Кариес нима?
Кариес – бу тиш тўқималарининг парчаланишидир.
Оғиз бўшлиғидаги бактериялар тиш атрофида тўпланиб, тиш қарашини ҳосил қилади.
Шакар, крахмал ва турли суюқликлар тиш қараши билан алоқага кириб, тиш эмалини
эритадиган кислотали муҳитни ҳосил қилади. Бундай муҳит эса кариеснинг пайдо
бўлишига олиб келади.Шуни эсда сақлаш лозимки, таркибида оқ қанд бўлган ширин ёпишқоқ озуқаларни кўп миқдорда истеъмол қилиш, ҳамда озиқ-овқат ва ҳар хил ичимликларни тановул қилгандан сўнг оғиз бўшлиғи гигенасига риоя қилмаслик ҳам кариеснинг пайдо бўлишига олиб келади.
Тишларни
кариесдан қандай ҳимоя қилмоқ лозим?
Кариеснинг ҳосил бўлишга оғиз
бўшлиғида яшовчи бактериялар Streptococcus mutans сабабчидир. Улар оқ қандни
сут кислотасига айлантиради, бу кислота эса тиш эмалини емиради. Ушбу
бактериялар инсон оғиз бўшлиғида яшайди ва тишларга ёпишиб қолган углеводли
овқат қолдиқлари билан озуқланади. Уларни озуқадан маҳрум қиламан десангиз,
оғиз бўшлиғи гигиенасига риоя қилинг, тишларни кунида икки марта (эрталаб нонуштадан
сўнг ва кечқурун уйқудан олдин), энг яхшиси эса, ҳар овқатланганингиздан сўнг
ювинг.Биласизми, агар тиш оралиқларини ва тиш билан милк туташган жойларни ювиб турмаса, бу жойларда патоген флора ривож топади.
Оғиз бўшлиғидаги зарарли бактерияларни йўқ қилиш учун овқатни тановвул қилиб, ичимликларни ичиб бўлгандан сўнг оғиз бўшлиғини яхшилаб овқат қолдиқларидан тозалаш лозим. Ушбу мақсадда сиз қуйидаги прополис (асалари елими), игир ўсимлиги, занжабил талқони, хантал ва мингдевона (henbane) уруғларидан дамлама тайёрлаб, у билан оғзингизни чайқашингиз мумкин.
Эрамиздан 600 йил олдин Ҳиндистонда одамлар тиш паразитларига қарши хантал, занжабил ва ишқорли кукундан тайёрланган аралашмадан фойдаланишган. Қадимги хитой тилида эса “кариес” сўзини ифодаловчи иероглиф “тиш устидаги қурт” мисолида тасвирланган. Қадимги Хитой манбааларида кариесни даволовчи кўпгина пасталар асосида мингдевона ўсимлиги борлиги эслатиб ўтилган. Бу ўсимликни тиш оғриғига қарши восита сифатида Миср, Греция, Рим, Яқин Шарқ ва Ўрта Осиё мамлакатларида кўп ишлатишган. Римликлар мингдевонани “тиш ўти” (лотинча “herba dentaria”) деб аташган. Эрамизнинг 100 асрларида Рим табиби Скрибоний Ларг (Scribonius Largus) мингдевона уруғларини дутлаб тиш қуртларини чиқаришни таклиф этган. Айни пайтда оламга машҳур бохоролик табиб Ибн Сино пиез ва мингдевона уруғларини аралаштириб дутлатиш йўли билан кариесни даволашни энг афзал восита деб билган.
Оғиз бўшлиғида яшовчи бактериялар жуда ширинликка ўч бўлишади. Шу сабабли ҳам кариеснинг олдини олишнинг энг яхши йўли – бу ширин ичимликлар, (оқ қанд ва таркибида оқ шакар бўлган) ширин маҳсулотларни камроқ истеъмол қилишдир. Маълумки, ширинликларни (носоғлом ширинликларни – Исламбио админи изоҳи) истеъмол қилмайдиган кишилар деярли умуман кариесдан азият чекишмайди. “Ширин ҳаёт кечираман десанг, аччиқ нарсаларни егин” деган нақл бекорга айтилмаган бўлса керак.
