ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

четверг, 19 декабря 2019 г.

🏻Abduqadir Sattarov КИШЛОҚ ЗИЁЛИЛАРИ

🏻Abduqadir Sattarov

КИШЛОҚ ЗИЁЛИЛАРИ

(Эсдаликлардан)
Сиздан неча нафар қолди, билмадим,

Орадан ўтди-ку эллик-олтмиш йил.

Сизга эҳтиромим канда қилмадим,


Асло узилмади Сиздан бу кўнгил.

Бирингиз фельдшерсиз — ўртача дўхтир,

Бирингиз муаллим — галстук таққан.

Сизда армон деган сўз ўзи йўқдир,

Сиз — нурли уфққа энтикиб боққан.

Намуна бўлдингиз қишлоққа, элга,

Ўрисча сўзни ҳам қотирардингиз.

Риоя айлашиб адабий тилга

“Жуда”ни “йуда” деб гапирардингиз.

Ўзни нимагадир айлаб сафарбар,

Ҳаёлий душманга қирон солгансиз.

Ўқ ебди, дейишса, қайдадир аскар,

Сиз ҳам бошингизни бойлаб олгансиз.

Сиз дўхтир бўлгансиз, билмасдан асли

Қаерда жойлашган ўпка ё юрак.

Беморга бергансиз таскин-тасалли,

Ҳар хил дори-дармон шарт эмас демак.

Муаллим бўлгансиз, битта костюмни

Роса йигирма йил тепкилаб кийган.

Бирор шогирдингиз беш олган куни

Қалбингиз Наполеон фахрини туйган.

Сизни чулғаб олмиш ишонч мутлақо,

Буюк орзуларга тўлиққан мия.

Қоқ пўстак устида ёстиқсиз ҳатто

Уйқуга кетгансиз “Яшасин!” дея.

Сизни қадрларди эл-юрт бегумон,

Сиз ҳам халқ қадрига шаксиз етгансиз.

Лекин барчангиз ҳам ба ҳукми замон

Бири икки бўлмай ўтиб кетгансиз.Абдулла Орипов 💕🙏🏼💞 Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш.💕 Биз билан бирга қолинг афсусланмайсиз Бизни кузатиб боринг!!!  🌷сайтда www.malhamuz.blogspot.com   
телеграмда 👉   @malhamuz  ёки   онлайн  телеграмда 🌷🥀🕊 https://t.me/malhamuz

Комментариев нет:

Отправить комментарий