ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 31 августа 2015 г.

йигитнинг иккинчи юраги


Простата бези   ёки йигитнинг иккинчи юраги нима?

Бу кўпчиликни ташвишлантирадиган касаллик айниқса кексаликда дард устига чипқон бўлади. Замонивий тиббиётда ушбу хасталикнинг даволашнинг жуда кўплаб усуллари мавжуд. Айни пайтда унинг халқ табобатида ўзлаштирилган турли гиёхлар воситасида хам чекинтириш мумкин .


    Юнонча prostatus сўзидан олинган бўлиб олдинда турувчи маънони англатади.
Простата бу эркак жинсий органидаги тоқ без. Кичик чаноқ бўшлиғида қовуқ остида бўлиб, қовуқ бўйинчаси ва сийдик чиқариш каналлари бошланғич қисмини ўраб туради.
   Простата бези без ва мускул қисмдан иборатдир. Без қисми уруғ суйилтирадиган суюқлик секрет ажратилади. Бу суюқлик спермага қўшилиб сперматозоидларни активлаштиради. Мускул қисми эса сийдик чиқариш каналининг  сфинектэри мускул қисқич хисобланиб шахват ва сийдик чиқишини ростлаб туради. Шунинг учун шахват ва сийдик аралашиб кетмайди. Простата безининг орқа юзаси тўғри ичакка тегиб туради. Шунга кўра врач тўғри ичакка бармоғини киритиб  безнинг турли касалликларини анқлайди. Прастата безининг яллиғланиши простатит деб аталади. (Бу тўғрисида қуйироқда ўқийсиз)

билса ҳазил


 БИЛСА ҲАЗИЛ .Ғани Мажид


Сўзлар билан олай чимдиб,
Билса ҳазил, билмаса чин.
Нуқсонларин олсин билиб,
Билса ҳазил, билмаса чин.
Гўзалман деб керилганлар,
Пардозларга берилганлар,

суббота, 29 августа 2015 г.

tabrik


                                                  Табрикнома
Ассалому алайкум хурматли дўстлар,опа-сингилллар,отахону-онахонлар!
Мен бирчангизни кириб келаётган 1 сентябр Мустақиллик бай-рами ила муборакбод этаман
. Она ватанимизнинг мустакиллиги абадий бўлсин!
Миллий истиклолимиз мангу яшасин!
Османимиз мусаффо халқимизнинг турмуши фаровон бўлсин,авлодларимиз баркамол,юрт элимиз тинг ва осойишта бўлсин!
Аввало сизларга ОЛЛОХимдан сихат- саломатлик,тинч-тотувлик тилаб қоламан деб сизларга хурмат ва эхтиром ила Абдуқодир Нурмухаммад ўғли Саттаров

четверг, 27 августа 2015 г.

холис хизмат


                        холис хизмат   (Абдуллаев Абдуғани)


Қўнғироқ чалиниб каридорда бир зумда тинчлик ҳоким бўлди. Энди фақатгина синифлардан ўқитувчиларнинг овозлари эштиларди. Шу пайт кутилмаганда каридордан оттинчи “б”нинг тўрт шунқори  синф тамон чопиб кела бошлади. Улар бирин кетин “мумкинми?” деб киришганда Зафар Сафарович энди дарснинг асосий қисмини бошлаган эди.
-            Ха азаматлар?- деди ўзини босиб, - Ҳар кун аҳвол шу экан-да? А? Қачон сенларни эсинг киради? Нима қўнғироқни эшитмадиларингми?
-            Эшитдик-деди Асад тиржайиб, гўё Зафар Сафаровичнинг уйидаги ишни қилиб келгандай хотиржам.
-            Одамда виждон бўлиши керак, бет бўлиши керак. Ҳар қандай масалада одамга бир марта танбех берилади, икки марта танбех берилади, боринг жуда ортиб кетса, безбет бўлса уч марта танбех берилади. Сенларга кеч қолишларинг тўғрисида неча марта танбех бердим. Гап таъсир қиладими сенларга ўзи? Мана ўтган сафар сенларни деб бир соат тарбиявий дарс қилдик. Яна ўша аҳвол,  ўша ахвол. Ўша куни сенлар тенги бир бола кинодан қолиб кетишига қарамай йўлдан ўтолмай турган бир ожиз одамни йўлдан ўтказиб автобусга ўтказиб кузатиб қўйганини газетадан ўқиб бергандим, эсларингдами?
-            Эсимизда – деди Самад ёнидаги Собирга бир қараб.

среда, 26 августа 2015 г.

ватаним

Абдулаев Абдуғани
ВАТАНИМ

Боғланганман сенга жон ўлкам,
Сенсиз яшолмаслигим аниқ,
Сен борсанки шодликлар ҳамдам,
Фикрларим теран ва тиниқ.


Чидолмайман бир ой кўрмасам,
Соғинаман онажонимдай,
Сен паноҳсан бошимда ҳар дам,
Меҳрибонсан отажонимдай.

понедельник, 24 августа 2015 г.

Абдулхамид Чўлпон гузари


                    БОБОМИЗ  АБДУЛХАМИД ЧЎЛПОН  хотирасига бағишланди

Бугун  Андижан вилояти «ЧЎЛПОН » жамғармаси хамкорлигида хамда Андижан туман хокимлиги ,туман халк демократик партияси сайи харакати Билан Андижан туман ШАРК ЮЛДУЗИ МФЙ ХРАБЕК ҚФЙ да АБДУЛХАМИД ЧЎЛПОН хотирасига ЧУЛПОН ГУЗАРИ ини очилиш маросими бўлди.

Бу маросимга асосан махала ахлидан ташкари А.Чўлпонни қариндош уруғлари ва дўсу-биродорлари йиғилишди.
Йиғилишни «ЭЪЗОЗ» ашула ва ракс ансамбили рахбари Маҳамматжон Юсипов кириш сузи Билан очди хамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси хузиридаги ННТ ва Фуқоролик жамиятининг бошқа институтларни қўллаб-қуватлаш Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент камисияси тамонидан  Андижон вилояти “ЧЎЛПОН” хайрия жамғармаси серфикатини тантановор уюшма раиси М.Хотамхожи га топширди.

понедельник, 17 августа 2015 г.

парманчак нима


ЗАНГОРИ МАЙМУНЖОН (парманчак)
ЕЖЕВИКА СИЗАЯ
RUBUS CAESIUS


Бўйи 50-150 см атрофидаги ётиб ўсувчи ярим бута. Май-июнь ойларида гуллаб, июнь-июлда меваси пишади. Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Наманган, Фарғона, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларидаги тўқайзорларда, ариқ бўйларида, жарликларда, бутазорларда, тоғ ёнбағирларидан бошлаб, ўрта қисмигача бўлган жойларда ўсади. Пояси цилиндрсимон, шохланган, майда тиканлар билан қопланган. Барги уч пластинкали мураккаб. Пояда узун банди билан кетма-кет жойлашган. Баргчалари қийшиқ, тишсимон қиррали, ўртасидаги тухумсимон, ромбсимон шаклда, икки четдагиси эса икки бўлакли. Гуллари оқ, қалқонсимон шингилга тўпланган. Меваси – қизил, сершира,