ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 15 января 2020 г.

🏻Аутсорсинг нима? Нима учун у соғлиқни сақлашда долзарб бўлиб қолди !


🏻Аутсорсинг нима? Нима учун у соғлиқни сақлашда долзарб бўлиб қолди !

Аутсорсинг (инглизча «outsourcing» – ташқи пудрат) – бу ташкилот томонидан ишлаб чиқариш-тадбиркорлик фаолиятининг муайян турлари ёки функцияларини шартнома асосида керакли соҳада фаолият юритаётган
бошқа компанияга ўтказилиши. 

«Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасидаги ташкилотларда аутсорсинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» Ҳукумат қарори (16-сон, 10.01.2020-й.) қабул қилинди.
https://lex.uz/ru/pdfs/4696120

Қарорга мувофиқ, ССВ тузилмасидаги ташкилотларда қуйидаги хизматлар аутсорсингга ўтказилади:
Нотиббий хизмат турлари:
мижозларни овқат билан таъминлаш;
кир ювиш хизмати;
бино ва иншоотларни сақлаб туриш, шунингдек, уларни муҳандислик-техник тизимларига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш
Тиббий хизмат турлари:
тиббий буюмларни зарарсизлантириш.
Мазкур рўйхатда келтирилмаган хизматлар аутсорсингга давлат тиббиёт ташкилотининг ташаббуси асосида ССВ билан келишилган ҳолда ўтказилади.
Қарор билан тасдиқланган низомга кўра, аутсорсинг хизматларига (мижозни овқат билан таъминлаш хизматидан ташқари) ҳақ тўлаш миқдорлари ССВ тузилмасидаги ташкилотлар томонидан тегишли хизмат таннархига аутсорсинг харажатларини қоплаш мақсадида 20 фоизгача устама ҳақни ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
Тарихга назар ташласак, советлар тузумида ташкилотлар «давлат ичра давлат» шаклида тузилган. Юзага келадиган барча муаммолар корхона доирасида ҳал қилинган, ташкилот штатида барча эҳтиёжлар учун керак бўладиган бўлимлар бўлган, аммо улар ташкилот ихтисослигига мос эмас, бегона эди. Табиийки, улар фаолиятини такомиллаштириш билан ҳеч ким жиддий шуғулланмаган, юзага келадиган одатий муаммолар ҳам катта куч ва харажатларни талаб қилган. Аёнки, бундай ишлаб чиқариш муносабатлари самарали бўла олмасди, чунки моддий, молиявий ресурслар, кадрлар ресурсларидан оқилона фойдаланилмаган. Жаҳон тажрибаси аллақачон ташкилотни (корхона, фирмани) унга хос бўлмаган функциялардан озод қилиш, уларни ихтисослаштирилган муассасаларга бериш мақсадга мувофиқлигини кўрсатди. Тадбиркорлик фаолиятини самарали олиб бориш ва рақобатбардошликни ошириш учун бизнесни бошқаришнинг янги йўлларини излаш ва мақбул усулларини қўллаш лозим. Шундай бошқарув шаклларидан бири аутсорсингдир.

Аутсорсинг (инглизча «outsourcing» – ташқи пудрат) – бу ташкилот томонидан ишлаб чиқариш-тадбиркорлик фаолиятининг муайян турлари ёки функцияларини шартнома асосида керакли соҳада фаолият юритаётган бошқа компанияга ўтказилиши.


Аутсорсинг технологиясининг жорий этилиши нафақат давр талаби билан белгиланиб қолмасдан, балки бир қатор норматив ҳужжатлар: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 сентябрдаги ПФ-5185-сон «Ўзбекистон Республикасида маъмурий ислоҳотлар концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги; 2017 йил 29 ноябрдаги ПФ-5264-сон «Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармонларида; Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3450-сон «Хусусий тиббиёт ташкилотларини ривожлантириш бўйича қўшимча шарт-шароитларни яратиш тўғрисида»ги Қарорида ҳам тартибга солинган. Ўзбекистонни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгилаб берилган бўлиб, уларда жаҳон илм-фани ва инновацион фаолият ютуқларидан жамият ва давлат ҳаётининг барча жабҳаларини уйғун ва барқарор ривожлантиришнинг муҳим омиллари сифатида фойдаланиш назарда тутилади. Ўз ҳолича, аутсорсингни қўллаш корхона учун унинг харажатлари, даромадлари ва таваккалчиликларини бошқариш нуқтаи назаридан, инновацион бошқарув ёндашувидир.