Кариеснинг тишларга энг кўп зарар етказадагидан даври – овқатлангандан сўнг аввалги 20-40 дақиқа ичидаги вақт ҳисобланади. Боз устига тановул қилган маҳсулотимиз таркибида қанчалик кўп шакар бўлса, кариеснинг зарари ҳам шунчалик кўп бўлади. Шу сабабли ҳар доим овқатланганингиздан сўнг, ёинки ширин ичимликлар ичганингиздан сўнг оғзингизни денгиз тузи аралаштирилган сув эритмаси билан чайқаб, тишларингизни тозалашни тавсия этамиз. Кариеснинг олдини олиш ёки уни даволаш учун игир ўсимлиги ва мармаракдан тайёрланган қайнатмабилан оғизни чайқаш ҳам мумкин. Тишларни соғлом сақлаш учун ширин сув ўрнида эриган ёки кремнийли сув, ёинки стевия ёки ширинмия илдизи билан бирга дамланган кўк чой ичиш жуда фойдалидир. Бу шифобахш ўсимликлар шакар ўрнини босувчи ажойиб табиий воситалар ҳисобланади.
Профилактика сифатида асалари елими (прополис)ни чайнаш жуда фойдалидир, чунки у оғиз бўшлиғидаги паразитларнинг ривожланишига тўсқинлик қилади. Васаби – япон ерқалампари ҳам худди шундай таъсирга эга. Бу зиравор Узоқ Шарқ халқлари таомларини пиширишда кўп ишлатилади. Ўзбек таомларини тайёрлашда васаби ишлатилмайди, шунинг учун уни суши-барларда ва япон таомлари учун мўлжалланган махсус дўконларда топиш мумкин.
Япон олимлари васаби тишни чиритадиган микроорганизмлар (Streptococcus mutans) колониясининг ўсишига қаршилик қилишини яқиндагина аниқлашди. Якка ҳолда учрайдиган бактериялар эса тишларнинг саломатлигига хавф солдирмайди.
Тишларга етарли даражада кальций етказиш учун кўпроқ зиғир, кунжут, карам ҳамда кремнийга бой маҳсулотларни истеъмол қилиш лозим. Кремний организмга кальцийни яхши ўзлаштириб олишига ёрдам беради. Масалан, дала қирқбўғинида кўп миқдорда кремний мавжуд. Шу сабабли ширинмия илдизи ва стевия ҳамда дала қирқбўғинидан тайёрланган қайнатмани ичиш жуда фойдалидир.
Халқ табобатида тишларни даволаш
Агар тишларингизда кариес пайдо бўлган бўлса, авваламбор оғиз бўшлиғидаги паразитли микрофлорани енгиш ва тишларини доим тоза сақлаш лозим. Сўнг қуйида келтирилган тишларни даволовчи воситаларни ҳар куни қўллаш керак.
1-даво усули
Кариесни даволаш учун 1 ош қошиқ
қуруқ мармарак ва игир ўсимлиги устига 1 стакан қайноқ сув солиб дамланг. Дамлама
1 соат турсин, сўнг у билан оғзингизни чайқаб ташланг. Агар бирон тишингиз
оғриб қолса, шу дамламага бироз пахта ивитиб олиб, уни оғриётган тишга қўйинг.
Ушбу муолажани бир неча ой давомида, токи кариес йўқ бўлгунича, такрорлаб туриш
лозим.
2-даво усули
Кариесни даволаш учун прополисдан
нўхат миқдорича олиб, бўлакчани оғриган тишга 30 дақиқага қўйиш лозим. Прополис
устидан пахта парчасини қўйинг. Ушбу муолажани бир неча ой давомида, токи
кариес йўқ бўлгунича, такрорлаб туриш лозим.
3-даво усули
Маълумки, тузланган карам
пародонтозни жуда яхши даволайди. Бундан ташқари тузланган карам ошқозон, жигар касалликларини ҳамда
бошқа кўпгина касалликларни даволашда ишлатилишини кўпчилик билади. Даво
мақсадида уни узоқ чайнаш лозим. Тузланган карам суви билан эса оғизни чайқаш
ва массаж қилиш ҳам фойдалидир. Бундай муолажадан сўнг 1-2 ҳафта ўтар-ўтмас
тишларингиз тузалаётганлигини ўзингиз сезасиз.
