ТЎҲМАТ
1. Ай тўҳмат! Айри тил, судранган илон,
Танимга чирманиб йиртар бўғзимни.
Тўҳмат чангалида бир пулдир иймон,
Чалпир ўзлигимни, ҳаққон сўзимни.
Ёвуз шайтанатнинг чиркин аъмоли,
Наҳот бир миллатнинг бошига етар.
Наҳот чекинмасдир вабо шамоли,
Наҳотки ўзбекнинг Борлиги битар?
Кишанлар, занжирлар шовқини тинмас,
Наҳотки тескари айланмас борлиқ.
Коинот меҳвари бузилмас, синмас,
Алданган Ақлнинг маҳрими зорлиқ?
Бу аянч поданинг чўбони қайда?
Ўлимга шайланган қўйларни ҳайда!
2. Ўн эмас, юз эмас, ўн минг чорасиз,
Бўйнида тўхматнинг мараз нишони.
Эзилиб, тизилиб қайга борасиз,
Қайларга йўртасиз, қуллар карвони?!
Келгинди, босқинчи, исқирт қартабон,
Юртимни қонларга ботирди, ё Раб.
Ботирлар, шоирлар бўксиб юзтубан,
Кўзларин чирт юмиб ўтирса, ё Раб.
Бу қонли ўйинни Аллоҳ кўрмасми?
Қутлуғ Туркистоним, имдодинг йўқми?
Сотқинлар кармасми? Хоин кўрмасми?
Дунёни бузғувчи фарёдинг йўқми?
Муқаддас Туроним, сесканиб тўлғон,
Қўлларингни узат, чирпаниб уйғон!
3. Тўҳмат балосидан қутқар, Уқубат!
Ватаним бошида мазаллат рўмол.
Тўҳмат тутқуниман! Исмим менинг тўҳмат!
Бу тавқи тамғани кўкрагимдан ол.
Жаллодлар даврони, тўҳмат замони,
Тўйдирдинг! Ғунчани эзғиб сўлдирдинг.
Қарғишлар, фиғонлар тутди самони,
Ўлдирдинг инсонни! Қусқиб ўлдирдинг!
Золим, қон ичарсен, охир қон тутар,
Тўмарис меши бор, қондирар ўчин.
Уйғон, уйғон, элим, бошингни кўтар,
Ҳақ учун, муборак Ҳақиқат учун,
Фақат сен ҳақдирсан! Замонлар ўтар.
Етар! Кўксингга ур қасос қиличин!
4. Милкда мангумидир заҳарли тикон?
Аввал Ёлғонмидир, сўнгра Қутлуғ Сўз?
Қўли узун экан, йўли кўп экан,
Умри узоқ экан ёлғоннинг, афсус.
Совуқ ёлғонзорнинг мозори очиқ,
Хўрланган қисматлар чирқираб ётар.
Бу қайюр вабонинг шамоли аччиқ,
Кўзинг ачишдими, Авлиё Ота?
Ҳақиқат каъбаси! Тингла додимни,
Исо Масиҳ, уйғон, додимга еткил.
Оқла суягимни, оқла зотимни,
Ҳақ бирлан бирга бўл! Ё мутлақ – Битгил!
Ўзбек илдизининг оҳидир – оҳим,
Сендан бўлак суянчим йўқ, Аллоҳим!
РАУФ ПАРФИ ☝️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ ВА КАНАЛИМИЗГА УЛАНИНГ!!! !👉🏻 @malhamuz🌹☝🏻шъер ёққан бўлса🌷 👉🏻https://t.me/malhamuz каналига аъзо бўлиб, юртимиз ва жаҳон тиббиёти янгиликларидан баҳраманд бўлинг! 🙏🏼 Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш 🦋🌐Сайт: www.malhamuz.blogspot.com
📩 Почта: malham53@gmail.com ☎️ Телефон: +998-99-906-33-66
📲 Telegram: 🥀🕊💞 👉🏻@malhamuz 💞✨🌙
1. Ай тўҳмат! Айри тил, судранган илон,
Танимга чирманиб йиртар бўғзимни.
