ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 15 декабря 2019 г.

Ўзингизни эхтиёт қилинг.

Яхши шер экан яхшиларга илиндим....💫
💦💦💦
Азизларим, мехрибонларим, 
Дўсту ёрон, қадрдонларим, 
Жонингизга куяр жонларим, 
Ўзингизни эхтиёт қилинг. 

💦💦💦
Тириклик деб, чопган оталар, 
Рўзғорим деб, шошган оналар, 
Жонингизга куймас болалар, 
Ўзингизни эхтиёт қилинг. 
💦💦💦
Таранг-таранг тортилар асаб, 
Емираркан инсонни ғазаб, 
Қон томирлар бунча мўрт, ё Раб?! 
Ўзингизни эхтиёт қилинг. 
💦💦💦
Ўнг томонда жойлашса юрак, 
Бўлмасмиди шунчалар хуркак, 
Чиқса чиқар гуручдан курмак, 
Ўзингизни эхтиёт қилинг. 
💦💦💦
Тортишувда бир сўздан қолиб, 
Нохуш гапни хазилга олиб, 
Дилозорни Худога солиб, Ўзингизни эхтиёт қилинг. 
💦💦💦
Эй дўст, хар не касби корингиз, 
Ҳамроҳ сизга ташвиш, зорингиз, 
Ёнингизда юрсин дорингиз, 
Ўзингизни эхтиёт қилинг. 
💦💦💦
Ўлим - ёмон, дахшатли тақдир, 
Аммо дўзах олдида бахтдир, 
Асли ўша оловдан ҳозир, 
Ўзингизни эхтиёт қилинг. 
💦💦💦
Энг аввало ношукр бўлманг, 
Жоҳил билан ҳамфикр бўлманг, 
Беибодат, безикр бўлманг, 
Ўзингизни эхтиёт қилинг. 
💦💦💦
Хаққингизни бермаса бахил, 
Кўргизсалар зулуму қахр, 
Ҳисоб куни келар-ку ахир, 
Ўзингизни эхтиёт қилинг. 
💦💦💦
Қандай шараф - АЛЛОҲга қайтиш?! 
Шартмас шунча ўлимдан қўрқиш, 
Охиратда қолган ҳамма иш, 
Ўзингизни эхтиёт қилинг. 
💦💦💦
Сизга санчиб сўзнинг найзасин, 
Яйраса шу нодон яйрасин, 
Сукут билан енгинг хаммасин, 
Ўзингизни эхтиёт қилинг. 
💦💦💦
Кечирганни кечирур АЛЛОҲ, 
Паноҳ берган топади паноҳ, 
Ёмонликдан не чиқади, ох! 
Ўзингизни эхтиёт қилинг. 
💦💦💦
Дўст томонга талпининг хар дам, 
Кўринг қувонч ташвишни баҳам, 
Одам тафтин олади одам, 
Ўзингизни эхтиёт қилинг. 
💦💦💦
Қуръон, ҳадис, шеърият, санъат, 
Доно билан бир ширин суҳбат, 
Шу эмасми сиз қидирган жаннат? 
Ўзингизни эхтиёт қилинг. 
💦💦💦
Ғам келганда куюниб кетманг, 
Бахт келганда суюниб кетманг, 
Сокин яшанг, осуда яшанг, 
Ўзингизни эхтиёт қилинг. 
💦💦💦
Кўзлар хали кўриб турганда, 
Юрак хали уриб турганда, 
Оёгингиз юриб турганда, 
Ўзингизни эхтиёт қилинг. 
💦💦💦
Елкангизда икки фаришта, 
Уларнинг қўллари ёзишда, 
Ўзингизни эхтиёт қилинг. 
💦💦💦
Шукр дўстлар, борингиз учун, 
Фарзанд, жигар, ёрингиз учун, ХАМДА МЕНДЕК БИР ИНСОН УЧУН.
Ўзингизни эхтиёт қилинг!
💦💦💦

Комментариев нет:

Отправить комментарий