Malham Uz, [16.01.20 07:39]
Бундан ташқари, илмий тадқиқотлар ва инновацион фаолиятни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, илмий тадқиқотлар ва инновацион фаолият соҳасидаги истиқболли маҳаллий ютуқларни илгари суриш ва жорий этишнинг самарали механизмларини яратиш, табиатни муҳофаза қилиш, ресурсларни ва энергияни тежаш технологияларини фаол жорий этиш, жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва соғлом авлодни тарбиялашга қаратилган комплекс тизимни яратиш, соғлиқни сақлашда инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни тарғиб қилиш, тармоқни ҳар томонлама ривожлантиришни таъминловчи замонавий технологияларни жадал жорий этиш орқали инновацион ёндашувларни мамлакатни ривожлантиришга хизмат қилдириш – буларнинг ҳаммаси шуни англатадики, маҳаллий ташкилотларда даволаш-профилактика муассасасига юзага келаётган ўзгаришлар ва янги тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда бизнес-жараёнларни бошқаришга профессионал даражада кўмаклаша оладиган турли ихтисослаштирилган компаниялар хизматларига эҳтиёж пайдо бўлади. 

Аутсорсингнинг афзалликлари нимада?
Аутсорсинг ўз касбининг усталари тажрибасидан фойдаланиш, тор ихтисосдаги ишлар (функциялар)ни бажариш билан боғлиқ таваккалчиликларни қисқартириш ҳамда ички ресурслардан фойдаланиш ҳисобига харажатларни камайтириш, киритилган маблағлар самарадорлигини ошириш имконини беради. Функцияларнинг бир қисмини аутсорсингга бериш харажатларни камайтириш ва бўшаган моддий, ташкилий, молиявий ва инсон ресурсларини янги йўналишларга қаратиш ёки тор ихтисослаштирилган ёндашувни талаб қилмайдиган саъй-ҳаракатларни жамлаш ҳисобига корхона самарадорлигини оширади. 

Аутсорсинг мамлакатдаги корхоналар фаолиятининг турли соҳаларида қўлланилади. Аутсорсинг хизматларини таклиф қилувчи ҳамда «Golden Pages» расмий реклама-ахборот каталогида рўйхатга олинган (2017 йил декабрь ҳолатига) компанияларни таҳлил қилиш шуни кўрсатдики, таклифларнинг оммавийлиги бўйича 1-ўринни IT-аутсорсинг, 2-ўринни – бухгалтерия аутсорсинги турли модификацияларда эгаллаган (1-жадвалга қаранг). 

Маълумотномада ҳамма аутсорсинг компаниялари ва ҳамма аутсорсинг турлари берилмаган (масалан, юридик хизматлар, лойиҳалаштириш бўйича субпудрат хизматлари, бошқа корхоналар ва авиакомпанияларда машиналарни бошқаришга ҳайдовчилар ва самолётларни бошқаришга учувчиларни бериш (персонал лизинг) ҳам аутсорсинг турларидир). 

Ўринли савол туғилади: буюртмачи корхонанинг ўз ҳудудида бошқа ташкилот ресурсларини жалб қилган ҳолда кўрсатиладиган хизматларнигина аутсорсинг деб ҳисоблаш керакми ёки буюртмачи корхонадан ташқарида хизматлар кўрсатиш аутсорсинг бўладими? 

  Мисол.

Меҳмонхона кимёвий тозалаш корхонаси билан шартнома тузади ва йил давомида у ерга мунтазам чойшаб, дастурхон, сочиқлар ва ҳ.к.ларни олиб боради. Кейинги йил меҳмонхона кадрлар агентлиги ёки ихтисослаштирилган сервис компанияси билан мунтазамлилик асосида кимёвий тозалаш бўйича мутахассисларни бериш ҳақида шартнома тузиш имкониятини кўриб чиқади. Мутахассислар тасдиқланган жадвал бўйича муайян вақт давомида муайян ишларни бажариш учун келиб турадилар. 

Биринчи ҳолда ҳам, иккинчи ҳолда ҳам бу аутсорсингдир. Хизматларнинг қайси ҳудудда кўрсатилиши аутсорсинг учун аҳамиятли эмас. 




Аутсорсинг тавсифи:

·        корхона (ДПМ) ва ихтисослаштирилган ташкилот ўртасида муайян функцияларни ва алоҳида бизнес-жараёнларни профессионал даражада бажариш учун бериш ҳамда корхонанинг техник, ахборот ва инфратузилма тизимларининг узлуксиз ишини қўллаб-қувватлаш ҳақида шартноманинг бўлиши; 

·        тузиладиган шартноманинг узоқ муддатлилиги (бир йилдан кам эмас);

·        бажаришга асосий бўлмаган (ихтисослаштирилмаган) функцияларнинг берилиши;

