ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

суббота, 18 января 2020 г.

👍🏻Япония медицина ассоциацияси раиси: Табобат билан шуғулланувчиларга янада кўпроқ эркинлик бериш керак

🏻Япония медицина ассоциацияси раиси: Табобат билан шуғулланувчиларга янада кўпроқ эркинлик бериш керак

Ўзбекистон тиббий-илмий фаолият билан шуғулланувчилар табобат академияси ва Япония ноананавий ва профилактик медицина ассоциацияси
табобат йўналишида малака алмашади. Бу ҳақда Табобат академияси раиси, профессор Иброҳимжон Асқаров «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимовга берган интервьюсида айтиб ўтди.

Иброҳимжон Асқаров ва Кеничи Козу
Фото: «Дарё»

Профессор Иброҳимжон Асқаровнинг маълум қилишича, Табобат академияси вакиллари Японянинг Токио шаҳрида бўлиб, Япония ноанъанавий ва профилактик медицина ассоциацияси раиси, доктор Кеничи Козу билан табобат соҳасида ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилган.

Шарқ табобатида япон табобати ўзига хос. Кейинги йилларда улар эришган ютуқлар ҳам таҳсинга лойиқ. Кўп йиллик тажрибаларни алмашиш мақсадида Япония ноанъанавий ва профилактик медицина ассоциацияси фаолияти билан яқиндан танишдик.

Илмий ва амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришдик. Жумладан, даволаш ва дори-дармонларни қўллаш усуллари, илмий ишланмалар ва табибларнинг ишлаш механизмини бирга кўриб чиқадиган бўлдик.

Жаноб Кеничи Козу қарийб 100 йил аввал тўхтатиб қўйилган табиблик фаолияти Ўзбекистонда қайта қонуний тикланганини юқори баҳолади ва табобат билан шуғулланувчиларга янада эркинлик бериш лозимлиги ҳақида гапирди. Японияда бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам бемор замонавий ёки табобат усулида даволанишни ўз ихтиёрига кўра танлашни жорий этиш фойдали эканлигини билдирди.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясида халқ табобати ихтисослиги бўйича янги фан очилгани, халқ табобати ихтисослиги бўйича тиббиёт, фармацевтика ва кимёдан илмий даража бериш йўлга қўйилгани ҳам доктор Кеничи Козуда қизиқиш уйғотди. Чунки Японияда ушбу масалалар ҳали кўриб чиқилмаган экан.

Бу каби халқаро алоқаларни йўлга қўйиш ўзбек табобати ютуқларини ҳам четга олиб чиқишга ва дунё тажрибалари асосида янада ривожланишига хизмат қилади. Япония билан ҳамкорлигимиз бу йўлда катта қадам бўлади, деб ўйлайман.

Иброҳимжон Асқаров, профессор, Ўзбекистон тиббий-илмий фаолият билан шуғулланувчилар табобат академияси раиси

Маълумот учун, «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги қонунига мувофиқ тиббий маълумотга эга бўлмаган шахслар ҳам Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш бўйича махсус комиссиянинг хулосаси асосида халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.

Мавзуга доир:

Табобат академияси калтакланаётган шифокорларни ҳимоя қилишда давлат органларига кўмаклашади

Табобат академияси раиси: Табиб шифокорни, шифокор эса табибни тан олиши керакCоғлиғингиз учун  севимли канал . Сизлар билан доим  🌷Дўстларингиз билан бўлишинг🙏🏼💞 Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш.💕 Биз билан бирга қолинг афсусланмайсиз Бизни кузатиб боринг!!!  👉🏻🌷сайтда   www.malhamuz.blogspot.com        
телеграмда 👉   @malhamuz  ёки   онлайн  телеграмда 🌷🥀🕊 https://t.me/malhamuz

Комментариев нет:

Отправить комментарий