4-даво усули
Ушбу даво усули пародонтоз,
милклар қонашига қарши яхши восита бўлиб, у милкларни мустахкамлайди, тишларни
оқартиради ва мустахкамлайди, умуман тишлар саломатлиги учун яхшигина
профилактика ҳисобланади.1 ошқошиқ майда денгиз тузи билан 1 чой қошиқ зайтун мойини аралаштиринг. Ушбу аралашма билан тишларингизни ҳар эрталаб ва кечқурун беш дақиқа давомида артиб туринг. Зайтун мойи ўрнида бошқа мойни ҳам ишлатиш мумкин, аммо бунда унинг шифобахш таъсири камаяди.
5-даво усули
Тишларни табиий йўл билан
пломбалашХалқ табобатида бу усул тишларни даволаш учун энг кор қиладиган усуллардан ҳисобланади. Игир ўсимлигининг таъсири тишларнинг илдизигача бориб етади ва дардни секинлаштиради, прополис эса энг майда ёриқларни ҳам пломбалаб ташлайди. Шундай қилиб тишлар табиий йўл билан тўлиқ тузалади!
Қора шишадан қилинган банкачага ярим стакан игир ўсимлиги илдизлари ва 15-20 грамм эзилган прополисни солинг ва устидан зайтун мойи қуйинг. Аралашмани илиқ, қоронғи жойда 10 кун давомида сақланг.
Қўлланилиши. 1 қошиқ аралашмани оғзингизга солиб, 5-10 дақиқа давомида сақлаб туринг. Бу муолажани ухлашдан олдин ёки тишлар қаттиқ оғриганда амалга ошириш мумкин. 1-3 кун ичида дард умуман йўқ бўлиб кетади. Даволаниш муддати – 3-5 ҳафта.
Бундан ташқари тишларни даволаш учун қуйидаги усулларни ҳам қўллаш мумкин:
Игир ўсимлиги қайнатмаси билан оғизни чайқанг, ҳамда прополис бўлагини оғриётган тишга ярим соатга қўйиб туринг. Бу амални бир неча кун, токи кариес бутунлай йўқолмагунича (муддат бир ойдан кам бўлмасин), такрорлаб туринг.
Прополисни, шунингдек, “шакарсиз сақич” сифатида ишлатиш ҳам жуда фойдалидир. Прополис антибактериал ва замбуруқли бактерияларга қарши восита эканлигини олимлар аввалдан билишади. Бугунги кунга келиб Нью-Йорк штатидаги Рочестер университети олимлари прополис хусусан кариесни келтириб чиқарадиган бактерияларга қарши жуда фойдали восита, чунки у бу бактерияларни бутунлай озуқадан маҳрум қила олиш хусусиятига эга эканлигини тасдиқлашди. Прополис тишларни, тиш эмалини даволайди ва мустаҳкамлайди. Унинг таркибида 300 га яқин фойдали унсурлар мавжуд, масалан, прополис таркибидаги “А” витаминнинг ўзи сабзи таркибидагига қараганда 400 марта кўпроқ. Бундан ташқари, овқатлангандан сўнг кунда бир марта 1-3 грамм прополисни чайнаш фойдадан холимас. Таъкидлашларича, оғизни чайқаш учун мўлжалланган суюқликга 1 томчи прополис қўшилса, бу оғиз бўшлиғини пародонтоз, гингивит, стоматитдан сақлайди, кариеснинг ривожланишига тўсқинлик қилади, тишларнинг эрта қаришига йўл қўймайди. Агар сув ёки овқатга 3-5 томчи прополис қўшилса, бу овқатни ҳазм қилиш органлари иммунитетини мустаҳкамлайди, яраларнинг тез битишга ёрдам беради, безовта қилувчи омилларни енгади.
6-даво усули
Майда денгиз тузи ёки денгиз тузи аралаштирилган сув эритмаси (жуда шўр бўлиши лозим) билан милкларни тозаланг. Милкларингизни уқаланг. Милклардаги қонли сариқсув бутунлай чиқмагунича уқалашни тўхтатманг. Милкларнинг қонашидан қўрқманг, чунки бу нормал ҳолат. Тозалаш вақтида милкларнинг қонаши – уларнинг тозаланаётганлигидан далолат беради.
Комментариев нет:
Отправить комментарий