ОҚҚАН ДАРЁ ОҚАВЕРАДИ
Қутлов ўрнида
Комилова Гўзал Ҳасановна 1973 йил 21 декабрда Олмалиқ шаҳрида таваллуд топган. 22 йилдан буён божхона тизимида фаолият кўрсатиб, айни пайтда Тошкент вилоят божхона бошқармаси “Олмалиқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости бошлиғи. Шу лавозимда обрў орттириб эл ичра эҳтиромга сазовор бўлган аёл. Гўзалхоннинг турмуш ўртоғи ҳамкасбим
Тоҳир Комилов нафақадаги Ички ишлар ходими.
Бу оилани нафақат Олмалиқ, республикада кўпчилик яхши билади. Чунки, Гўзалхоннинг оналари айни кунларда 80 ёшни қаршилаётган Қаршибоева Шириной Пиримқуловна асли жиззахлик бўлиб, Шароф Рашидов, Ҳамид Олимжон, Сарвар Азимов, Пўлатжон Йўлдошев., каби таниқли, тарихий шахслар билан қондош қариндош. Шириной Пиримқуловна Олмалиқ райкомида 15 йил учинчи котиб бўлиб ишлагач, Шароф Рашидов вафотидан сўнг таъзийққа учраган...
Ҳамкасбим Тоҳирнинг айтишича, турмуш ўртоғининг ҳаётида ҳам онасининг қисмати такрорланмоқда. Яъни, Божхона раҳбариятининг махсус бюросига дохил айрим мулозимлар унга ҳам турли фитналар уюштириб, ҳатто ишдан ўз хоҳиши билан кетишини талаб этмоқда эканлар.
Воқеа тафсилотларидан шуни англадимки, Республика Давлат Божхона Қўмитасига янги раҳбар тайинлансада, бир пайтлар бу даргоҳни шахсий томорқасига айлантирган Ҳаёт Шарифхўжаев, Шуҳрат Ғуломов, Муиджон Тоҳирийлардан қолган собиқ МХХчилар гуруҳи вакиллари ҳануз сақланиб қолган.
Улар бугун Шавкат Мирзиёев бошлаган инқилобий ислоҳотларни тан олмай, ҳануз, ўша даврдаги “безпредель - доруломон” кунларни қўмсаб, тиниб тинчимайдилар.
Гўзал Ҳасановнадан айнан кимлар таъзийқ ўтказаётганлиги ҳақида сўраганимда, у бу ҳақда гапириш бефойда., айниқса бугун менинг туғилган куним, ёқимсиз мавзуга чек қўяйлик., деганида унинг чеҳрасидаги хотиржамликдан дилим таскин топди. Кўнглимда: - оққан дарё оқаверади., деган калима кечди.
Шу тариқа, Гўзалхонни таваллуд куни билан чин юракдан табриклаб: - мевали дарахтга тош отадилар., Сиз каби фидойи аёлларни Презедентимиз Шавкат Миромонович қўллайди., дея таскин бердим.
Муҳтарам Исмат Маҳмудович!
Олмалиқда эканимда жуда кўп танишларим, ҳамкасб дўстларимдан Сизнинг “Юзма - юз” кўрсатувингиз ҳақида илиқ гаплар эшитдим. Уларнинг баъзилари ҳатто, “Юзма – юз” кўрсатувидаги менинг интерьвюмни ҳам ёзиб олишган эканлар. Олмалиқдан қайтар эканман ўзим гувоҳ бўлган ана шу воқеаларни Сиз билан, Сиз орқали “Дунё ўзбеклари” мухлислари билан баҳам кўришни маъқул кўрдим.
Камоли эҳтиром ила –
Қобилжон Тулешов.
21.12.2019 й.👉🏻📌 🌺хабар ёққан бўлса Дўстларингиз билан бўлишинг💕🙏🏼💞 Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш.💕 Биз билан бирга қолинг афсусланмайсиз Бизни кузатиб боринг!!! 🌷сайтда www.malhamuz.blogspot.com
телеграмда 👉 @malhamuz ёки онлайн телеграмда 🌷🥀🕊 https://t.me/malhamuz

Комментариев нет:
Отправить комментарий