САТТАРОВ Абдуқодир🌶СОЧ НИМА ЎЗИ?
Соч фолликулдан ўсиб чиқади. Фолликул остида эса соч қопчаси жойлашган бўлиб, бу ерда ҳар бир сочнинг илдизи ривожланади. Соч толасининг ўзи протеиндан таркиб топган ва у кўпинча кератин деб ҳам аталади. Ҳар бир
кишининг сочи ўзига хос ўсиш даврига эга.Ўсиш даври– толанинг ўсиши ва дам олиш жараёнига бўлинади.Ҳар бир жараён ўз навбатида яна учта фазага ажратилади. Булар сочнинг ўсиши, йўқ бўлиши ва дам олишидан иборатдир. Соч қопчасида янги соч толаси пайдо бўла бошлаганда эски соч табиий равишда тўкилиб кетади. Ўртача 2 йилдан 4 йилгача яшайдиган сочимиз асосан кундузи ва кўпроқ баҳор ҳамда ёз ойларида нисбатан тезроқ ўсади. Ҳар куни бошимиздаги 60 тадан 100 донагача соч толаси тўкилиши мумкин.
СОЧ ТЎКИЛСА...
Аслида соч тўкилишининг сабаблари жуда кўп.Буни аниқлаш учун аввало умумий қон тахлилидан ўтиш керак.Чунки гемоглабин кам бўлса,албатта,соч тўкилади.
Иккинчидан,эндокринолог текширувидан ўтиб,бўқоқ бор йўқлигини аниқлаштириш лозим.Қалқонсимон безнинг турли кўринишдаги касалликларида ҳам соч тўкилиши ҳолатлари кузатилади.Бундай ҳолатда соч жудаям кўп тўкилади.
Агар уч ой соч тўкилса-ю,лекин унга қарши хеч қандай чора кўрилмаса,кейин муолажаларнинг фойдаси бўлмай қолиши мумкин.Шунинг учун уч ой ўтмасдан,зудлик билан даволаниш керак.Гемоглабин паст бўлгани учун соч тўкилаётган бўлса,қонни кўпайтирадиган препаратларни қабул қилиш буюрилади.Соч тўкилиши қалқонсимон без касаллиги оқибатида юзага келган ҳолларда,эндокринолог тавсияларига кўра,даво олиш зарур.
Баъзида бош терисида замбуруғ бўлганда ҳам соч тўкилиши рўй беради.Ҳеч бир муолажа ёрдам бермаганда трихолог шифокорга кўриниш мумкин.
1.Сочларга кефир ёки майонез суртиб, целлофан ва сочиқ билан ўранг-да, 20 дақиқадан сўнг ювиб ташланг. Сўнгра мойчечакли дамлама билан чайинг.
2.3 ош қошиқ шампунга 1 дона тухум, 1 ош қошиқ қуруқ желатин қўшинг-да, сочларингизни ювинг. Уларнинг ранги жилоланиб, қалин кўринади.
3.Шампунга Е, В, Р витаминлари ёки эфир ёғлари қўшиш ҳам фойда беради.
4.Сочларингизни йирик тузлар билан массаж қилинг. 10 дақиқалик уқалашдан кейин илиқ сувда шампунь билан ювинг.
5.1 бош пиёзни майдалаб, 1 стакан сувга солиб қўйинг. 1 кундан кейин уларни сочларингизга суртиб, 15 дақиқа кутинг. Сўнгра яхшилаб ювинг. Бу сочлар тўкилишини ҳам тўхтатади.
6.1 бўлак қовоқни олиб, қирғичдан ўтказинг. Сўнгра шарбатини ажратиб, унга исталган эфир ёғидан 2 чой қошиқ қўшинг-да, ниқобни сочларингизга узунлиги бўйича суртинг. Целлофан ва сочиқ билан ўраб, 25 дақиқа кутинг. Сўнгра илиқ сув билан ювинг.
7.1 дона сабзи шарбатига 1-2 чой қошиқ лимон шарбати ва зайтун ёғи қўшинг. Сочларингизга ниқобни 10 дақиқага суртиб қўйинг. Сўнгра ювасиз.
8.1 стакан кефирга 2 ош қошиқ асал ва 1 ош қошиқ зайтун ёғи солинг-да, сочларингизга суртинг. 15 дақиқа ўтгач, сочларни ювишингиз мумкин. Бу айниқса, қуруқ сочлар учун фойдали.
🙋♀️Соч ўсишини тезлаштирувчи воситалар
Барчага маълумки, сочлар чиройли, соғлом ва жилокор бўлиши учун уларни тўғри парваришлаш керак. Бунда муҳим ўринни эса уй шароитида тайёрланадиган ниқоблар эгаллайди. Улардан мунтазам равишда фойдаланиб, сочларнинг ўсишини тезлаштириш, тўкилишини тўхтатиш ва олдини олиш, уларга жилокорлик ҳамда саломатлик бахш этиш мумкин.
