ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

четверг, 6 апреля 2017 г.

"ж у м а" сўзи

☺️⏰Abduqadir Sattarov

"Жумъа" сўзи арабча бўлиб, "жамлаш" деган маънони англатади. Чунки бу кунда мусулмонлар жамланиб, жума намозини ўқийдилар. Жума куни инсоният тарихида ўта муҳим ҳодисалар бўлиб ўтган. Буларни эслаш, улуғлаш, улуғ неъмат деб билиш учун ҳам бу кун байрам қилинади, тўпланиб ибодат, дуо, зикр ва илтижолар адо этилади.
Аллоҳ таоло Жумъа сурасида марҳамат қилади:
"Эй иймон келтирганлар! Жума куни, намозга нидо қилинган пайтда Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, ана шу ўзингиз учун яхшидир" (9-оят).
Бу ояти каримада жума намозининг фарзлигини таъкидлаб келгандир.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:


"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Қуёш чиққан кунинг энг яхшиси жума кунидир. Унда Одам халқ қилинди. Унда у жаннатга киритилди. Унда у жаннатдан чиқарилди. Қиёмат ҳам фақат жума куни қоим бўлур", дедилар".
Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривоят қилганлар.
Абу Довуд қуйидагиларни зиёда қилган:
"Унда унинг (Одамнинг) тавбаси қабул қилинди. Унда у вафот қилди. Унда қиёмат қоим бўлур. Жума куни ҳамма жониворлар тонг отгандан то қуёш чиққунча(қиёмат) соатини қўрқинч ила кутиб турурлар. Фақат жин ва инс бундан мустасно".
Ҳафта кунларнинг улуғи, мискинларнинг ҳажи бўлмиш жума куни барчамизга муборак бўлсин!

Комментариев нет:

Отправить комментарий