ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 17 декабря 2019 г.

Кандсиз диабет

Abduqadir Sattarov,
Кандсиз диабет-антидиуретик гормон етишмовчилиги ёки ушбу гормонга буйраклар сезувчанлиги пасайиши билан юзага чикади. Натижада пешоб билан ажралиб чикаётган суюклик микдори ортади, доимо чанкаш хисси безовта килади. Кандсиз диабетнинг 2 та тури бор

1.  Mарказий-бош мияга боглик
2.  Буйракка боглик-нефроген
Mарказий кандсиз диабетнинг 2 хил варианти бор 
a)  Наслий
b)  Симптоматик – бош мия жарохатлари,усма касалликлари,менингоэнцефалит сабаб булиши мумкин.
Сабаблари 
Mарказий кандсиз диабетда 1. Гипоталамо-гипофизар тизимдаги усмалар
2. Нейроxирургик аралашувлар
3. Қон томирлар билан богʻлиқ муаммолар
4. Сил,малярия, сифилис (заҳм) сабаб булиши мумкин.
Қандсиз диабетнинг буйрак билан боглиқ тури ривожланиш сабабларига 
1. Тугма ёки орттирилган буйрак касалликлари -буйрак етишмовчилиги, амилоидози, гиперкалцийемия
2. Литий препаратлари билан заҳарланиш каби омиллар киради.
Қандсиз диабет белгилари
1) Полиурия-куп пешоб ажралиши
2) Полидипсия киради-доимий чанқоқ ҳисси. Полиурия – суткалик пешоб миқдорининг купайиши (4-10 литр, баʼзида 20-30 литргача) билан намоён боʻлади. Бунда пешоб рангсиз булади. Доимий чанқоқ ҳисси эса полидипсия билан намоён боʻлади, организм сувсизланади, ёқотилган суюқлик ҳажми ажралаётган пешоб ҳажми билан тенг булади.
3) Невротик ҳолатлар, эмоционал лабиллик 
4) Қандсиз диабетнинг кечки белгиларига буйрак жомчалари, сийдик канали, сийдик пуфагининг кенгайишидир. Қандсиз диабетдан азият чекадиган беморда териси қуруқ, тер ажралиши, сулак ажралиши ва иштаҳанинг пасайиши кузатилади. Кейинчалик сувсизланиш, озиб кетиш, кунгил айниши, бош огриги ва артериал қон босимининг пасайиши ҳам касаллик белгиларига қушилади. 
5) Бош мия билан боглиқ узгаришлар, яни гипофизар етишмовчилик белгилари ҳам ривожланади (пангипопитуитаризм). Эркакларда потенсиянинг пасайиши, аёлларда эса ҳайз сиклининг бузилиши кузатилади.
Диагностика
1. Қандсиз диабетга шубҳа қилиш учун доимий кучли чанқоқ ҳисси ва суткалик ажралаётган пешоб ҳажмининг 3 литрда куплигидир. Суткалик ажралаётган пешоб ҳажмини аниқлаш учун Зимницкий синамаси утказилади.
2. Пешоб анализида сийдикнинг нисбий зичлиги пастлиги, гиперкалцийемия ва гипокалийемия ҳолатлари аниқланади.
3. Қандли диабетдан фарқлаш мақсадида оч қоринга қондаги глюкоза миқдорини текшириш керак булади. 
4. Қонда АДГ миқдори 
Касаллик сабабини аниқлаш мақсадида рентгенография, псиxоневрологик, офталмологик текширувлар утказилади. МРТ ёрдамида бош миядаги узгаришлар ҳамда усмалар аниқланади. Қушимча сифатида буйраклар УТТ (УЗИ) текшируви ва КТ утказилади. Баʼзида буйраклардан биопсия олинади ва микроскоп остида унинг ҳужайравий узгаришари аниқланади.
Қандсиз диабетни даволаш
Аввало касалликка сабаб булган xасталик бартараф қилинади. Шундан сунг қандсиз диабет шаклига қараб дори-дармонлар белгиланади.
И. Марказий қандсиз диабетни даволаш
• Бемор сийдик билан қанча миқдорда суюқлик юқотишини ҳисобга олган ҳолда олиб борилади:
 Агар сийдик миқдори суткада 4 литрдан паст булса, дори препаратлари буюрилмайди. Фақатгина юқотилган суюқликни урнини тулдириш ва парҳез тутиш тавсия этилади.
 Сийдикнинг миқдори кунига 4 литрдан куп бо’лса, вазопрессин урнини босувчи ёки унинг ишлаб чиқарилишини рагбатлантирувчи моддалар белгиланади.
• Дори воситалари билан даволаш
 Десмопрессин (Адиуретин)
 Минириндир -Десмопрессиннинг таблеткадаги шакли.
 Вазопрессин ишлаб чиқаришини рагбатлантирувчи препаратларга Xлорпропамид (қандли ва қандсиз диабет биргаликда кузатилганида айниқса самарали)
 Карбамазепин ва Мисклерон киради.
ИИ. Буйракли шаклини даволаш
• Биринчи навбатда организмга етарли миқдорда суюқлик тушиши таминланади, кейинчалик зарур булса, дори-дармонлар буюрилади.
• Дори воситалари билан даволаш
 Тиазидли диуретиклар (сийдик ҳайдовчилар) буюрилади-Гидроxлоротиазид, Индапамид, Триампур.
 Даволашга ёрдамчи сифатида, базан яллигланишга қарши дорилар буюрилади (Ибупрофен, Индометасин ва Аспирин).
 Шу билан бирга, қандсиз диабетни муваффақиятли даволашга муайян парҳез қоидаларига риоя қилмасдан эришиб бо’лмайди.
Қандсиз диабет учун парҳез

Abduqadir Sattarov, 
 Ушбу касалликда овқатланиш чанқоқлик ва куп миқдорда сийдик ажралишини камайтириш, шунингдек сийдик билан чиқиб кетадиган озиқ моддалар урнини тулдиришга қаратилади.
 Шунинг учун, авваламбор, туз ишлатилиши чекланади (кунига 5-6 граммдан ошмаслиги керак), овқатга туз солинмайди.
 Қуритилган мевалар фойдалидир, чунки улар таркибида калий мавжуд булиб, у эндоген вазопрессин ишлаб чиқарилишини купайтиради. Бундан ташқари, чанқоқни кучайтирмаслик учун ширинликлардан воз кечиш керак. Шунингдек, спиртли ичимликлар ичишдан сақланиш тавсия этилади.
 Таомномага етарли даражада янги сабзавотлар, мевалар, резалар, сут ва сут маҳсулотлари киритилади. Бундан ташқари, шарбатлар, компотлар, мевали ичимликлар фойдалидир.
 Организмга фосфор тушиши ҳам жуда муҳим (бу миянинг нормал ишлаши учун зарур), шунинг учун ёгсиз балиқ, денгиз маҳсулотлари ва балиқ ёгини истемол қилиш тавсия этилади.
 Бундан ташқари, ёгсиз гушт ва туxум сариги фойдали булиши мумкин. Шунга қарамай, қандсиз диабетда буйракларга юк туширмаслик учун оқсилларни чеклаш керак. Лекин ёглар (масалан, сарёг ва усимлик мойи) ва углеводлар (картошка, макарон ва бошқалар) таомномада етарли миқдорда булиши керак.
 Озиқ-овқат маҳсулотларини булакларга булиб қабул қилиш тавсия этилади: кунига 5-6 марта.



Комментариев нет:

Отправить комментарий