🌷Сочларнинг ўсишини тезлаштириш учун баъзи қоидаларга эътибор қаратиш муҳим:
Танланган шампун бош терингиз ҳолатига мос бўлиши керак. Сочларни ўстирувчи ҳамда тўкилишини олдини олувчи ниқобларни мунтазам равишда қўллаш лозим. Сочларни хеч қачон ҳўл ҳолатида тарамаслик керак. Бош терисини ҳар куни уқалаш лозим. Бош териси ва сочларга зарар етказиши мумкин бўлган ўткир тишли темир тароқлардан фойдаланмаганингиз маъқул. “Гуллаган” сочларни ҳар ой кестириб туриш керак.
🌶Соч ўсиши учун қалампир настойкаси.
Қалампир настойкаси худди ханталли ниқоб каби бош терисида қон айланишини тезлаштиради. Шунга кўра соч тўкилиши камаяди ва ўсиши тезлашади. Мазкур настойка ҳар бир дорихоналарда сотилади. Аммо уни уй шароитида мустақил равишда ҳам тайёрлаш мумкин. 3 дона аччиқ қалампир устидан 200 мл. ароқ қуйилиб, 2 ҳафта қоронғи жойда қолдирилади ва ҳар 4 кунда банка силкитиб турилади.
😊🌶Қалампир настойкаси қандай қўлланилади?
Қалампир настойкасини сураётганда бир марталик қўлқоплардан фойдаланинг. Биринчи навбатда сезувчанликка қарши тест ўтказинг. Настойкани тирсакнинг ички томонига суртинг. Агар хеч қандай аллергик таъсир сезилмаса, настойка бош терисига суртилади. Настойкани пахтали тампон ёрдамида бошга суриш, пипетга ёрдамида томизиш ёки пуркагичга қўйиб, бош терисига пуркаш мумкин. Бошни иситинг, яъни аввал полиетилен қалпоқ, сўнг паҳмоқ сочиқ ўранг. Бир соат ўткач, сочлар ювилиб ёғ суртилади. Бу сочларни намлаш учун жуда мухим.
😔🌶Қалампир настойкасидан қанча пайт фойдаланиш мумкин?
Ёғли сочлар - 3 кунда 1 марта. Нормал сочлар – 5 кунда 1 марта. Қуруқ сочлар - бир хафтада 1 марта. Янада самарали натижага эришиш учун настойкани ҳар бош ювишдан аввал қўллаш мумкин. Бироқ ундан ҳар куни фойдаланиш тавсия етилмайди.
🌶Тайёр қалампир настойкаси.
Дорихоналардан харид қилинган қалампир настойкасини шундайлигича бош терисига суриш мумкин. Шунингдек, ундан ниқоблар хам тайёрласа бўлади. Қалампир настойкасини ҳўл сочларга суриб бўлмайди. Зеро сув билан аралашган настойка кўпроқ куйдириш хусусиятига эга. Агар настойка сурилганда хеч қандай таъсир сезилмаса уни сув билан аралаштириш керак бўлади.
Соч тўкилиши ва унинг олдини олиш йўллари хусусида
Соч инсон ташқи кўринишининг энг муҳим аъзоларидан бири. Пардозчиларнинг сўзларига кўра, инсон чиройининг 80 фоизи юз териси текислиги ҳамда сочларининг соғлом кўриниши билан ўлчанар экан. Аксига олиб, шу икки омилнинг бири яъни соч тўкилиши эркакларнинг ҳақиқий бош оғриғига айланган. Тўғри, тақир боши билан ҳам жозибадорлигини йўқотмаган эркаклар кўплаб топилади, лекин каллик ҳаммага ҳам бирдек ярашавермайдида. Бу камчиликни дўппи билан яширишга шошилманг. Агар вақтида эхтиёт чорасини кўрсангиз, сартарошхонага яна анчагача дадил кириб бораверасиз деган умиддамиз.
☝🏻Мақола ёққан бўлса Дўстларингиз билан бўлишинг!👉🏻👍🏻Бизни кузатишда давом этинг! 🌹 Мен сизларни қадрлайман🌹2020 йил обуна учун куйдаги линкни босинг👉 @malhamuz Cоғлиғингиз учун севимли канал . Сизлар билан доим 👇🌷Дўстларингиз билан бўлишинг💕🙏🏼💞 Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш.💕 Биз билан бирга қолинг афсусланмайсиз Бизни кузатиб боринг!!! 🌷сайтда www.malhamuz.blogspot.com
телеграмда 👉 @malhamuz ёки онлайн телеграмда 🌷🥀🕊 https://t.me/malhamuz
Комментариев нет:
Отправить комментарий