Malham Uz, [16.01.20 07:39]
Аутсорсинг қачон қўлланилади
Бугунги кунда анча кўп ташкилотлар у ёки бу функцияларни Аутсорсинг хизматларини таклиф қилувчи ҳамда «Golden Pages» расмий реклама-ахборот каталогида рўйхатга олинган (2017 йил декабрь ҳолатига) компанияларига бериш ҳақида қарор қилмоқдалар. Кескин рақобат шароитида асосий вазифаларига кўпроқ эътибор бериб, иккинчи даражалиларини ихтисослашган компанияларга юклайдиган корхоналар афзалликка эга бўлмоқдалар. Ҳеч қандай ташкилот барча юмушларини – маркетинг билан шуғулланиш, бухгалтерия ҳисобини юритиш, ўз техникасига хизмат кўрсатиш, корхона ахборот тизимларини ва коммуникация инфратузилмасини сақлаб туриш, хоналарни ва мебелни тозалаш, юридик масалаларни ҳал қилиш, ўз мулкини муҳофаза қилиш ҳамда беморлар ва ходимларнинг хавфсизлигини таъминлаш, бланкларни ва ахборотномаларни нашр қилиш каби ишларни ҳаммадан кўра яхши бажаролмайди. Бундан ташқари, асосий бўлмаган фаолият турларини ривожлантиришга стратегик вазифаларни ҳал қилиш учун керакли бўлган ресурслар чалғитилади. 

  Мисол.

Йирик кўп тармоқли тиббий клиника раҳбари тушумлар ва харажатларни назорат қилишни яхшилаш, ходимларнинг ишини енгиллаштириш ва мижозлар учун қулайликлар яратиш мақсадида бизнес-жараёнларни автоматлаштиришга қарор қилди. Шу мақсадда клиникада тиббий ахборот тизими ўрнатилди. Бу тизимга мунтазам хизмат кўрсатиш, юзага келадиган техник муаммоларни ўз вақтида ҳал қилиш, ходимлар таркибида, иш жадвалида ўзгаришлар юз берганда, янги хизмат турлари, лаборатория текширувлари турлари пайдо бўлганда, нархлар қайта кўриб чиқилганда, қандайдир реагентлар тамом бўлганда ёки келиб тушганда тузатишлар киритиш ва ҳ.к.ни бажариш керак эди. Ушбу масалаларни ҳал қилиш учун ахборот технологиясига ихтисослашган бир нечта мутахассисни клиника штатига қабул қилиш мумкин. Альтернатив йўл – ахборот-коммуникация тизимлари бўйича хизматлар кўрсатишга ихтисослашган ташкилот билан шартнома тузиш. 

Биринчи ҳолда штатдаги IT-мутахассислардан иборот ички ресурс ҳосил қилинади, улардан исталган вақтда фойдаланиш мумкин. Муайян вазифаларни бажариш учун корхонанинг ички ресурсларидан фойдаланилиши (гап кадрлар салоҳияти ҳақида кетмоқда) инсорсинг деб аталади. Аммо, ахборот тизими барқарор ишлаётганда мутахассислар бекор туриб қолишлари эҳтимоли бор, бунда уларга иш ҳақи ҳисобланади, бундан ташқари, клиника касаллик варақалари бўйича нафақалар, таътил пулларини тўлаш, иш жойларини таъминлаш ва ҳ.к. бўйича харажатлар қилади. Шундай қилиб, у ёки бу мутахассисларнинг доим бўлишига эҳтиёж бўлмаган ҳоллар учун аутсорсинг ўринлидир. 


Мисол.

Тиббий клиниканинг ташриф буюрувчилар, мижозлар, ходимларни қўриқлаш хизматига эҳтиёжи бор. Биринчи вариант – қўриқлаш хизматларини кўрсатувчи агентлик хизматларидан фойдаланиш, хизмат ҳақи бир ойда 15 млн.сўмга тенг. Иккинчи вариант – штатга 11та одамни олиб, сменали иш графигини ташкил қилиш. 2-жадвалда иккита вариант бўйича қиёсий натижалар кўрсатилган. 


Шундай қилиб, клиника учун аутсорсингдан фойдаланиш тежамлироқ.

Шунга қарамай, доим ҳисоб-китоблар қилиш керак бўлади, чунки айрим аутсорсинг компанияларнинг хизматлари нархи штатга керакли мутахассисларни олишдан қиммат бўлиши мумкин. Бу айниқса бухгалтерия аутсорсинги, маркетинг аутсорсинги ва IT-аутсорсингга тегишли. 

Бухгалтерия аутсорсинги
Аутсорсингнинг оммабоп турларидан биттаси бухгалтерия аутсорсингидир. “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида” 1996 йил 30 августдаги 279-I-сон ЎзР Қонунида қайд этилишича, корхона раҳбари бухгалтерия ҳисоби юритишни шартнома асосида ихтисослаштирилган бухгалтерия фирмасига юклаш ҳуқуқига эга. 

