ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 16 декабря 2019 г.

ТИБЕТ РОҲИБЛАРИНИНГ СИРИ

ТИБЕТ РОҲИБЛАРИНИНГ СИРИ
 Эҳтимол, сиз тибет роҳибларининг ёшартирувчи рецептлари ҳақида кўп эшитган бўлсангиз керак. Бу рецептлар 1971 йили Тибет ибодатхонасидан топилган бўлиб, эрамиздан олдинги VI асрда сопол тахтачага жадвал шаклида битилган.
 Тибет роҳибларининг бу қадимий муъжизакор
ёшартирувчи рецептларининг қайси бирини танласангиз ҳам, улар организмингизни ёғ ва ҳаттоки оҳакли қуйқалардан тозаланишига ёрдам беради, модда алмашиниш жараёнини яхшилайди. Улар туфайли инфарктнинг олди олинади, чунки барча томирларингиз тоза ва эластик ҳолга келади. Шу сабабли стенокардия, склероз, паралич ва турли шишлар сизнинг организмингизга хавф сололмайди. Шу билан биргаликда бошдаги шанғиллаш йўқолади, кўриш қобилияти тикланади ва бутун организм ёшаради.  
 Организмнинг умумий ҳолати яхшиланиб, узоқ умр кўришга замин ҳозирланади. Аммо ёшартирувчи эликсирларнинг асосий сири шундаки, уларни фақат ихлос билан, ёшартириш хусусиятига шак-шубҳа қилмай қўлланиши лозим бўлади.


Рецепт №1

Ёшартирувчи рецептни тайёрлаш учун 100 граммдан бўзноч(бессмертник), далачой(зверобой), оққайин куртаклари(берёзовые почки), мойчечак(ромашка) ва асал зарур бўлади.
Гиёҳларни янчиб, яхшилаб аралаштирамиз ва шиша идишда, қопқоқ билан ёпилган ҳолда сақлаймиз. Кечқурун аралашмадан 1 ош қошиқ олиб 0,5 литр қайноқ сувда 20 минут дамлаймиз. Сўнг ип газлама орқали сузиб оламиз.
Шундан кейин бир стакан дамламада бир чой қошиқ асал эритиб ичамиз. Дамламани ичгандан кейин ҳеч нарса еб-ичилмайди, шунинг учун бу муолажани ухлаш олдидан бажарилиши мақсадга мувофиқ. Эрталаб нонуштадан 15-20 минут илгари дамламанинг қолган қисмини иситиб  1 чой қошиқ асал қўшиб ичамиз. Дамламани ичиш шу тахлитда, ҳар куни узлуксиз, то идишдаги гиёҳлар аралашмаси тугагунча давом эттирилади. 5 йилдан сўнг даволаниш курсини такрорлаш лозим бўлади. 


Рецепт №2

Бу рецепт учун сиз 400 грамм тозалаб қирғичдан ўтказилган саримсоқни 24 дона лимон шарбати билан аралаштириб шиши банкага қуйишингиз зарур бўлади. Банка оғзини дока билан беркитиш ва ичиш олдидан албатта чайқатиб аралаштириш лозим. Уни қабул қилиш қуйидагича: қайнатиб совутилган бир стакан сувга бир чой қошиқ аралашма қўшилиши билан эликсир тайёр бўлади. Уни фақат овқатдан кейин ичиш лозим бўлади.
 Бу эликсирни ичишни бошлаганингиздан 1-2 ҳафта ўтиб уйқучанлик йўқолади, умумий кайфият яхшиланади, иш қобилияти кучаяди. Бундан ташқари саримсоқ паришонхотирлик(склероз)ни бартараф қилиш, организмнинг умумий қувватини ошириш хусусиятларига эга.


   
Рецепт№3

Тибет ёшартирувчи рецептларининг учинчисининг ҳам тайёрланиши жуда оддий, аммо уни истеъмол қилишда қатъий схемага амал қилиш керак бўлади. Бунда 350 грамм саримсоқни ёғоч келида янчиб сопол идишга солинади ва 200 грамм спирт қўшилиб, оғзи зичлаб беркитилади ва салқин, қоронғи жойда 10 кун сақланади. Тайёр эликсирни қалин мато орқали сиқиб сузиб олинади. Шундан 3 кун ўтиб даволанишни бошлаш мумкин бўлади. Саримсоқ томчиларини  50 грамм сутга қўшиб қатъий схема асосида ичилади. 
 Ичиш нонуштага бир томчи, тушликка икки томчи, кечки овқатга 3 томчи. Шу тахлит, келгуси куни нонуштага 4 томчи, тушликка 5 томчи, кечки овқатга 6 томчи. Шу тартибда ичилганда 11 кунга бориб нонушта, тушлик ва кечки овқат билан 25 томчи ичишингиз лозим бўлади. Кейинги кунлари кунига 3 маҳал 25 томчидан, то эликсир тугагунча ичиш давом эттирилади. Навбатдаги ёшариш муолажаси 5 йилдан сўнг ўтказилади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий