САХОВАТПЕШАЛАР
Шукроналар бўлсинки, одамлар орасида саховатпешалар кўп. Юртимизга коронавирус балосининг тарқалиши билан ночор одамларга ёрдам қўлларини чўзувчилар ортиб бормоқда. Аммо орамизда қишда қор сўрасанг бермайдиганлари ҳам бор. Ҳа, беш қўл баробар бўлмайди. Ўйлаб қоламан, нега шундай? Ҳаммамиз
Яратганнинг бандасимиз. Ҳаммамизни она дунёга келтирган. Ёки бу тарбияга боғлиқми? Инсонларнинг бирини хасис, бирини саховатпеша бўлишининг сабаби нимада экан, ёки улар шундай бўлиб яраладими? Тўғри, бойлик ширин. Уни шундай бировга бериб юбориш осон эмас. Аммо у ўткинчику. Бугун бор, эртага йўқ бўлиб қолиши мумкин. Ном эса абадий. Саховатпеша бўлсанг “саховатли” деган ном оласан, хасис бўлсанг “хасис” деган. Аммо исроф деган нарса ҳам бор. Сахийлик қиламан деб исрофгарчиликка йўл қўйсанг, бу ҳам яхши эмас. Одамлар орасида бировнинг саховатига кўз тикмайдиганлари ҳам бор. Улар, бировнинг қўй гўштидан ўзларининг ёвғон шўрвасини афзал кўрадилар. Хуллас, дунёда турфа одамлар яшайди. Ҳаммалари ўзларини ақлли, билимдон ҳисоблайди. Ахир ким ҳам ўзини аҳмоқ ҳисоблаши мумкин. Кўп одамлар билан мулоқотда бўлиб, бунинг гувоҳи бўлганман. Энди ўйлаб кўрсам ўзим ҳам анча йиллар уларнинг орасида бўлган эканман. Аслида бундай одамларни ҳаётда яшашлари анча осонроқ. Чунки улар асл моҳиятни англаб етолмаганлари учун ўзларининг шу ҳолатини мақбул билади. Моҳиятни англаб етолган инсонлар эса сиқилади ва ўзларини адои тамом қилади. Аммо, уларнинг орқасидан “яхши” деган ном қолади. Бу уларнинг бахти. Қани энди ҳамма ҳам шундай бахтга сазовор бўлса.
Абдусалом ИСАҚОВ.

Комментариев нет:
Отправить комментарий