🏻ЧИН ДЎСТЛИК” ҲАҚИДА
Донолар: “Чин дўст – экинзор даладир” деганлар. Далага ишлов берсанггина ундан яхши хосил оласан. Дўстлик ҳам худди шундай. Сен дўстингга меҳр-мурруватли бўлсанг, сен ҳам меҳр-мурруват кўрасан. Аммо дўстлар орасида шундайлари ҳам бўладики, ёки бойлигингга ёки мавқеингга қараб дўстлашади.
Қадимда бир бадавлат йигит бўлган экан. Уни соясига салом берадиган дўстлари кўп бўлиб, атрофида парвона экан. Уни содиқ
хизматкори ҳам бўлиб, ақл бобида пешволардан экан. Бир куни хизматкор хожасига атрофингиздаги дўстларингизнинг ҳаммаси ҳам сизга содиқ дўстмикан дебди. Йигит албатта содиқда деб жавоб қайтарибди. Бўлмаса сиз бирор хафта кўринмай туринг, мен уларни синовдан ўтказаман деб, хожасидан рухсат олибди. У хожасининг дўстлариникига бир-бир бориб, дўстларингиз касодга учради, ёрдам берсангиз деб ёрдам сўрабди. Уларнинг ҳаммаси ҳар хил баҳона топиб, ёрдам беришдан бош тортишибди. Бу гапни эшитган йигит ниҳоятда хафа бўлибди. Уни яна бир дўсти бўлиб, кам учрашар экан. Хизматкорига ўша дўстнининг манзилини бериб, уникига ҳам бориб кўрчи дебди. Бу гапни эшитган у дўсти, “Сен шу ерда туриб тур, мен ҳозир” деб ташқарига чиқиб кетибди. Бир оздан сўнг бир даста пул кўтариб кириб, "буни дўстимга бер, ҳозирча топганим шу" дебди. Бундан хурсанд бўлган йигит эртасига дўстидан хабар олиш учун борса, дўсти бир ойда келаман деб, уйидан чиқиб кетган экан. Кейинчалик билса, дўсти ўша пул учун ўзини қул қилиб бир ойга сотиб юборган экан... Ҳа, бу бир ривоят, аммо, ҳаётда шундай дўстлар ҳам бўлади. Кимда шундай чин дўст бўлса, у бахтли инсонлардан.
Аслида дўстлик фақатгина инсонлар ўртасида эмас, мамлакатлар орасида ҳам бўлиши мумкин. Коронавирус тарқалишининг бошланғич кунларида мамлакатимиз биринчилардан бўлиб, Хитой давлатига ёрдам қўлини чўзди. Бу чин дўстлик эмасми? Чин дўст, дўстининг бошига иш тушганда бирга бўлади ва қўлидан келган ёрдамни беради. Бугун юртимиз синовли кунларни бошидан ўтказмоқда, шундай кунда бир-биримизга дўстлик қўлини чўзмасак, ким деган одам бўламиз.
Абдусалом ИСАҚОВ.☝️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ ВА КАНАЛИМИЗГА УЛАНИНГ!!!👉🏻 🌷 👉🏻https://t.me/malhamuz каналига аъзо бўлиб, юртимиз ва жаҳон тиббиёти янгиликларидан баҳраманд бўлинг! 🙏🏼 Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш 🦋🌐 Сайт: www.malhamuz.blogspot.com
📩 Почта: malham53@gmail.com ☎️ Телефон: +998-99-906-33-66
📲 Telegram: 🥀🕊💞 👉🏻@malhamuz 💞✨🌙

Комментариев нет:
Отправить комментарий