Тўҳмат чангалида бир пулдир иймон,
Чалпир ўзлигимни, ҳаққон сўзимни.
Ёвуз шайтанатнинг чиркин аъмоли,
Наҳот бир миллатнинг бошига етар.
Наҳот чекинмасдир вабо шамоли,
Наҳотки ўзбекнинг Борлиги битар?
Кишанлар, занжирлар шовқини тинмас,
Наҳотки тескари айланмас борлиқ.
Коинот меҳвари бузилмас, синмас,
Алданган Ақлнинг маҳрими зорлиқ?
Бу аянч поданинг чўбони қайда?
Ўлимга шайланган қўйларни ҳайда!
2. Ўн эмас, юз эмас, ўн минг чорасиз,
Бўйнида тўхматнинг мараз нишони.
Эзилиб, тизилиб қайга борасиз,
Қайларга йўртасиз, қуллар карвони?!
Келгинди, босқинчи, исқирт қартабон,
Юртимни қонларга ботирди, ё Раб.
Ботирлар, шоирлар бўксиб юзтубан,
Кўзларин чирт юмиб ўтирса, ё Раб.
Бу қонли ўйинни Аллоҳ кўрмасми?
Қутлуғ Туркистоним, имдодинг йўқми?
Сотқинлар кармасми? Хоин кўрмасми?
Дунёни бузғувчи фарёдинг йўқми?
Муқаддас Туроним, сесканиб тўлғон,
Қўлларингни узат, чирпаниб уйғон!
3. Тўҳмат балосидан қутқар, Уқубат!
Ватаним бошида мазаллат рўмол.
Тўҳмат тутқуниман! Исмим менинг тўҳмат!
Бу тавқи тамғани кўкрагимдан ол.
Жаллодлар даврони, тўҳмат замони,
Тўйдирдинг! Ғунчани эзғиб сўлдирдинг.
Қарғишлар, фиғонлар тутди самони,
Ўлдирдинг инсонни! Қусқиб ўлдирдинг!
Золим, қон ичарсен, охир қон тутар,
Тўмарис меши бор, қондирар ўчин.
Уйғон, уйғон, элим, бошингни кўтар,
Ҳақ учун, муборак Ҳақиқат учун,
Фақат сен ҳақдирсан! Замонлар ўтар.
Етар! Кўксингга ур қасос қиличин!
4. Милкда мангумидир заҳарли тикон?
Аввал Ёлғонмидир, сўнгра Қутлуғ Сўз?
Қўли узун экан, йўли кўп экан,
Умри узоқ экан ёлғоннинг, афсус.
Совуқ ёлғонзорнинг мозори очиқ,
Хўрланган қисматлар чирқираб ётар.
Бу қайюр вабонинг шамоли аччиқ,
Кўзинг ачишдими, Авлиё Ота?
Ҳақиқат каъбаси! Тингла додимни,
Исо Масиҳ, уйғон, додимга еткил.
Оқла суягимни, оқла зотимни,
Ҳақ бирлан бирга бўл! Ё мутлақ – Битгил!
Ўзбек илдизининг оҳидир – оҳим,
Сендан бўлак суянчим йўқ, Аллоҳим!
РАУФ ПАРФИ ☝️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ ВА КАНАЛИМИЗГА УЛАНИНГ!!! !👉🏻 @malhamuz🌹☝🏻шъер ёққан бўлса🌷 👉🏻https://t.me/malhamuz каналига аъзо бўлиб, юртимиз ва жаҳон тиббиёти янгиликларидан баҳраманд бўлинг! 🙏🏼 Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш 🦋🌐Сайт: www.malhamuz.blogspot.com
📩 Почта: malham53@gmail.com ☎️ Телефон: +998-99-906-33-66
📲 Telegram: 🥀🕊💞 👉🏻@malhamuz 💞✨🌙
Комментариев нет:
Отправить комментарий