ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 31 марта 2020 г.

Қумрон

Abduqadir Sattarov
🐫Қумрон - туя сутини махсус усулда ачитилгани. Мазаси нордон, хушбўй ҳидга эга. Бир кунда бир литрдан қумрон ичилса ични тозалаш ҳисобига ёмон моддаларни, касалликларни танадан, томирлар ичини холестриндан ва қуйилган қонларни суюлтириб чиқиндаларни ҳайдаш билан кучли фойда беради. Нафас йўлини балғамдан, нафас қисилишидан даволайди. Турли ўпка касалликлари, йўтал хуружлари яхши даволанади. Қандли диабет касалликларида фойдаси чексиз. Юрак хуружларида, қон томир етишмов-чилигида ва
асаб-нерв касалликларида қумрон яхши фойда қилади. Сурункали жигар касалликларини қонни ювиш билан даволайди. Сут таркибида яллиғланишга қарши табиий антибиотиклар (турли микроорганизмларнинг ўсиши, ривожланишини тўхтатувчи моддалар) бор. Қумрон-иштаҳани очади, асабларни тинчлантиради, ухлатади беморни мижозини ва таъбини ҳисобга олиб қумронга янги соғилган туя сутини қўшиб, қумронни таъмини мўътадил қилиб олиш ҳам мумкин.Ошқозо ичак яралари касалликларида туя сутини янги соғилганини истеъмол қилинади. Уч маҳал овқатдан икки соат олдин ичилади. Маслаҳат: Сутли баклажкаларни совутгични пастки қисмида олдиндан музлатиб олинган сув-ли баклажкалар билан бирга аралаштириб сақланса, сут муздай совуқ бўлади-ю, музламайди. (Сут соғилиши биланоқ +4 даражагача совутиб олинса ва шу даражада сақланса ачитувчи бак-териялар суст яъни фаол эмас ҳолатда бўладилар.) Мазкур усул билан сутни етти-ўн кун янгидай сақлаш мумкин. Ўзбекистон Республикаси вазирлар маҳкамасининг 2011 йил 28 апрель-даги 122-сонли қарорининиг 1-иловасига асосан хом сут учун сертификат талаб қилинмайди.
СУРУНКАЛИ ЖИГАР КАСАЛЛИКЛАРИДА: 
1.Асабийлашмайди. (Бировни хафа қилмайди, бировдан хафа бўлмайди. ) 
2.Оғир кўтармайди.
3. Нон, хамирли овқат, аччиқ-шўр истеъмол қилмайди. Ҳазм қилиниши оғир бўлган овқатлар жигарни тўқималарини тикланишини қийинлаштиради. Овқат яхши хазм бўлиши учун кичик луқмаларда ейиш ва кўп чайнаб кейин ютиш керак.
Аччиқ, ширин анор тенг миқдорда олиниб, суви сиқилиб ҳар куни 400граммига бир чой қошиқ асал билан истеъмол қилинади. Товуқ (ёки қуён) гўшти солинган мастава, шўрва, карамга ўралган димламалар истеъмол қилиш мумкин. Товуқ (ёки қуён) гўшти жигардаги овқат хазмини енгиллаштириб, жигардаги некрозланган хужайраларни тиклайди. Бир умр фойдаланилса ҳам асорати йўқ, фойдаси 100%. Ялпиз (ҳулва), хардал (горчичник истеъмол қилинадигани) овқатга қўшиб ейилади (бир чой қошиқдан).
Уч ош қошиқ арпани 200 грамм сувда титилгунича қайнатиб сўнгра сузиб олиб чой ўрнига ичилади (сийдиради, жигарни тозалаб шишни қайтаради).
Чувалчангни (лой хўрак, ёмғир чувалчанги, илон чувон) қуритилганини бир чой қошиқ-дан икки маҳал оч қоринга ичилса жигарни қаттиқлашган томирларини очишда таъсири ниҳоятда натижали бўлади. Чувалчангни ичини лойдан тозалаш усули; чувалчангни шўр сувга 10-15 минут солиб қўйилади. Кейин сувда тозалаб ювиб, қуритиб, туйиб қўйилади.
Ҳар куни бир дона сармсоқ пиёзни сувда ёки овқатда пишириб кейин иккига бўлиб асал қўшиб истеъмол қилинса жигар томирларини ва қонни чиқиндилардан тозалаб яхши фойда қилади. Лавлаги (қизилча) қонни кўпайтиради. Петрушка сийишни кўпайтиради.
Жигарда ва талоқда шиш бўлса, беморда хансираш кузатилса дарё қурбақасидан шўрва ичиш тавсия қилинади. Чувалчанг ва дарё бақаси жигар тўқималарини янгилайди. Гепотитларда катта фойда келтиради. Церрозни олдини олади, бошланган бўлса ҳам фойда қилади.
Қорин бўшлиғида сув тўпланганда овқатни тузсиз пиширилади. Овқатни еётганда ҳам туз сепмай истеъмол қилинади. Тузсиз овқатни таъмини яхшилаш учун лимон, узум сиркаси, пиёз, лавр япроғи ва ўткир ҳидли сабзавотлардан фойдаланилади. Овқатни оз-оз ейиш керак.

Комментариев нет:

Отправить комментарий