ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

суббота, 16 августа 2014 г.

кўкрак ракидан


Кўкрак саратонидан сўнг...

Кўкрак саратонини даволашда сут безларини олиб ташлаш ушбу хасталикдан халос бўлишнинг энг самарали усулидир. Аммо ушбу жиддий амалиётни ўтказган аёл организмида ва руҳиятида ҳам жиддий ўзгаришлар кузатилиши — унинг тўлақонли кундалик ҳаёт кечириши учун тўсиқ бўлиши мумкин. Аммо аёлнинг турмуш тарзи ўз изига тушиб кетадими? Албатта. Фақат бунинг учун шифокорларнинг тавсияларига қулоқ тутиш керак, холос.


Бу касалликни жарроҳлик йўли билан даволагач, аёл саломатлигини тиклаш жуда муҳим ҳисобланади. Уларнинг кейинги саломатлиги, албатта, шифокор томонидан назорат қилиниши лозим. Шу масалада аёлларда бир неча муаммолар юзага келиши табиий.

четверг, 14 августа 2014 г.

Кимлар Кореяда ишлаши мумкин?


Меҳнат миграцияси — бугунги замон эҳтиёжи. Мамлакатимизда фуқароларнинг хориж давлатларига бориб қонуний ишлаши учун барча шароит яратилган. Шунга қарамай, айримлар англаб-англамай, ноқонуний тарзда чет элга ишга кетиб, одам савдосининг қурбонига айланаётгани ҳам бор гап.
Кўплаб ўқувчиларимиздан таҳририятимизга Корея Республикасида қонуний ишлаш тартиб-қоидаларига оид савол-мурожаатлар тушди. Уларга Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги Таш­қи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг бўлим бошлиғи Шамсия МУҲИДДИНОВА жавоб берди.
Бугун фуқароларимиз Кореяга қай тарзда қонуний бориб ишлаш имконига эга? Қандай меҳнат шартномалари амал қилади?

вторник, 12 августа 2014 г.

Оёғингиз терлайдими?


Оёғингиз терлайдими?

Мени анчадан бери оёғим терлаб, ўзидан нохуш ҳид чиқариши безовта қилади. Кўпчилик айтган усулда даволаниб кўрдим. Бироқ ҳафта ўтиб-ўтмай яна шу муаммо... Бу жиддий касалликми?
Ҳасан АБДУЖАББОРОВ, Тошкент шаҳри
Муштарийимизнинг ушбу саволи юзасидан пойтахтимиздаги 9-сонли те­ри таносил диспансери шифокори, дермотовенеролог Севара АКБАРОВАга мурожаат қилдик.
— Тўғри, бу кўпчиликни безовта қилади. Бунга нафақат эркаклар, балки аёллар ҳам чалинади. Оёқ терлаши ва ундан ҳид чиқиши борасида шикоятларни кўп эшитамиз. Бу каби ҳолатлар нафақат ёз ойларида, балки қаҳратон қиш кунларида ҳам ўзини намоён этади.

понедельник, 11 августа 2014 г.

Кариес нима?
Кариес – бу тиш тўқималарининг парчаланишидир. Оғиз бўшлиғидаги бактериялар тиш атрофида тўпланиб, тиш қарашини ҳосил қилади. Шакар, крахмал ва турли суюқликлар тиш қараши билан алоқага кириб, тиш эмалини эритадиган кислотали муҳитни ҳосил қилади. Бундай муҳит эса кариеснинг пайдо бўлишига олиб келади.

Шуни эсда сақлаш лозимки, таркибида оқ қанд бўлган ширин ёпишқоқ озуқаларни кўп миқдорда истеъмол қилиш, ҳамда озиқ-овқат ва ҳар хил ичимликларни тановул қилгандан сўнг оғиз бўшлиғи гигенасига риоя қилмаслик ҳам кариеснинг пайдо бўлишига олиб келади.

Тишларни кариесдан қандай ҳимоя қилмоқ лозим?
Кариеснинг ҳосил бўлишга оғиз бўшлиғида яшовчи бактериялар Streptococcus mutans сабабчидир. Улар оқ қандни сут кислотасига айлантиради, бу кислота эса тиш эмалини емиради. Ушбу бактериялар инсон оғиз бўшлиғида яшайди ва тишларга ёпишиб қолган углеводли овқат қолдиқлари билан озуқланади. Уларни озуқадан маҳрум қиламан десангиз, оғиз бўшлиғи гигиенасига риоя қилинг, тишларни кунида икки марта (эрталаб нонуштадан сўнг ва кечқурун уйқудан олдин), энг яхшиси эса, ҳар овқатланганингиздан сўнг ювинг.
Биласизми, агар тиш оралиқларини ва тиш билан милк туташган жойларни ювиб турмаса, бу жойларда патоген флора ривож топади.

