   қичишлари натижасида терида йирингли тошмалар пайдо бўлади. Лекин бургаларнинг асосий зарарли томони юқумли касалликларни тарқатишидир. Бургалар қон сўриб, тоун (чума) касаллигининг микробларини, тошмали терлама касаллигининг  микробларини бемордан соғ одамларга юқтиради.
 
  Бургалар фақат одамлар  ўртасида юқумли касалликни  тарқатиб қолмасдан, 1 қатор кемирувчи, йиртқич ва уй ҳайвонлари ўртасида ҳам юқумли касаллик микробларини шуларнинг қонини сўриш орқали соғ ҳайвонларга  ва одамларга  ҳам ўтказадилар. Бургаларни йўқотиш  тадбирлари фақатгина  шахсий гигиена  қоидаларига риоя қилиш билан чекланиб қолмай, кенг кўламда амалга ошириладиган жамоат гигиенаси қоидаларини ҳам ўз ичига олади.
 
Санитария қоидалари:
Аввало аҳоли яшайдиган ҳолда сақлаш, кемирувчи ҳайвонларга қарши  кескин   курашиш,  ҳожатхоналарни  озода   тутиш,   ташландиқ    ва     ахлатларни
ўз вақтида йўқотиш, ахлат солинадиган қутиларнинг оғзини берк сақлаш шулар жумласидандир.  Аҳоли яшайдиган пунктларда бургалар пайдо бўлганда юқорида қайд қилинган дезинсектицид препаратлардан фойдаланиш  тавсия этилади.
Олдини олиш
Бургага қарши курашиш учун уй-жойларнинг санитария –гигена холатини яхшилаш,хоналарни тоза тутиў,хар куни полги нам латта билан артиб туриш,айниқса бургалар кўпаядиган хонага алохида этибор бериш,уй хайвонларидаги пургаларни йўқотиш учун эса вақт-бевақт зоошампунлар,СЛ-7 совуни ёки пиретум билан чўмилтирилади.Хоналарни эса пиритрум порошоги билан дзенфекция қилинади.Бунинг учун 1кв мерт майдонга 5-25 грам хисобида  шунингдек хлорофос,корбофос ёрдамида қириб ташланади.Табобат учулида эса хоналарни бурчакларига эрман қўйилади.Эрманни хамма хам билмайди.Бу кўп йиллик ўсимлик бўлиб бўйи 80-105 см га етадиган уст қистми шохланган паст қисми барглари узун бандли ўсимликдир.Гуллари майда сариқ севатчага тўпланади.Меваси ўткир учли,чўзинчоқ ,қўнгир рангли пистадир.Эрман май-июнда гуллаб меваси сентябрда етилади.Эрмолн ўзбекистонниниг бир қатор вилоятларида жумладан Ташкент,Фарғона,Андижан ва Сурхондарёнинг  туйайли жойларида сув хвқзвларининг бойларида,йўл ёқаларида,тоғва тепаликларнинг ён бағирларида,гох-гохида маданий ўсимликлар орасида ўсади.




         Фойдаланган адабиётлар:
А.Н.Саттаров “Гижжалар ва ичак паразитлари”
Ж.Х.Хамидов.А.Т.Оқилов  “Умумий биологиядан амалий машғулотлар”
В.М.Мажидов” Юқумли касалликлар”

                                                                          Малҳам ҳалқ табобат маркази раҳбари                                
                                                                        Абдуқодир Нурмухаммад ўғли              Саттаров
                                                  +998-90-987-9-987               


Комментариев нет:

Отправить комментарий