Бухгалтерия аутсорсинги қуйидагиларни ўз ичига олади:

Бухгалтерия консалтинги – ҳисобда юзага келадиган муаммоларни ҳал қилиш учун ташқи мутахассисларга бухгалтерия соҳасида маслаҳатлар бериш. Бундай консалтинг бизнесни юритишнинг доим ўзгариб турувчи шароитларига ўз вақтида таъсирчанликни ошириш ва мослашиш учун керак. Агар маслаҳатлашув бўйича бир марталик шартнома тузилса, бу аутсорсинг ҳисобланмайди.

Malham Uz, [16.01.20 07:39]
Бухгалтерия ҳисобини юритиш, ёки бухгалтерлик ёрдами – бу мунтазамлилик асосида хизмат кўрсатиш бўлиб, бухгалтер вазифалари комплексини қамраб олади. Ташкилот бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича шартнома тузаётганда бутун масъулият юкини бухгалтерия аутсорсинги фирмасига юклайди. 

Бухгалтерия ҳисобини қўллаб туриш – электрон ҳисобот шаклларини тўлдириш ва юборишда ёрдам беришни назарда тутувчи хизмат. 

Бухгалтерия аутсорсингининг афзалликлари:

·        аутсорсингдан фойдаланадиган клиника бухгалтерни штатда сақлаш билан боғлиқ харажатларни тежайди; 

·        бухгалтер тўсатдан ишдан бўшаб кетса, клиника раҳбарияти янги ходимни излаш пайтида ишдан кетаётган бухгалтернинг ишини текшириш учун бирламчи ҳужжатлар ва ҳисоботларни ўрганишга вақт сарфламайди; 

·        буюртмачи корхона ахборотнинг маҳфийлиги кафолатларини олиши орқали қалтисликлар камаяди, давлат органлари томонидан турли жарималар қўлланилиши, корхона счётларининг ҳибсга олинишидан ишончли ҳимояланганлик. 

Маркетинг аутсорсинги
Қуйидаги ҳолларда маркетинг функциялари аутсорсингга берилади:

1.Клиника бозордаги фаолиятини эндигина бошлаётганда, шунинг учун у ҳали маркетинг бўлимини ташкил қилиш ва сақлаш учун етарлича вақт, молия ресурсларига ва ташкилий ресурсларга эга эмас. 

2.Клиника янги хизматларни жорий этмоқчи ва илгари сурмоқчи, аммо бу вақтинча маркетинг хизматини кенгайтиришни ёки лойиҳани талаб этилган даражага қисқа фурсатларда олиб чиқишни талаб этади. Аутсорсинг ёрдамида ўзига хос янги вазифаларни ҳал қилиш учун қўшимча малакали ресурслар жалб этилади, аммо бунда корхона штати кенгаймайди. 

3.Айрим маркетинг воситалари камдан-кам ёки кичик ҳажмда фойдаланилади, шунинг учун штатга қўшимча ходимларни олишдан маъно йўқ. 

4.Ташкилот бозорда анчадан бери фаолият юритади, етуклик босқичини бошидан кечирмоқда, бозор улуши ортмоқда, маркетинг хизматининг иши ҳажмлари ортиб бормоқда. Бу ҳолда маркетинг бўлими вазифаларининг бир қисмини ташқи хизмат кўрсатишга бериш учун унинг функцияларини қайта кўриб чиқиш мумкин. 

Одатда, қуйидаги маркетинг функциялари аутсорсингга берилади: 

·        маркетинг аудити (компания ички ва ташқи маркетинги ҳолати диагностикаси);

·        маркетинг тадқиқотлари;

·        рақобат муҳити мониторинги;

·        сотувларни рағбатлантириш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш;

·        тажрибали мутахассислар иштирокини талаб қиладиган бошқа ички ва ташқи маркетинг лойиҳалари.

Шундай қилиб, аутсорсинг тузилган шартнома доирасида ўз иши учун масъул бўлган маълум миқдордаги ҳамкорлар билан шартнома муносабатларига асосланади. 

Охир-оқибат, аутсорсинг махфий ахборот билан боғлиқ бўлган, профессионал даражада ва мунтазам ҳал этиладиган давомли (бир йил ва ундан ортиқ давом этадиган), намунавий вазифалар учун оптимал ҳисобланади. 

Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати  
👉Cоғлиғингиз учун  севимли канал . Сизлар билан доим  🌷Дўстларингиз билан бўлишинг🙏🏼💞 Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш.💕 Биз билан бирга қолинг афсусланмайсиз Бизни кузатиб боринг!!!  👉🏻🌷сайтда   www.malhamuz.blogspot.com        
телеграмда 👉   @malhamuz  ёки   онлайн  телеграмда 🌷🥀🕊 https://t.me/malhamuz

Комментариев нет:

Отправить комментарий