пятница, 8 августа 2014 г.

дулана

20:49
Қаттиқ ўсимликнинг юмшоқ меваси
Қаттиқ ўсимликнинг юмшоқ меваси
«Дўлана» юнон тилидан таржима қилинганда «мустаҳкам» деган маънони англатади. Мазкур ном, асосан, ўсимлик пояси кўринишига нисбатан аталган. Сабаби, дўлана ўсимлиги анча йилларгача ўз мустаҳкамлигини йўқотмайди. Айримлари эса уч юз йилгача ҳам яшаши мумкин.
Раъногулдошлар оиласига кирувчи дўлананинг икки юздан ортиқ, катта ва кичик ҳамда 
чатиштирилган турлари мавжуд.
Аслини олганда, дўлана мўътадил об-ҳавони хуш кўради. Шу боисдан ҳам уни қадимги даврларда Шимолий Америка ва Ўрта Осиё чегараларидаги 30° C ва 60° C иссиқ ҳароратларда учратиш мумкин бўлган.
ФОЙДАЛИ ЖИҲАТЛАРИ:
Дўлананинг меваси пишиб етилган вақтлари ўзида сапонин (сувда кўпикланадиган органик моддалар), флавоноид, каротин, аскорбин ва органик кислоталар, крахмал ҳамда фруктозани сақлайди.
Дўлана меваси гипертония, юрак хасталиги, атеросклерозда кенг қўлланилади.
Дўлана новдалари ўсиш жараёнида С, В ва турли бошқа гуруҳга мансуб витаминлар, эфир ёғлари, фруктоза, холин ва сорбитларни ўзида мужассамлаштиради.

четверг, 7 августа 2014 г.

бепуштликка

ТУХУМДОНЛАР ЯЛЛИҒЛАНИШИ БЕПУШТЛИККА ОЛИБ КЕЛИШИ МУМКИН!

«Ёшим 41 да. Анчадан бери жинсий аъзоларимдаги шамоллаш безовта қилади. Ҳожатга тез-тез борадиган бЎлиб қолдим. Сийганда ачишиш бор, қовуғим ҳам санчиб оғрийди. Текширтирсам, дўхтирлар ўнг тухумдонингиз қаттиқ шамоллаган дейишмоқда. Қишлоқда яшайман, қўлимни совуқ сувга жудаям кўп соламан. Деярли ҳар куни кир ювишга одатланиб қолганман. Бунинг устига зах жойларда кўп юраман. Балки шамоллашимга шу ҳолат ҳам сабаб бўлгандир. Бу касалликка қарши қандай даволанишим керак?»
Х. Тошматова, Наманган вилояти

Юқоридаги саволга жавоб топиш мақсадида Тошкент тиббиёт академияси Акушерлик ва гинекология кафедраси доценти Фотима Отахўжаевага мурожаат қилдик.
Фотима опа, таҳририятимизга ушбу мазмундаги саволлар билан бир неча юртдошларимиз мурожаат қилишди. Уларга текширувлар давомида тухумдонлар шамоллаши деган ташхис қўйилган. Мутахассис сифатида ўқувчиларимизга мазкур

среда, 6 августа 2014 г.

артиритни

Бехтеревани артрит билан адаштирманг

Бир неча йиллардан буён Бехтерево касаллиги билан оғрийман. Қилмаган муолажам қолмади. Бўғимлардаги оғриқдан ҳаловатим йўқ. Касалликнинг мутлоқ давоси борми?
Отабек. Наманган шаҳри
Мурожаатларингизга тиббиёт фанлари номзоди, вертебрелог Бахтиёр Жўраев жавоб беради...
Эркакларда кўпроқ учрайди

Бехтерева хасталиги тиббиётда умуртқалар каналлари ва умуртқа бўзғимларида ҳаракатнинг чекланиши ҳолатига айтилади. Кўпчиликка у анкилозируюшиц спондилоартрит номи билан яхши таниш. Хасталик умуртқа бўғимларида ўзгаришни келтириб чиқариб, оғриқ ва ҳаракат фаолиятининг сустлашиши ва жиддий асоратларда бўғим қотиб қолишига олиб келиши мумкин. Бехтерево касаллигининг бошланғич, ўрта ва оғир даражалари учрайди. Белгиси ва ҳолатига кўра шифокор назоратида аниқ ташхис қўйилиши мумкин.
Маълумотларга кўра, ушбу хасталик аёлларга қараганда эркакларда кўпроқ  кузатилади.
                                 ЮЗАГА КЕЛИШ САБАБЛАРИ...