ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 22 января 2020 г.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинади:
«Замон охирлашганда бу умматдан бўлган бир қавм маймунлар ва чўчқаларга айлантирилиб қўйилади». «Ё Расулаллоҳ, улар «Лаа илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур Расулуллоҳ» деб гувоҳлик беришмайдими?» деган саволни
саҳобалар сўрашганда, Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Гувоҳлик беришади, рўза тутишади, намоз ўқиб ҳаж қилишга ҳам боришади», дедилар. «Ундай бўлса, не сабабдан хорланишади?» дейилганда, Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Улар қўшиғу-куйлар, чилдирмалар ва куйловчи аёлларга берилиб, маст қилгувчи ичимлик ва ўйин кулгулари билан тунашади. Тонг оттиришганда маймунлар ва чўчқаларга айлантириб қўйилишади».
Мазкур ҳадисни шарҳлаб Ибнул-Қоййим роҳимаҳуллоҳ айтадиларки:
Маймун ва чўчқалар суратига айлатирилиб қўйилиш бу умматда воқеъ бўлган. Бўлиши ҳам керак эди. Бу нарса икки тоифада воқеъ бўлади. Биринчилари: Ёмон уламолар. Булар Аллоҳ таолонинг дини ва шариатини айлантириб юборган, Аллоҳ ва Унинг пайғамбари шаънига ёлғонларни тўқигувчи кимсалар бўлади. Бундай кимсалар Аллоҳнинг динини айлантириб юборганларидек, Аллоҳ ҳам уларнинг суратларини маймунлар ва чўчқаларга айлантириб юборади.
Иккинчилари: Фосиқлик ва ҳаромни ошкора қилгувчилар. Бу тоифалардан кимки бу дунёда маймун ва чўчқаларга айлантирилмаган бўлса, албатта қабрида ёки Охират кунида айлантириб қўйилади.
Ё Аллоҳ, биз ҳам тонг оттирганимизда кимнидир маймун ё чўчқага айлантириб қўйилишини кўришимиз ажабланарли нарса эмас экан-да! Ё Аллоҳ, бу хорликдан Ўзинг асра!
Имом Ал-Бухорий роҳимаҳуллоҳ «Саҳаҳул-Бухорий» китобларида келтирадилар, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар:
«Менинг умматимдан ҳақиқатда шундай қавмлар бўладики, улар зинони, ипакни, маст қилгувчи ичимликни ва қўшиғу-куйни ҳалолга чиқариб олишади».
Билиб туриб ҳаромни ҳалолга чиқариш куфр эканлиги ақида масалаларидан маълумдир.
Муҳтарам мўъминлар, бу далиллардан кейин куй ва қўшиқнинг ҳаромлиги ва хунук оқибатга олиб бориши тўғрисида иккиланмасангиз керак деб ўйлаймиз.
Сизларни ҳам, бизни ҳам, Аллоҳ таоло ҳаромдан асрасин!

Комментариев нет:

Отправить комментарий